Ўтган ҳафтада тайёргарликнинг навбатдаги босқичини бошлаган Наманганнинг "Навбаҳор” жамоаси таркибига бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилишди.
Дастлаб клуб қароргоҳига литвалик Томас Римас ҳамда бразилиялик Гульерме Алкантара лар келиб қўшилишди. Навбатдаги кунги машғулотларга эса ўтган мавсумни "Бухоро” да ўтказиб, тўпурарлик салоҳиятини намойиш этган, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ҳисобланган Лочинбек Солиев ҳам қўшилди. Шунингдек, мураббийлар бир қатор янги ўйинчиларни кўздан кечирмоқдалар. Лекин, уларнинг аксарити жамоада қолишини тахмин қилиш мушкул. Машғулоларни кузатиб, бир қатор ўйинчиларни "Навбаҳор” талабига жавоб бермаслигига гувоҳ бўлдик. Бу ҳолатни айрим футболчиларга жавоб берилганлиги билан ҳам изоҳлаш мумкин.
Ҳафта сўнггига бориб, таркибда яна икки нафар футболчи пайдо бўлди. Олдинги йилларда "Косонсой” таркибида тўп турган Дилшод Назиров ҳам машғулотларда иштирок этмоқда. Ушбу ўйинчи сўнгги мавсумларнинг Қозоғизсто чемпионатининг биринчи лигасида ўтгазгалигини қўшимча қилиш мумкин. Яна бир янги футболчи Жерри Эмонкиайре эканлиги маълум бўлди. Ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган ушбу футболчи 1986 йилда Нигерияда таваллуд топган.Олдинги йилларда ушбу футболчи биринчи лизавакилларлар "О.Акбаров” ва "Сокол-Учқудуқ” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Энди йўқотишларга келсак.
Етакчи футболчилар сирасига кирган Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов, Баҳром Йўлдошевлар ҳозирда Тошкентнинг "Локомотив” клуби машғулотларида иштирок этишмоқда. Владислав Кирьян ва Мухтор Фозиловлар "Андижон” билан янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Шунинг яна бир қатор футболчилар мавсумни "Навбаҳор” таркибида ўтказмасликлари ҳақиқатга яқинроқ. Булар: Отабек Пирматов, Ҳайдар Пирназаров, Шуҳрат Қозоқбоев (таркибда бундай футболчи борлигини билмаган эканман-vhz13) лар . Булардан ташқари клуб тарбияланувчилари ҳисобланган Ўткир Ибрагимов ва Абдумалик Абдуллаевлар ҳам айни пайтда "Насаф” ўринбосарлари сафида мавсумга тайёрланмоқдалар.
Айни пайтда ушбу мавсумда жамоани ким бошқариши мумкинлиги тўғрисида ҳеч нарса деб бўлмайди. Бош мураббий масаласи ушбу ҳафтада ўз ечимини топиш эҳтимоли юқори. Миш-мишлар бир қатор номзодларни кўрсатмоқда: Виктор Жалилов, Тачмурад Агамурадов, Рауф Инилеев...
Ушбу ҳафтадада "Навбаҳор” Намангандаги машғулотларни якунига етказади. Навбатдаги йиғин пойтахтда давом эттирилади. У ерда бир қатор футболчилар кўрикдан ўтишлари кутилмоқда.
Томас Ривас – 1978 йилда Литванинг Таурас шаҳрида таваллуд топган. Марказий ҳимоячи. Бўйи 192 см, оғирлиги 78 кг. Фаолияти давомида Литванинг "Инкарас Каунас”, ФК "Вильнюс”, "Судува”, Эстониянинг ФК ТВМК ва "Нарва Транс” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Литва ва Эстония олий лигаларида 262 ўйинда 17 та тўп киритган.
Гульерме Алькантара – 1986 йилда Бразилиянинг Бауру шаҳрида туғилган. Ҳужумчи. Бўйи 172 см, оғирлиги 68 кг. Илгари Эстониянинг "Нарва Транс” ва Бразилиянинг ФК "Америка” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
|