Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Сентябрь » 19 » Танаффус кимга қўл келди?
    07:44
    Танаффус кимга қўл келди?
    Давралар оралиғидаги танаффусни мухлислар унчалик ҳам ёқтиришмайди. Айни кунлар қизиб, таътиллар бошланган кезларда футболсиз ўтириш кимга ҳам ёқади, дейсиз? Бироқ мухлислардан фарқли ўлароқ, айрим жамоалар раҳбарлари учун бу давр энг керакли ҳисобланади. 

    Унда мавсум арафасида йўл қўйилган хатоларни тузатиш, «бўшлиқ»ларни тўлдириш мумкин.

    Танаффус чоғида таркибни эпақага келтириш учун нима керак? Ўлманг, ростданам маблағ зарур. Ахир турнир жадвалидаги вазиятни ўнглаш учун қўлидан, кечирасиз, оёғидан тўп тепиш келадиган ижрочиларни чорлаш керакда. Улар эса, мушук бежизга офтобга чиқмаганидай, бекорга келишмайди. У жамоадан бу жамоага кўчиб юрувчи «гастролёр»ларни ҳам тўғри тушуниш керак. Танаффус чоғида озми-кўпми, кўтарма пули ишлаб олишмаса, қачон машиналарини янгилашади-ю қачон дала ҳовли олишади? Бундайларни «Пахтакор» ёки «Бунёдкор» таркибига чорламайди, ахир. Қийин вазиятга тушиб қолган жамоалар раҳбарлари аҳволни ўнглаш учун пулнинг бетига қарашмайди. Боз устига, бу паллада раҳбарлардан маблағ ундириш ҳам осонроқ бўлади. Раҳбарлар эса клуб мутасаддилари сўраган пулни бир амаллаб топиб беришади. Улар ҳам жамоаларининг олий лигадан тушиб кетишига йўл қўйишолмайди-да. Ҳа майли, ҳадеб ёзғиравермасдан жамоаларнинг иккинчи даврадаги фаолиятлари таҳлилига ўтиб қўя қолайлик.

    Агар жамоаларнинг иккинчи даврадаги иштирокларини инобатга олиб, алоҳида жадвал тузсак, қуйидаги манзарага гувоҳ бўламиз.

    Бу шартли жадвалда ҳам «Бунёдкор»нинг яққол устунлигига гувоҳ бўламиз. «Қалдирғочлар» чемпионатимиз «уммонида» «елканлари»ни баралла ёйганларича финиш сари катта тезликда «сузиб» бормоқдалар. Уларнинг тезликлари шунчалар баландки, онда-сонда йўлларида учраб турган «тўлқинлар»ни писанд ҳам қилишмаяпти. Сколари шогирдлари ўтказилган 7 учрашувни ҳам ўз фойдаларига ҳал қилишди. Биргина «Насаф» «тўл-қин» вазифасини ўтаб беролди, холос. Қаршиликлар Тошкентдаги учрашувда пешқадамга муносиб қаршилик кўрсатишди. Ўйин давомида ютқаза туриб, ҳисобни тенглаштиришга ҳам эришдилар. Бироқ барибир тажриба ва савия борасидаги устунлик иштиёқ ва жонбозликдан устун келди.

    Қолган рақиблар пешқадамга муносиб қаршилик кўрсатиша олишмаяпти. Аксинча, уларнинг ҳаракатларидан майдонга мағлубиятни тан олиб тушаётганларини уқиш қийин эмас. Ростда, барибир ютқазгандан ке-йин ортиқча куч сарфлашнинг нима кераги бор? Куч кейинги рақиблар билан бўладиган ўйинларга ҳам керак бўладику! 

    Иккинчи даврани шахдам бошлаган «Андижон»нинг «Бунёдкор»га осонликча ён бермаслигини кутгандик. Амет Меметнинг «қалдирғочлар» имкониятлари, кучли - кучсиз томонларини яхши билишидан умид қилгандик. Афсуски, қаторасига 5 учрашувни ғалаба билан якунлаган андижонликлар пешқадамга қаршилик қилишдан кўра, кейинги рақибларга куч сақлашни маъқул кўришди. Умуман олганда, Амет Меметнинг янги жамоаси иккинчи даврада ёмон ўйнамади. Тўғри, 5 ғалабанинг барчаси Андижонда қўлга киритилганди. Аммо бу билан тўпланган очколар салмоғи озайиб қолмайди. Ўз майдонларида андижонликлар чиройли, комбинацион, муҳими, сермаҳсул ўйин намойиш қилишди. Иккинчи даврада жамоага қўшилган Ренат Байрамов ва Ислом Иномовлар ўйинни кучайтиришди. Булар келгандан сўнг Шуҳрат Мирхолдиршоев, Асқар Жадигеров каби футболчилар аввалги савиялари даражасида ўйнай бошлашди. Демак, андижонликларнинг муаммолари руҳиятда экан, дейишга бу омиллар асос бўла олади. Фақат, ўйини қовушиб қолган футболчилар меҳмонда қандай ҳаракат қилишаркин? Бу саволга Тошкентдаги ўйинда жавоб ололмадик.

    Иккинчи даврада «Пахтакор» ўйинида ҳам сусайиш кўзга ташланмоқда. «Пахтакорчилар» кутилмаганда «Олмалиқ»қа имкониятни бой беришди. Бу мағлубиятнинг тасодиф эмаслигига орадан икки ҳафта ўтгач амин бўлдик. Муборакда «Машъал» вице-чемпиондан бир очко тортиб олишга муваффақ бўлди. Экспертларнинг фикрича, бу дуранг «Пахтакор» учун эмас, балки мезбонлар учун йўқотиш бўлган. 

    Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичи олдидан «Пахтакор»нинг ўйинида сусайиш пайдо бўлгани мухлис ва мутахассисларни хавотирга солиб қўйди. Тўғри, 9 сентябрь куни «Пахтакор» принципиал рақиби бўлган «Нефтчи»ни Фарғонада енгишга муваффақ бўлди. Аммо орадан уч кун ўтиб, Самарқандда меҳмон бўлган Жалилов шогирдлари маҳаллий «Динамо» билан дуранг қайд этишди. Бу дурангнинг «Пахтакор» учун битта ижобий томони бор. У ҳам бўлса, тошкентликлар ютқаза туриб, ўйинни қутқара олишди. 

    Самарқанднинг «Динамо»си ҳам иккинчи даврада ўйинини кучайтирганлар сирасига киради. Азамат Абдураимов давралар оралиғида таркибга Бақоев, Жаҳонов, Хвостунов каби футболчиларни қўшиб олгач, жамоа ўйини жонланди. «Динамо» ўтказган 7 та учрашувидан 4 тасини ютиб, биттасида, яъни «Пахтакор» билан дуранг ўйнади. Гарчи самарқандликлар ижобий кўрсаткичга эришган бўлсаларда, сафарда уларнинг ўйинлари қовушмаяпти. Мисол учун, Бекободда жамоа ўз дарвозасидан 5 та тўп ўтказиб юборди. Зарафшонда мағлубиятга учради. Фақатгина Тошкентда «Локомотив» доғда қолдирилди. Ҳали шаклланиш даври давом этмоқда.  

    Учинчи ўринга асосий даъвогарлик қилаётган Қаршининг «Насаф» жамоаси ҳозирча ёмон ўйнамаяпти. Ўтказилган 5 ўйиндан учтасида ғалаба қозонган қаршиликлар бир учрашувда дуранг қайд этишган ва бир учрашувни бой берганлар. Дуранг Хоразмда қайд этилгани учун ёмон натижа, деб бўлмайди. Ягона мағлубият эса «Бунёдкор» билан ўйинда содир бўлган. Демак, Кумиков шогирдлари ҳозирча суръатни бўшаштирганлари йўқ.

    Иккинчи даврада ўйини кучайганлар қаторига Ғузорнинг «Шўртан»ини қўшиш мумкин. Ғузорликлар ўтказилган 7 ўйин-да эллик фоизлик натижага эришдилар. Жамоа «Бунёдкор», «Пахтакор» ва «Андижон»га имкониятни бой берган. Бу мағлубиятлар сафардаги ўйинларга тўғри келмоқда. Қолган рақиблар билан ғузорликлар ёмон ўйнашмади. Улар ўз майдонларида «Локомотив» ва «Олмалиқ»ни мағлуб этиб, сафарда «Бухоро»ни енгишгач, Урганчда дуранг қайд этишди. Иккинчи даврада жамғарилган 10 очко эвазига «Шўртан» хавфли зонадан бирмунча узоқлашди. 

    Танаффусдан сўнг бир маромда ўйин намойиш этаётган жамоалар сифатида «Олмалиқ», «Локомотив», «Машъал», «Қизилқум» ва «Нефтчи»ларни кўрсатиш мумкин.

    «Олмалиқ» ва «Локомотив» жамоалари учтадан ғалабага эришганлар. Шквирин шогирдлари ўз майдонларида «Пахтакор»ни енгиб, сенсация муаллифи бўлишди. Аммо улар ва юқорида санаган жамоаларимиз сафар учрашувларида мағлубиятларга учрашмоқда. Агар улар сафарда ҳам ўз уйларидагидек ишончли ўйнашни уддалашса, бемалол юқори ўринлар учун курашишлари мумкин бўлармиди?

    Давралар оралиғида таркибидаги легионерлардан жудо бўлган «Навбаҳор» биргина ғалаба билан чекланиб қолмоқда. Қолган тўртта учрашувни бой берган наманганликлар 12-ўринга тушиб қолишди. Наманганликлардан ҳам ёмонроқ натижани биринчи даврада кучли ўйнаган «Хоразм» ва сўнгги ўринга михланиб қолган «Бухоро» қайд этди. Хоразмликлар икки ўйинда дуранг ўйнаб, қолганларида ютқазган бўлишса, бухороликлар иккинчи даврада бирорта ҳам очко олишолмаган. Шунингдек, Жиззахнинг «Сўғдиёна»си ўтказилган 6 учрашувдан атиги биттасида ғалаба қозонган, холос.

    Эътибор берган бўлсангиз, давралар оралиғида таркибини кучайтирган жамоалар озми-кўпми, очколар жамғара бошлашди. Йўқотишга учраганлар эса, аксинча. Мисол тариқасида, «Хоразм», «Навбаҳор», «Сўғдиёна» ва «Бухоро» жамоаларини кўрсатиш мумкин. Фикримизча, айнан шулар («Хоразм» бундан мустасно) ва яна «Металлург», «Шўртан» ҳамда «Машъал» жамоалари олий лигада қолиш учун кураш олиб боришади.

    Кураш жуда қизғин кечади. Энди ким нимага қодирлигини намойиш эта бошлайди. Бу жамоалар иштирокидаги ўйинларда сенсацион натижалар қайд этилса, ажабланманг. Чунки ҳеч ким олийни осонликча тарк этмайди.
     Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.

    Категория: Узбек футболи | Просмотров: 710 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Сентябрь 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
     123456
    78910111213
    14151617181920
    21222324252627
    282930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz