Намангандаги марказий стадионда "Навбаҳор" жамоаси Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" жамоасини қабул қилди. Қизиқарли курашларга бой тарзда кечган учрашувда меҳмонлар ғалаба қозонишди.
Биринчи бўлимни мезбонлар ҳам меҳмонлар ҳам ёмон ўтказишмади. Мезбонлар таркибида Рўзимбой Аҳмедов, Шадрин ва Валижоновларда яхши имкониятлар юзага келган бўлса, меҳмонлар таркибида ҳаракат қидган Александр Востриковнинг ўзида бир неча бор, шунингдек, Мамазулунов ва Кучеренколарда яхши вазиятлар юзага келганди. Бироқ биринчи бўлимда ҳисоб очилиши учун бу вазиятлар кифоя қилмади.
Иккинчи бўлимда энди асосан мезбонлар ҳужумкорликни оширишди. Улар бир вазиятда тўп ҳам киритишганди, бироқ Рўзимбой Аҳмедов гол киритган вазиятда Шадрин дарвозабонга нисбатан қўпол ҳаркат қилган деб топилди ва гол инобатга олинмади.
Бундан ташқари ҳам Аҳмедовда кўп имкониятлар юзага келганди, бироқ Хоразм футболи тарбияланувчисига шу куни омад етишмади.
Футболдаги ёзилмаган қоида 80-дақиқага келиб ўз сўзини айтди. "Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов чамаси 22-23 метрлар масофадан меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб жамоасини ҳисобда олдинга оли чиқди.
Бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармай қолди. Олмалиқлар тўплаган очколар сони ҳам саккизтага етди. Шквирин шогирдлари саккиз очко билан саккизинчи ўринни эгаллаб туришибди.
ЎзПФЛ. 7-тур.
"НАВБАҲОР" - "ОЛМАЛИҚ" 0:1 (0:0)
Гол: Зоҳир Пиримов (80)
«НАВБАҲОР»: Эркин Жабборов, Патрик Агбо, Абдумажид Тоиров, Рустам Қурбонбоев, Баҳриддин Омонов, Шавкат Насибуллаев, Виталий Почуев, Жасур Бобоев (Ғайрат Жўраев, 56), Отабек Валижонов, Рўзимбой Аҳмедов, Александр Шадрин.
«ОЛМАЛИҚ»: Тимур Ғаниев, Мурод Ҳамроев, Иван Кучеренко, Евгений Гоголь, Баҳром Йўлдошев, Олег Зотеев, Достон Абдураҳмонов, Собир Усмонхўжаев, Зоҳир Пиримов, Александр Востриков, Мўйдин Мамазулунов.
Огоҳлантиришлар: Рустам Қурбонбоев 13, Отабек Валижонов 31, Рўзимбой Аҳмедов 40 - Евгений Гоголь 40.
Четлатиш: Рўзимбой Аҳмедов 90 (иккинчи огоҳлантириш)
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов, Б. Норсафаров , Л. Закутилин, Ҳ. Рўзиев.
23.04.2011. Наманган "Навбаҳор" стадиони.
Манба: www.uff.uz