Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Январь » 31 » Темур Султонов: «Навбаҳор ҳали обрўсини тиклайди»
    19:58
    Темур Султонов: «Навбаҳор ҳали обрўсини тиклайди»
    Ўтган йили олий лигадаги ўрнини қийинчилик билан сақлаб қолган Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бўлажак мавсум баҳсларига жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Жамоага тажрибали Виктор Жалиловнинг бош мураббий сифатида қайтгани мухлислар умидини жонлантириб юборди. 
    Зеро, «Навбаҳор»нинг кўплаб ютуқлари айнан Виктор Романович номи билан боғланади. Хуллас, наманганликлар Жалиловдан жамоани аввалги ҳолига қайтаришини кутишмоқда. Қолаверса, бу ўзгариш футболчиларга ҳам кўтаринки руҳ бағишлагани рост. Бунга ҳимоячи Темур Султонов билан суҳбатда ҳам амин бўлдик. У жамоадаги умумий кайфият аъло эканлигини қайд этиб, «Навбаҳор»нинг тез орада ўз обрўсини тиклашига ишонишини айтиб ўтди.

    - Яқинда «Навбаҳор»га мамлакатимизнинг таниқли мутахассисларидан бири Виктор Жалилов бош мураббий этиб тайинланди. Аввалги йилларда унинг қўл остида жамоа кўплаб ютуқларни қўлга киритгани барчамизга маълум. Виктор Романович бошқарувидаги клубда ўйнаган футболчи сифатида унинг «Навба-ҳор»ни рақобатбардош клубга айлантиришига ишонасизми?

    - Албатта. Жамоамизнинг ўйин услуби ва савиясида ижобий ўзгаришлар юз беришига шубҳам йўқ. Бундан буёғига клубимиз олдига сўнгги йиллардаги каби олий лигада «жон» сақлаб қолиш эмас, балки жиддий мақсадлар қўйилади. Ҳар-қалай, Виктор Романовичнинг «Навбаҳор» обрўсини тиклашига умид катта. Чунки у қайси жамоада фаолият олиб борган бўлмасин, ҳали совринсиз қолмаган. Тўғри, футболда мудом юқори натижа қайд этиш мушкул. Нима бўлишидан қатъий назар, клуб раҳбарияти томонидан олдимизга қандай вазифа қў-йиладиган бўлса, уни бажариш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. 

    - Кўплаб мураббийлар қўл остида ўйнагансиз. Виктор Романовичнинг машғулотлари бошқа мутахассисларникидан нимаси билан фарқ қилади?

    - Ҳар бир мураббийнинг футболга ўз қараши бўлади ва машғулотларни шунга таяниб, ташкил қилади. Энди фарққа келсак, бир қарашда буни пайқаш қийин. Аслида ҳар бир мураббий машғулотларда муайян стратегияга амал қилади. Мисол учун, Виктор Романович футболчилардан ҳар бир кўрсатмани мукаммал бажаришни талаб қилади. Машқлар ҳам хилма-хил. Яъни футболчилар зерикишмайди. Жалиловнинг ўзи бошқарган клубларни доимо юқори ўринларга олиб чиққани бежиз эмас. Шубҳасиз, у улкан тажриба соҳиби. Бу «Навбаҳор» натижаларининг яхшиланишида асқотиши турган гап. 

    - Бу йил олий лигада 14та жамоа қатнашадиган бўлди. Бу элитамиз учун оз эмасми?

    - Албатта, оз. Мен олий лигада 16та эмас, ҳаттоки, 18та жамоа ўйнаши лозим, деган фикрдаман. Шунда футболчиларда ўйин амалиёти ошади ва уларда ўсиш кузатилади. Ўйинлар сони кўп бўлиши айниқса, ёшларга кенг имконият очади. Ўзингиз ўйланг, чемпионатда битта жамоа атиги 28та ўйинда майдонга тушадиган бўлса, етакчи футболчилар дам олишсиз майдонга тушаверишади. Ахир бир ҳафтага атиги битта ўйин тўғри келади. Бунинг оқибатида ёшлар, захира вакилларида ўзларини кўрсатиш имконияти пасаяди. Ўйинлар сони кўпайган тақдирда, мураббийлар етакчиларга кўпроқ дам бериб, ёшларни синаб кўришади. Балки мукаммал клублар озлиги учун шундай қилингандир? Гап-сўзларга қараганда, келаси йили олий лига формати тубдан ўзгартириларкан. Шахсий фикримча, жамоалар сонини оширишнинг иложи бўлмаса, чемпионатни 3 ёки 4 даврали тизимда ташкил этиш керак.

    - Миллий чемпионатимиздаги рақобатнинг ошириш учун нима қилиш керак, сизнингча?

    - Дабдурустдан бир нарса дейиш қийин. Бу нарса кўп омилларга боғлиқ. Биринчидан, элитадаги клубларнинг молиявий аҳволлари барқарор бўлиши керак. Ҳозир аксарият клубларимиз кучли ҳомийларга эга эмаслар. Шундан молиявий муаммолар келиб чиқаверади. Менинг хулосам шуки, рақобатнинг ўсиши учун клубларда пул муаммоси бартараф этилиши зарур. 

    - Демак, футболда пулнинг ўрни ниҳоятда катта...

    - Айниқса, замонавий футболда пул бош ролга чиқди. Хориж мамлакатлари футболини кузатадиган бўлсангиз, қайсидир клуб эгаси уни сотади, бош-қа бир миллиардер харид қилади ва ҳоказо. Шунингдек, клублар футболчиларнинг трансферларидан ҳам яхшигина маблағ топадилар. Бундан таш-қари, жамоа атрибутикалари, формаларини сотувга чиқариб, бунинг орқасидан мисли кўрилмаган даромад олишяпти. Қачонки, бизда ҳам шундай ишлар изга солинса, футболимиз тезда ривожланарди. Лекин бу секин-аста амалга ошириладиган жараён эканлигини ҳам унутмаслик керак. Мана, «Бунёдкор» ва «Пахтакор» клублари бу борада муайян ютуқларга эришяптилар. Ажабмас, қолганлар ҳам уларнинг изидан боришса. 

    Хўш, шу ишларни кенг йўлга қўйиш қанча вақт оларкин?

    - Юқорида айтдим, бу бирданига бўлиб қоладиган иш эмас. Масалани яна бир томони борки, маркетинг ишларининг яхшиланиши учун жамоалар натижалари шунга яраша бўлиши шарт. Яъни футболчилар халқ ёқимтойига айланишлари, ёшларнинг кумири даражасига чиқишлари талаб этилади. Шундагина футболкалар сотуви чаққонлашади. Умид қиламан, бизда ҳам яқин йиллар ичида маркетинг ривожланади. 

    - 19-миллий чемпионат тақвими борасида нима дея оласиз?

    - Қуръа натижаларига кўра, биз илк учрашувни ўз майдонимизда «Машъал»га қарши ўтказамиз. Иккинчи турда эса «Хоразм» меҳмони бўламиз. Ҳар ҳолда, чемпионат тақвими биз учун омадли келди, дейиш мумкин. Ахир тамоман бошқача бўлиши ҳам мумкин эдику! Бундан ташқари, биринчи даврада кучли клубларни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Ўша ўйинларда иложи борича максимум очко йиғишга ҳаракат қиламиз.
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 604 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Январь 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
        123
    45678910
    11121314151617
    18192021222324
    25262728293031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2021-2011
    Сайт создан в системе uCoz