Олий лиганинг дастлабки икки турини муваффақиятсиз ўтказган Эдгар Гесс шогирдлари бу турда қандай қилиб бўлсада очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйиш учун майдонга чиққан бўлса, мезбонлар ҳам қарийб 20 минг мухлисни хурсанд қилиш илинжида майдонга чиққанди.
Учрашувдаги илк хавфли вазият 12-дақиқага келиб содир бўлди. Дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Бироқ бу вазиятда Эркин Жабборов яхши ҳаракат қилди ва унчалик кучли чиқмаган тўпни эгаллаб олди.
Биринчи бўлимдаги иккала жамоада ҳам бир қатор имкониятлар юзага келди, бироқ ҳақиқий голга тортадиган вазият кузатилмади.
Иккинчи бўлим сценарийси ҳам худди биринчи бўимдаги каби давом этди. Иккинчи бўлимнинг энг эътиборли воқеаси 72-дақиқага келиб содир бўлди. Патрик Агбо Предраг Вуйовичга нисбатан қўполлик ишлатди ва натижада иккинчи сариқ карточка билан майдондан четлатилди.
Қолган дақиқаларда майдонда кам бўлиб қолган бўлсада мезбонлар дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишди ва ҳисоб очилмай қолди.
«НАВБАҲОР» - «ШЎРТАН» -0:0
«НАВБАҲОР»: Эркин Жабборов, Жамол Отақулов, Патрик Агбо, Рустам Қурбонбоев, Шавкат Насибуллаев, Отабек Валижонов, Виталий Почуев, Илҳом Бойдадаев, Ғайрат Жўраев (Абдумажид Тоиров, 73), Рўзимбой Аҳмедов (Жасур Бобоев, 88), Александр Шадрин (Алишер Маҳмудов, 61).
«ШЎРТАН»: Александр Корнейчук, Ярослав Крушелницкий, Предраг Вуйович (Жаводулло Ибрагимов, 76), Ильнур Хазигалиев, Вадим Афонин, Вячеслав Пономарёв, Александр Мерзляков, Темур Султонов, Урош Милосавлевич, Игор Таран (Садриддин Абдуллаев, 71), Шаҳбоз Эркинов.
Огоҳлантиришлар:Патрик Агбо 9, Жамол Отақулов 15 - Шаҳбоз Эркинов 8, Темур Султонов 45, Александр Мерзляков 80
Четлатиш: Патрик Агбо (72, иккинчи сариқ).
Манба: www.uff.uz