Сунгги ўйинлар |
17 тур 23 апрель (шанба)
2:1 Навбахор Суғдиёна
|
Ёшларнинг уйинлари |
7 тур 22 апрель (жума)
1:0 Навбахор Олмалик
6 тур 16 апрель (шанба)
0:1 Кизилкум Навбахор
5 тур 8 апрель (жума)
1:0 Навбахор Андижон
4 тур 1 апрель (жума)
0:1 Динамо Навбахор
|
Тўпурар ўйинчилар |
Р. Курбонбоев (1 пен) О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол |
|
Главная » 2009 » Сентябрь » 28 » «Маъданчилар» аутсайдерликни тарк этишмоқчи, "Навбаҳор" эса...
11:42 «Маъданчилар» аутсайдерликни тарк этишмоқчи, "Навбаҳор" эса... |
Иккинчи давра баҳсларини омадсиз ўтказишаётган наманганликлар Бекободда навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди. Турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган бекободликлар учун очко сув ва ҳаводек зарур эди.
Буни ҳис қилган Рустам Мирсодиқов шогирдлари шу куни мазмунли ўйин кўрсатишди. Аслида учрашув тенг курашлар остида кечди. Водийликлар мезбонларга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди. Аммо улар имкониятлардан самарали фойдалана олишмади. Жумладан, шу куни меҳмонлар таркибида фаол тўп суришган Дилшод Жабборов, Абдулазиз Султонов ва Носир Отақўзиевларнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Вазиятларнинг бирида Жабборовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтганлигини ҳам қайд этиш лозим. Майдон эгалари эса ҳар икки бўлимда биттадан тўп киритиб, муҳим уч очкони қўлга киритишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Зоҳид Абдуллаев Илёс Қурбоновнинг тўп оширишидан сўнг, «Навбаҳор» посбони Ботир Носировнинг қаршисида ёлғиз қолди ва уни доғда қолдирди.
Иккинчи голда эса Саидкомил Акбаров ва Умид Тожимовлар бир-бирларига тўпни аниқ оширган ҳолда жарима майдончасига яқинлашишди ва сўнгги паллада Саидкомилнинг ҳаволатиб, узатган тўпини Умид боши билан дарвозага аниқ йўллади. Ўйиндан кейинги фикрлар:
Мустафо Байрамов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Бугун ҳар икки жамоага ҳам очко зарур эди. Шу боис, учрашув кескин курашлар остида ўтди. Хавфли вазиятлардан мезбонлар унумли фойдалана олишди. Биз эса…
Яқинда клуб раҳбариятида ўзгариш юз берди. Бу тез кунлар ичида ўз мевасини беришига ишонаман. Кейинги ўйинларда мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Улар жамоамизни шундай қийин пайтда қўллаб-қувватлаб туришса, яхши бўларди.
Ҳикмат Ҳошимов («Металлург» сардори): - Учрашувда ташаббус кўпроқ биз томонда бўлди. Бунинг натижасида иккита тўп киритиб, ютуққа эришдик. Наманганликлар ҳам бизга муносиб қаршилик кўрсатишди. Аммо омад бизга кулиб боқди. Меҳмонлар хавфли вазиятлардан самарали фойдалана олишмади. Бир вазиятда тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Биз иштиёқ эвазига ғалаба қозондик.
«МЕТАЛЛУРГ»– «НАВБАҲОР» 2:0 (1:0) Бекобод. 4321 томошабин.
Ҳакамлар: В.Агишев – 8,0; Р.Шояхметов – 8,4; А.Букатин – 8,7; Е.Артёмова – 9,0. Голлар: З.Абдуллаев (30), У.Тожимов (62).
Огоҳлантиришлар: Э.Низомбоев (26), О.Меҳмонов (81)– иккаласи “Навбаҳор”. Назоратчи: Е.Казаков.
«Металлург»: М.Икромов, С.Акбаров, Р.Шоймардонов, А.Ковалёв, Т.Турдиев, Ғ.Ҳалимтоев, Ҳ.Ҳошимов, У.Тожимов, Б.Калевич, И.Қурбонов (А.Абдуллаев, 70), З.Абдуллаев (Д.Одилов, 60). «Навбаҳор»: Б.Носиров, Ю.Шеленков (Ж.Меҳмонов, 80) О.Пирматов (А.Султонов, 50), Т.Султонов, И.Нарзуллаев, А.Исаев, Д.Жабборов, М.Фозилов, И.Бойдедаев (Р.Мирзамаҳмудов, 84), Э.Низомбоев, Н.Отақўзиев.
Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
|
Категория: Навбахор хакида |
Просмотров: 732 |
Добавил: jamcoolboy
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Кейинги учрашувлар |
18 тур 25 август(пайшанба)
: Насаф Навбахор
|
Жамоа трансфери |
Mavsum orasida o'tishlar
Kelganlar : noma'lum
Ketganlar : noma'lum |
Жарималар жафоси |
Жарималар жафоси
Сарик карточка : -
Кизил карточка : - |
Иштирок этмайдилар |
Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:
Бундай уйинчилар йук |
Статистика |
Сайтда хозир жами: 1 Мехмонлар: 1 Хурматли инсонлар: 0 |
|