Виктор Жалилов бошчилигидаги «Навбаҳор» машғулотларни Тошкентда давом эттирмоқда. Наманганликларнинг «Пахтакор»га қарши ўтказадиган назорат учрашувлари маълум сабабларга кўра қолдирилганди.
Куни кеча жамоа «Қизилқум» билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Унда зарафшонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Наманган клубининг ягона голи Отабек Валижонов ҳисобига ёзилди. «Қизилқум»га қарши кечган баҳсда Виктор Жалилов Александр Востриковни кўрикдан ўтказди. Аммо ушбу футболчининг жамоа билан шартнома тузиши ёки тузмаслиги ҳозирча маълум эмас.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда Жалилов қуйидаги таркибни майдонга туширган: С.Қобилжонов, Т.Султонов, А.Половков, А.Хромцов, Р.Бердимуродов, С.Мамадалиев, А.Маҳмудов, Э.Жаҳонов, А.Востриков, М.Крилий, С.Пономаренко.
Захирадан тушганлар: Ю.Недашковский, О.Валижонов, А.Разеев, А.Жўраев, С.Тўрақулов, Ғ.Жўраев, И.Бойдедаев.
Кеча «Навбаҳор» «Бухоро»га қарши назорат ўйинини ўтказди.
Таркибни кузатиб,янги футболчиларнинг исм-шарифларига назарингиз тушганлиги табиий. Ўтган ҳафтада «Навбаҳор» таркибига тўрт нафар легионер қўшилди. Улардан уч нафари украиналик ва бири россияликдир. Украиналик ҳужумчилар - Максим Кривой ва Сергей Пономаренколарни жамоа мураббийлари Алуштадаги йиғинда кўрикдан ўтказишганди ва уларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилишган кўринишади. Украиналик ярим ҳимоячи Юрий Недашковский ва россиялик хавбек Артур Розиевлар эса кўрикдан ўтиш учун таклиф этилдилар. Алексей Хромцов ва Александр Половковларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, айни пайтда «Навбаҳор»даги легионерларнинг сони олти нафарга етди.
Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.