Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Декабрь » 6 » “ПРО” кимга насиб қилади?
    22:08
    “ПРО” кимга насиб қилади?
    Ушбу мураббийлик дипломини қўлга киритган мутахассис сайёрамизнинг исталган терма жамоаси ва клубида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади. Эслатиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон мазкур курсларга мезбонлик қилаётган МДҲдаги Россия ва Украинадан кейингги учинчи давлатга айланган. ОФКнинг "Келажак” лойиҳаси дастури томонидан молиялаштирилган курсларда 18 нафар маҳаллий мураббийлар таҳсил олишмоқда. Улар орасида Миржалол Қосимов, Аҳмад Убайдуллаев, Александр Евстафеев, Игорь Шквирин, Вадим Абрамов, Азамат Абдураимов, Виктор Жалилов каби турли ёш тоифасидаги терма жамоалар ҳамда клубларимизнинг тажрибали мураббийлари бор. Ўқув курсларининг иккинчи босқичига россиялик таниқли мутахассис Виктор Бондаренко кординаторлик қилади. Биз "Чиғатой” терма жамоалар марказида бўлиб, ушбу курсларга ассистентлик қилаётган ФИФА эксперти Рустам Акрамов билан мулоқотда бўлдик.

    – Курсларнинг биринчи этапи муваффақиятли якунланди, – дея сўзларини бошлади Р. Акрамов. Унда мураббийлар жисмоний тайёргарлик бўйича машғулотларда қатнашишди. Семинарни ФИФА инструктори Томас Гунньорсон олиб борди. Даниялик бу мутахассис ёш бўлишига қарамай, машғулотларни жуда қизиқарли тарзда олиб борди. Шундан сўнг техника ва тактикага йўналтирилган машғулотлар бошланди. Бунга англиялик ФИФА инструктори Мартин Хантерни жалб қилгандик. У мураббийларимиз билан 27 ноябргача ишлади. Ўқув курсининг биринчи этапи 27 кунга мўлжалланган эди. Мураббийлар 10 кун жисмоний, 17 кун техник-тактик машғулотларда иштирок этишди. Ҳар икки европалик мутахассис ҳам Тошкентдан катта таассуротлар билан қайтиб кетишди. 

      1 декабрдан эса яна ўқув жараёни бошланди. 21 декабргача давом этадиган иккинчи босқич машғулотларини аслида словакиялик машҳур мутахассис Йожеф Венглош олиб бориши керак эди. Бироқ 74 ёшни қаршилаган бу мутахассис бетоб бўлиб қолгани боис, сўнгги паллада унинг ўрнига россиялик мутахассис Владимир Бондаренко тайинланди. Венглош собиқ Чехословакия терма жамоасига 15 йил давомида мураббийлик қилган. Терма жамоани икки маротаба жаҳон чемпионати финал босқичига, икки марта Европа чемпионатининг ҳал қилувчи финал учрашувига олиб чиқа олган. Венглош ҳам ФИФА инспектори саналарди. Бондаренко ҳақида ҳам илиқ фикрларни айтишим мумкин. 18 йил давомида Африкада фаолият олиб борган. Мозамбик, Ангола терма жамоаларини бошқарган. Португалча бемалол гаплаша олади. Жумладан, бугун (2 декабрь куни,–муал) Луиз Фелиппе Сколари билан ҳам юзма–юз суҳбатлашди. Дарвоқе, "Бунёдкор” бош мураббийи таклифимизга бажонидил рози бўлиб, семинарга ташриф буюрди. Бир ярим соат мобайнида мураббийларга ўзнинг узоқ йиллик фаолияти давомида эришган ютуқлари, босиб ўтган мураббийлик йўли, Португалия ва Бразилия терма жамоаси, "Челси” клубидаги иш жараёни ҳақида сўзлаб берди. Ўз ўрнида мураббийлар ҳам Сколарига ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Бондаренко ўтказадиган машғулотлар 21 кунга мўлжалланган. У 18 нафар мураббийга реферат мавзуларини тақдим этади. Ўқувчилар эса шу 21 кун давомида рефератни ёзиш билан машғул бўлишади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳар бир мураббий уч мартадан машғулот ўтказади. Бир мураббийнинг машғулот ўтказишини иккинчиси кузатади ва муҳокама қилиб беради. 19–20 декабрь кунлари мураббийлар ўзлари ёзган рефератларни ҳимоя қилишади. 22 декабрь куни Бондаренко ўз юртига жўнаб кетади. Шундан сўнг, учинчи этап машғулотларига навбат келади. 23 декабрдан 10 январгача бўлган оралиқда мураббийларга илмий-метадологик қўлланмалар асосида сабоқ берилади. Ушбу назарий дарсларни ўзим олиб бораман. 10 январь куни "ПРО” дастурига мувофиқ мураббийлар 78 кун муддатга клубларга қўйиб юборилади. Улар бу муддат ичида ўқув жараёнида олган билимларини амалиётга тадбиқ этишади. Мен клубларга бориб, ҳар бир мураббий олиб бораётган ислоҳотларни кузатаман. Машғулотларида ўзгариш бўлганми, йўқми, шунга ойдинлик киритишга ҳаракат қиламан. Чемпионат бошлаганидан сўнг ҳар бир мураббий учтадан ўйинни муҳокама қилиб бериши шарт. Уч ойлик конспект, ҳужжатларни йиғиб, 20 март куни Хантерга жўнатамиз. У узоғи билан беш кун давомида мураббийларнинг ишини кўриб чиқиб, ўз хулосасини жўнатади. Кейин ҳар бир мураббийга битта мавзу берилади. Шу мавзу асосида улар диссертация ёқлашади. Машғулотлар давомида ёзиб борилган конспектлар текширилади. Шу асосида суҳбат бўлади. Барча талабларни бажарган мураббийларга олий "ПРО” гувоҳномаси топширилади. Диплом топширишни 1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси мустақиллик кунига мўлжаллаяпмиз. 
     

    Азамат АБДУРАИМОВ ("Динамо” (Самарқанд) бош мураббийи): – "ПРО” лицензияси учун ўқув курсларида қатнашаётганимдан бағоят хурсандман. Бу курсларда таҳсил олаётган барча мураббийлар учун фаолиятларидаги янги босқич бўлиши аниқ. Машғулотлар соат 09.30да бошланиб, кеч соат 17.30гача давом этмоқда. ПРО лицензияси мураббийликдаги энг юқори унвон хисобланади. Уни қўлга киритган мутахассис дунёнинг исталган терма жамоаси ва клубида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади. Тан олиш керак 10 йил аввалги методлар ҳозиргисига умуман тўғри келмайди. Замонавий футбол жуда ҳам тезлашиб кетган. Табиийки, бу вазиятда мураббийлар ўз ишларига янгича ёндашишлари шарт. Шахсан мен икки кун ичида Бондаренкодан кўп нарсани ўргандим. Бу инсон менга бегона эмас. 1984–85 йиллари ҳарбий хизматни Ростовнинг СКА жамоасида ўтаганман. Ўша йиллари бу жамоага айнан Бондаренко мураббийлик қиларди. Мен жамоанинг ўринбосарлари сафида ўйнардим. Бундан ташқари, ЖАР клубини Африка чемпионлар кубогини қўлга киритишига ёрдам берган. Мозамбик терма жамоаси бош мураббий сифатида Африка кубогининг финалигача етиб келган. Бир сўз билан айтганда жуда тажрибали мутахассис. Бу инсондан кўпп нарсани ўрганиб қолиш керак. Москвада бир йил давомида мураббийлик курсларида ўқиганман. Биргина фарқи, у ерда малакамизни ошириш учун кимни Туркияга, яна кимнидир Англияга, Испанияга юборишган. Шахсан мен икки ҳафта давомида Ливеркузеннинг "Байер” клубида малакамни оширганман. Бу ерда бошқачароқ экан. Малакамизни ўзимиз мураббийлик қилаётган клубда оширар эканмиз. Бироз кулгули туюлади. Ўйлашимча, федерациямиз раҳбарияти клублар билан ҳамкорлик қилган ҳолда мураббийларни ҳеч бўлмаганда Россия клубларига малака ошириш учун юборилса, жуда яхши иш бўларди. Бундан мураббийнинг ўзим ҳам, клубларимиз ҳам манфаат кўрарди. Балки, бизда илк маротаба ПРО лицензияси учун ўқиш ташкил қилингани учун шундай йўл тутилаётгандир. Мисол учун, Россияда Валерий Газзаев, Юрий Сёмин, Қурбон Бердиев, Игнатьев ва ҳоказо таниқли мураббийлар ПРО лицензиясининг илк соҳиблари саналишади. Улар икки ҳафта давомида Лондоннинг "Челси” клубида ўз тажрибаларини оширишган. Жозе Моуриньонинг ўзи билан бирга машғулотларда иштирок этишган. Бунинг амалий фойдаси ишда кўринаяпти.  
    Камолиддин АЛИМОВ, "ИнтерФУТБОЛ” газетаси махсус мухбири.
    Категория: Узбек футболи | Просмотров: 600 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Декабрь 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
     123456
    78910111213
    14151617181920
    21222324252627
    28293031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2021-2011
    Сайт создан в системе uCoz