Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Июль » 31 » Анвар Сулаймонов: «Маҳаллий ёшларга эътибор кучайтирилади»
    21:56
    Анвар Сулаймонов: «Маҳаллий ёшларга эътибор кучайтирилади»
    Саноқли кунлардан сўнг олий лиганинг иккинчи давра баҳслари старт олади. Куни кеча «Навбаҳор» ФКда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Чоршанба кунги кенгаш йиғилишида Наманган шаҳар ҳокими Илҳомиддин Ботиров клуб президенти, вице-президент лавозимида ишлаган Анвар Сулаймонов жамоа бошлиғи, вилоят футболни ривожлантириш жамғармаси бўлими бошлиғи Машраб Алихонов эса клуб директори этиб тайинланди. Мураббийлар штаби эса ўзгаришсиз қолди.

    Мазкур шахсларнинг вилоят футболида ўз ўринлари ва обрў-эътиборлари бор. Масалан, Анвар Сулаймонов 1981 йили «Навбаҳор» жамоаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Ўшанда жамоа «Автомобилчи», деб аталарди. Кейинчалик у бир қанча муддат жамоага бош мураббийлик қилди. Клуб собиқ иттифоқ биринчи лигасига йўл олганидан сўнг Анвар Сулаймонов Наманган вилоятида биринчи бўлиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий унвонига эга бўлганди.

    - Жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилиши кутилмоқда, - деди жамоанинг янги бошлиғи Анвар Сулаймонов. - Яқин кунларда «Навбаҳор»ни тарк этганлар ўрни истеъдодли футболчилар билан тўлдирилади. Асосий таркиб бунгача Тошкентда машғулот ўтказди, 25 июлдан олий лиганинг 14-тур доирасидаги «Олмалиқ» клубига қарши учрашувгача Намангандаги базамизда шуғулланамиз.

    - Украиналик легионерларнинг тақдирлари қандай кечади?

    - Жамоа тўпурари Юрий Целих Украина биринчи лигаси вакили Ужгороднинг «Закарпатье» клубидан таклиф олди. Алексей Половков «Андижон» сафидан ўрин олди. Алексей Храмцовга эса ўз юртидан чақирув келди. Дарвозабон Микола Павленко касалликка чалиниб, мавсум охиригача сафдан чиқди. Шунингдек, яна бир голкипер Ботир Носиров «Қизилқум»дан, Иван Нагаев Самарқанднинг «Динамо»сидан қўним топди. Дилшод Шарофутдинов ва Акмал Холмуродовлар эса «Пахтакор»га қайтишди. Ҳозирча Раҳматилло Бердимуродов жамоада қолди.

    Максим Кривий билан музокара олиб борилмоқда.

    Суҳбат давомида Максим Анвар Сулаймоновга қўнғироқ қилиб қолди. Улар орасида қисқа мулоқот бўлиб ўтди.

    - Легионерлар билан иш битмайдиганга ўхшайди?

    - Асосий йўналиш республикамиз, вилоятимиздан истеъдодли ёшларни қидиришга қаратилади. Дарвоза, марказий ҳимоя, марказий ярим ҳимоя ва ҳужум чизиқларини кучайтиришимиз керак.

    - Целих, Половков, Храмцовлар жамоани нега эрта тарк этишди, ахир улар билан бир йиллик шартнома имзолангандику?

    - Ҳа, лекин шартномада баъзи бир ҳолатларда футболчининг жамоани тарк этиши мумкинлиги қайд этилган бандлари бор эди. Бу йигитлар биринчи давра мобайнида «Навбаҳор»нинг асосий футболчилари ҳисобланишганди ва уларнинг кетишлари албатта, ачинарлидир.

    - «Навбаҳор»га янги қўшилганларни айта оласизми?

    null- Мухтор Фозилов ҳамда Абдулазиз Султоновлар асосий таркибдан ўрин олишди.

    Эслатиб ўтамиз, ҳозир жамоа машғулотларида юртимизнинг турли ёшдаги терма жамоалари вакиллари иштирок этишмоқда. Жумладан, Отабек Валижонов олимпия термасига, яна беш нафар ўйинчи ёшлар термасига чақирилган. Бунақаси ҳали «Навбаҳор» тарихида бўлмаганди. Шунингдек, биринчи лига вакиллари «Косонсой» ва «Чуст-Пахтакор» клубларидан бир қатор истеъдодли ёшларга эътибор қаратилмоқда. Анвар Сулаймонов ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларини кузатиб, бир неча футболчини кўз остига олганлигини айтди. Хусусан, Чуст жамоаси ҳужумчиси Абдураззоқ Жўраевни алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу футболчи яқин кунлар ичида «Нав-баҳор» либосини кийиши мумкин.

    - Асосан маҳаллий ёшларга эътибор қаратяпмиз. Одил Аҳмедовнинг укаси, 1992 йилда туғилган Азимни «Пахтакор»дан қайтардик. Тўрақўрғонлик ярим ҳимоячи Азим Алиев, 1993 йилда туғилган ҳужумчи Мурод Раҳмонов ҳамда Абдумалик Абдуллаевлар ўзларини кўрсатиб, «асосий»га киришга яқин туришибди.
    - Клубнинг молиявий аҳволи қандай?

    - Ёмон эмас. Вилоят ҳокими Баҳодир Юсупов, клуб президенти Илҳомиддин Ботиров ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Шукуровлар «Навбаҳор» равнақи учун қайғуришяпти.
    Клуб директори Машраб Отахоновнинг гапларига қараганда, чипталар билан бирга клуб футболкаларини сотиш йўлга қўйиларкан. Хуллас, клубнинг молиявий аҳволини яхшилаш учун турли лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

    Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 278 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Июль 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
       1234
    567891011
    12131415161718
    19202122232425
    262728293031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2017-2011
    Сайт создан в системе uCoz