Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Август » 7 » "Андижон"-"Навбахор"-5:1 no comment!
    22:22
    "Андижон"-"Навбахор"-5:1 no comment!

    nullЎйинга келадиган бўлсак жамоалар майдонга икки хил кайфият билан тушдилар. Андижонликлар Фарғонадаги дурангдан рухланган холда бўлса, наманганликларнинг ўз майдонларидаги "Олмалиқ"дан учраган мағлубияти тушкун кайфиятларига сабаб бўлган эди. Ўйинни Арслон Хотамов бошқариб борди. Дастлабки 5 дақиқа асосан жамоаларнинг бир-бирларини "разведка” қилиш билан бошланди. Лекин 5-дақиқага келиб Хамидуллаев наманганликлар посбонини Азиз Ашуров хушёрлигини синаб кўрди. Шундан кейин ўйиндаги ташаббус тўлалигича мезбонлар тарафига ўтди. 7-дақиқага келиб энди Мирхолдиршаев-Хамидуллаев комбинацияси хавфли тус олди, лекин барчаси мехмонлар учун кўнгилдагидай якун топди. Бир дақиқа ўтмасдан энди Мирзакамол Камоловнинг ён тарафдан етказиб берган тўпини дарвозага жойлашга хужумнинг энг олди чизиғида ўйнаган Хамидуллаевда бир оз аниқлик етишмади. 9-дақиқага келиб бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозага йўллашга харакат қилган Димитру Бокалга энди тезлик етишмади. 10-дақиқада Расул Рахмонов-Карим Израилов комбинацияси хам бир оз ўхшамади. Лекин хужумлар кетма-кетлиги гол яқинлигидан дарак берар эди. 14-дақиқага келиб "Соғлом авлод” ўйингохи ларзага келди. Қарши хужумга ўтаётган "Навбахор” футболчилари тўпни йўқотишади. Тўпни эгаллаб олган ва шу куни ўзини таваллуд айёмини нишонлаётган жамоа сардори Абдумажид Тоиров Шухрат Мирхолдиршаевни деярли майдон марказидан дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Бу ерда наманганлик химоячилар сунъий оффсайд ташкил қилишда қўпол хатога йўл қўйишган эди. Шухрат эса бундай вазиятлар қандай харакат қилишни яхши билгани учун совуққонлик билан Азиз Ашуровни ортда қолдириб бўш қолган дарвозани нишонга олди. Голдан кейин энди мехмонлар ўйинида жонланиш бошланди. Улар 18-дақиқада 23 метр чамасида жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритишди. Аммо бажарилган зарба ноаниқ кўриниш олди. Бутун ўйин давомида мехмонларни хужумларини ташкил қилишда Сунатилла Мамадалиев хамда Отабек Валижоновлар фаоллик кўрсатишди. 22-дақиқага келиб Расул Рахмонов Хамидуллаевни бирга-бир вазиятга чиқарди, лекин хужумчимиз тўпга ета олмади. 24-дақиқага келиб мехмонларнинг навбатдаги хужумини жамоа сардори Абдумажид Тоиров қўполлик билан тўхтатиб қолди. Хакам эса иккиланмасдан туғилган кунига сариқ карточка "совға” қилди. Бажарилган жарима тўпи хам хавфли кўриниш олган бўлсада хисобда ўзгариш қилмади. 27-дақиқага келиб стадиондаги мухлислар яна бир бор "ГОООЛ” дея хайқиришди. Рахмонов-Хамидуллаев-Израилов бошлаган комбинацияни Шухрат Мирхолдиршаев ўзининг севимли финти орқали самарали якунлаб берди. Голдан кейин ўйин темпи анча пасайди. 31 дақиқада Расул Рахмоновнинг жарохати борлиги туфайли Иброхим Отахонов майдонга туширилди. Лекин Иброхим ўйинга у қадар қўшилиб кета олмади. Кетма-кет равишда тўп оширишларда сусткашликка хамда ноаниқликка йўқ қўйди. 35-дақиқага келиб Бокалнинг қўпол хатосидан кейин Евгений Сайко мезбонларни жазолаши мумкин эди, бироқ Игорь Михайлов жамоа жонига оро киритди. 43-дақиқага келиб навбатдаги қўполликдан кейин мехмонлар томонидан бажарилган жарима зарбаси яна хавфли бўлди, лекин самарасиз. Биринчи бўлимга хакам қўшимча вақт қўшмаган холда якунлади.

    Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида мезбонлар яна хужумга ўтишди. Израилов Отахоновни чап қанот бўйлаб хужумга бошлади, Отахоновнинг жарима майдонида турган хужумчилар учун етказиб бераётган тўпини Наманганлик химоячи қўли билан тўхтатиб қолди. Хакам иккиланмасдан ўйиндаги биринчи пенальтини белгилади. Пенальтини Шухрат Мирхолдиршаев аниқ амалга оширган холда ўйиндаги "хет-трик”ни расмийлаштирди. Иккинчи бўлимни бундай бошланишини кутмаган мехмонлар бор кучлари билан хужумга ўтишга мажбур бўлдилар. Лекин "Андижон”нинг мустахкам химоя қўрғони мехмонлар хужумчиларига хеч қандай имконият қолдирмади. Мехмонлар томонидан берилган энг хавфли зарба шу куни наманганликлар таркибидаги энг фаол ўйинчи Суннатилла Мамадалиев томонидан берилди. Лекин Михайлов хам анойи эмаслигини исботлаб берди. 62-дақиқада Никитенко-Хамидуллаев-Мирхолдиршаевнинг комбинацияси хавфли бўлди. Лекин сўнгги зарба ноаниқ бўлди. 65-дақиқага келиб эса Хамидуллаев чап қанотдан тўпни хаводан жарима майдонига етказади. Тўпга чиқишда ўта қўпол хатога йўл қўйган Азиз Ашуровдан тўпни илдамлик билан олган Мирхолдиршаев дарвозабон ва бир химоячини ортда қолдириб Отахоновга етказиб берди. Иброхимнинг кучли зарбасини қайтаришга хеч ким қаршилик қила олмади. Тўртинчи гол мехмонларни химояни бутунлай унутишига олиб келди, хамда 2 дақиқа ўтар-ўтмас стадионга йиғилган мухлислар Хамидуллаев ижросидаги шедевр голга гувох бўлишди. Бу сафар хам Азиз Ашуровнинг қўпол хатоси, яъни бироз олдинга чиқиб кетганини пайқаган хужумчимиз чамаси 30 метрлардан охистагина тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Паст бўйли ушбу дарвозабонни биз олимпия таркибидаги ўйинларда хам тўпга чиқишда кўп хатоларга йўл қўйишини гувохи бўлганмиз. Шундай савиядаги дарвозабонни МТЖ таркибига чақирилиши тўғри келармикан...

    Бешинчи голдан сўнг майдонда энди тенг кураш кеча бошлади. 76-дақиқага келиб Карим Израиловнинг хатоси жамоага қимматга тушди. Майдон марказида Каримдан тўпни олиб қўйган наманганликларни тезкор хужумини химоячимиз Александр Половков қўполлик билан тўхтатиб қолди ва хакам ўйиндаги иккинчи пенальтини белгилади. Евгений Сайко пенальтини аниқ амалга ошириб хисобни қисқартирди. 81-дақиқага келиб энди Максим Кривийнинг ўта кучли зарбаси андижонликлар дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Ўйинга қўшиб берилган 1-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда ўйиндаги учинчи пеналти белгиланди. Бу ерда ён қанотдан етказиб берилган тўп жарима майдончасидаги Мирзакамол Камолов қўлига тегди. Лекин бу сафарги пенальтини Евгений Сайко ноаниқ амалга оширди. Тўп дарвоза тўсинига тегди. Шундан сўнг хакамнинг ўйин тугаганлигини билдирувчи хуштаги янгради.

    Андижон футбол федерацияси томонидан ўйиннинг энг яхши футболчилари дея Шухрат Мирхолдиршаев ва Суннатила Мамадалиевлар топилди, хамда уларга эсдалик совғалари топширилди.

    Учрашув якунлангач, стадионга ташриф буюрган мехмонлар "Андижон" фан-клубига қойил қолганликларини яшириб ўтиришмади. Уларнинг ягона эътирозлари ўйин вақтини эрта бошланишига нисбатан булди.
    Шу ўринда бир холат бизни ранжитди. Фан-клубку ўз ишини аъло бажарди. Лекин хамон орамиздаги баъзи бир савияси паст мухлислар "Гулбахор” деб хайқиришлари менимча хеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Ундан кўра фан клубдан ўрнак олган холда мухлислик қилсак, анча футболчиларимизга далда бўлган бўлардик.
    «Андижон» (Андижон) – «Навбахор» (Наманган) – 5:1. 
    11443 томошабин.
    Хакамлар: А. Хотамов (Тошкент) – 8,5, А.Снетков (Тошкент в.) – 8,2, Х.Мирзаахмедов (Тошкент в.) – 8,4, А.Муминов (Тошкент в.) - 9.
    Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент в.)  
    "Андижон”: Михайлов, Тоиров, Камолов, Мирхолдиршаев (Солиев 68), Шорахмедов, Половков, Хамидуллаев, Никитенко, Израилов, Бокал, Рахмонов (Отахонов 31). 
    "Навбахор”: Ашуров, Денисов, Айзатулов (Жураев), Бердимуродов, Мамадалиев, Сайко, Махмудов, Влижонов, Отабоев (Султонов), Усмонов, Нагаев (Кривий 45)  
    Голлар: Ш. Мирхолдиршаев (15, 28, 48 пенальти), И. Отаханов (65), Б. Хамидуллаев (70) – Е. Сайко (77, пенальти).
    Амалга оширилмаган пенальти: 90+1 Е. Сайко
    Огохлантиришлар: А. Тоиров (23), А. Половков (77) – Р. Бердимуродов (75).
    Ўйиннинг қисқача статистикаси:
    Дарвозага зарба: 17-14
    Аниқ йўналтирилган зарба: 10-9
    Ўйиндан ташқари холатда қолиш: 0-1
    Бурчак тўпи: 2-9
    Қоида бузиш: 11-6
    Биз учун "трагедия" бўлган "Андижон"-"Навбаҳор"(5:1) ўйинидан сўнг хар икки жамоа мураббийлари журналистларга ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди...
    Ориф МАМАТКАЗИН («Андижон» клубининг вақтинчалик бош мураббийи): - Бугун шогирдларим яхши ҳаракат қилишди. Улар тезкор ўйин орқали рақибни шошириб қўйдилар. Қолаверса, мухлисларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлаши ҳам кўп гол уришимизга сабаб бўлди. Шунингдек, бугунги учрашувда ўрта чизиғимиз фаол ўйнаганини айтиб ўтмоқчиман. Умуман олганда, ўйиндан ҳам, ҳисобдан ҳам қониқиш ҳосил қилдим.
    Расул Раҳмоновнинг алмаштирилишига келсак, у белидан жароҳат олди. Мен эса унинг жароҳати жиддийлашиб кетмаслиги учун вақтида алмаштирдим ва ўрнига Иброҳим Отахоновни туширдим.
    «Навбаҳор» таркиби ёшарган. Шундай бўлса-да, жамоа яхши, ёмон эмас. Ўйлайманки, улар кейинги ўйинларда ўз мақсадига эришадилар. Яъни, жамоанинг келажаги бор. Белгиланган пенальтиларга келсак, бу вазиятга ҳакам яқинроқ эди ва у нима қилиш кераклигини ўзи ҳал қилади. 
    Виктор ЖАЛИЛОВ («Навбаҳор» клубининг бош мураббийи): - Биринчи навбатда «Андижон»ни чиройли ўйини ва ажойиб ғалабаси билан табриклайман. Менимча бу уларнинг мавсумдаги энг яхши ўйини бўлди деб ўйлайман. Учрашувнинг дастлабки 15 ва охирги 15 дақиқаси тенг курашлар остида ўтди. Қолган вақтларда эса устунлик мезбонлар томонида бўлди. Шунингдек, ҳимояда ҳам хатоларга йўл қўйганимиз қимматга тушди. Шунинг эвазига ўйинимиз ҳам яхши қовушмади. Иван Нагаев, Отабек Валижонов, Ғайрат Жўраев каби ўйинчилар биринчи даврада бир мунча яхши ўйин кўрсатишганди. Лекин негадир иккинчи даврада ўзларининг ўйинларини намойиш эта олишмаяпти. Ҳакам эса ўйинни яхши бошқарди. Унга нисбатан эътироз йўқ. У мезбонлар дарвозасига икки бор пенальти белгилади.

    Манба: "Андижон" ФК мухлислари сайти.
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 310 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Август 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    3031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2017-2011
    Сайт создан в системе uCoz