Жамоамиз-Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси Қозоғистоннинг «Шахтёр» жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда Виктор Жалилов шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Қарағандаликлар дарвозасига киритилган ягона голга Алишер Маҳмудов муаллифлик қилди. Наманганликлар мазкур учрашувда қуйидаги таркибда ҳаракат қилдилар. «Навбаҳор»: О.Горвиц, Нарзуллаев, Шамсиддинов, Недашковский, Д.Умаралиев, Абибуллаев, Тойменцов, Ҳ.Ҳасанов, И.Бойдедаев, О.Валижонов, Ғ.Жўраев. Захирадан тушганлар: Б.Носиров, В.Хромцов, Половков, Бердимуродов, Т.Султонов, А.Власичев, А.Маҳмудов, Э.Жаҳонов, Ю.Шелих. 3 март куни жамоа Наманганга қайтди. Тошкентни тарк этиш олдидан «Навбаҳор» «Қизилқум» билан куч синашди Ушбу ўйин 1:1 ҳисобида якун топди. Наманганликларнинг ягона голига Юрий Шелих муаллифлик қилди. Жамоа машғулотларни эртадан Наманганда давом эттиради.
Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
Жамоамиз чоршанба куни Тошкентдаги ўқув-машғулотлар йиғинини якунлашади.Ўтган ҳафтада Виктор Жалилов шогирдлари иккита назорат учрашувида майдонга тушишди. Дастлаб 26 февраль куни водийликларга «Бунёдкор» ўринбосарлари рақиб бўлишди.
Ушбу баҳс дуранг - 1:1 ҳисобида якунланди. Наманганликлардан голни Ғайрат Жўраев урди. «Навбаҳор»: О.Горвиц, С.Отабоев, Б.Умаров, Ю. Недашковский, И.Нарзуллаев, И.Бойдедаев, Ғ.Жўраев, Д.Тойменцев, Д.Абибуллаев, Е.Демиденко, О.Валижонов. Захирадан майдонга тушганлар: Б.Носиров, Д.Умаралиев. 27 февраль куни эса наманганликлар «Динамо»га қарши ўйнаб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди. «Навбаҳор»: Э.Жабборов, А.Половков, А.Хромцов, Т.Султонов, Р.Бердимуродов, Э.Жаҳонов, А.Маҳмудов, С.Мамадалиев, А.Власичев, Ю.Шелех, О.Валижонов. Захирадан майдонга тушганлар: Ғ.Жўраев, Ю.Недашковский, Д.Абибуллаев. Жамоа кўригида бўлган А.Пономаренко, А.Розеев, С.Қобилжонов ва А.Жўраевларга жавоб берилди. Абдулазиз Султонов ҳам жамоани тарк этди. Таркибга ўтган ҳафтада уч нафар янги ўйинчи қўшилди - дарвозабон Олег Горвиц («Шўртан»), ярим ҳимоячи Андрей Власичев («Қизилқум») ва украиналик хавбек Юрий Шелех.
Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
Тошкентдаги иккинчи йиғинини давом эттираётган Самарқанднинг «Динамо» футболчилари 27 февраль куни навбатдаги ўртоқлик назорат учрашувини ўтказишди. Азамат Абдураимов шогирдларининг бу галги рақиблари Виктор Жалилов бошчилигидаги «Навбаҳор» жамоаси бўлди.
ЎФФ сунъий қопламали майдонида кечган қизиқарли учрашув кескин курашларга бой ўтди. Шу куни ўйинда «Навбаҳор» мураббийлари асосий таркибни туширган бўлишса, «Динамо» жамоасида эса асосий таркибнинг бир қисми майдонга тўп сурди. Яъни, дарвозабон Тимур Ғаниев, ҳимоячилар Алексей Николаев, Девид Ония, Акмал Бозоров, ярим ҳимоячилардан Умед Абдураҳмонов, Алексей Власичев, Илдар Магдиев, ҳужумчилардан Жаъфар Ирисметовлар майдонга тушишмади. Бош мураббий ушбу футболчиларни бугун ўтказиладиган ўйинга майдонга туширишни мақсад қилган. Бевосита учрашув хусусида тўхталадиган бўлсак, ўйин самарқандликлар ҳужумкорлиги остида бошланди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Эркин Бойдуллаев, Александр Крикливыйларда ҳисобни очиш учун яхши имкониятлар бўлди, бироқ «Навбаҳор» сафига «Пахтакор»дан бориб қўшилган дарвозабон Эркин Жабборов хавфли вазиятларни қийинчилик билан бартараф этди. Шу куни Виктор Жалилов қанотлардан ҳужумлар уюштиришга кўпроқ эътибор берди. Хусусан «Навбаҳор» сафида чап қанотда тўп сурган Раҳматулло Бердимуродов шу куни ўз қанотида анча фаол ҳаракат қилди. Ўнг қанотдан эса Элёр Жаҳонов собиқ жамоадошларига «бош оғриқ» бўлиб турди. Тенгкурашлар остида кечаётган биринчи бўлимнинг сўнгги ўн дақикасида асосан кўҳна шаҳар вакиллари ҳужум қилишди. Натижада ўйиннинг 39-дақиқасида «Динамо» жамоаси «мотори» Илҳом Юнусов чамаси 30 метрлардан Эркин Жабборов дарвозаси тўққизлигини аниқ нишонга олди ва бўлим самарқандликларнинг кичик ҳисобидаги устунлиги билан якун топди. Иккинчи бўлимда мураббийлар таркибда ўзгартиришлар киритишди. «Арслонлар» таркибида тажрибали футболчилар ўрнини асосан маҳаллий ёш футболчилар эгаллашди. «Лочин»лар таркибида эса украиналик легионер футболчилар майдонга тушишди. Иккинчи бўлим бошида наманганликлар ярим ҳимоячиси Тимур Султоновда мувозанатни тиклаш учун қулай имконият пайдо бўлди, бироқ молдовиялик дарвозабон Денис Романенко бу вазиятда ажойиб ҳаракат қилди. Учрашув сўнгигача ўйин тизгини бир Абдураимов шогирдларида, бир Жалилов шогирдларида бўлиб турган бўлсада, ҳисобда ўзгариш бўлмади. Юнусовнинг ягона голи ўртоқлик ўйинида «Динамо»га навбатдаги кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди. Ўртоқлик учрашуви. 27-февраль, шанба. Тошкент, ЎФФ майдони. «Динамо» (Самарқанд) – «Навбаҳор» (Наманган) – 1:0 (1:0) Гол: Илҳом Юнусов, 39. «Динамо» таркиби: Денис Романенко, Алексей Даниленко, Учқун Қобилов, Азизулло Маҳмудов, Салим Мустафоев, Сирож Сайфиев, Ислом Ахмедов, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Баҳодир Пардаев, Александр Крикливый.
Манба: "Динамо"(Самарқанд) фанатлари сайти.
Жамоа аъзолари чоршанба куни Тошкентга йиғилишди. «Навбаҳор» сўнгги ўқув-машғулот йиғинини айнан пойтахтда ўтказади. Йиғин давомида Виктор Жалилов шогирдлари бир қатор назорат учрашувларини ўтказишни режалаштиришган. Наманган клуби Тошкентда 3 мартга қадар бўлади.
Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гапирадиган бўлсак, жамоага янги футболчилар таклиф этилмаган. Айнан шу йиғин давомида жамоада кимларнинг қолиши ёки қайси футболчиларга жавоб берилиши ҳал қилинади.
Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
|