"Навбаҳор" жамоаси ҳам 2010 йилги мавсумда "Фэйр плей” соврини қўлга киритишга жуда яқин эди. Fair Play cоврини чемпионат давомида ҳакамлар томонидан энг кам жазоланишга тортилган клубга берилади. Жаомоамиз ўтган мавсумда жами 57 та сариқ ва 1 марта қизил карточка "ишлаб олган" . Октябрнинг охирги кунида ўз якунига етган чемпионатда "Бунёдкор” футболчилари 47та огоҳлантириш олишди. Бирорта ҳам қизил карточка йўқ. Шу тариқа, "Бунёдкор” 19-миллий чемпионатимизнинг энг интизомли жамоаси бўлди. Бу борада иккинчи бўлган "Олмалиқ” ҳисобида 41та сариқ карточка ҳамда 2та қизил карточка бор.
Жамоаларнинг огоҳлантириш ва четлатишлари
ЖАМОА Чет.+Огоҳ. Ч*5+О*1 БУНЁДКОР 0 + 47 47 Олмалиқ 2 + 41 51 Навбаҳор 1 + 57 62 Пахтакор 4 + 43 63 Машъал 3 + 47 64 Динамо 3 + 49 64 Андижон 3 + 50 65 Қизилқум 5 + 42 67 Металлург 1 + 62 67 Хоразм 3 + 57 72 Насаф 2 + 63 73 Шўртан 3 + 61 76 Нефтчи 7 + 60 95 Локомотив 7 + 63 103
Изоҳ: Жадвалда четлатиш учун 5, огоҳлантириш учун 1 очкодан ёзилган. 19-миллий чемпионатимизда барча 26та учрашувда майдонга тушиш атиги 4 нафар футболчига насиб этди. Булар - Д.Ония, С.Сайфиев («Динамо»), Н.Отақўзиев («Олмалиқ») ҳамда О.Новкаров («Локомотив» ва «Қизилқум»).
Бизнинг "Навбаҳор” жамилоамизда эса энг кўп майдонда жаволон урган футболчилар, наманганлик Темур Султонов ва Ғайрат Жўраевлар бўлишди. Бу футболчилар тугаган мавсумда жами 24 тадан ўйинда тўп суришган.
1 2 3 4 5 6 7 1. Темур Султонов 24 1974 0 4 0 2. Ғайрат Жўраев 24 1756 3 3 0 3. Алишер Маҳмудов 23 1498 3 3 0 4. Раҳмат. Бердимуродов 22 1883 1 4 0 5. Отабек Валижонов 22 1724 3 6 0 6. Суннат Мамадалиев 21 1885 0 8 1 7. Иван Нагаев 17 878 1 3 0 8. Дониёр Усмонов* 13 1170 0 3 0 9. Элёр Жаҳонов 13 742 1 3 0 10. Илҳом Бойдедаев 13 684 0 1 0 11. Д. Шарофутдинов* 12 1080 2(1) 1 0 12. Михайло Денисов 12 1080 1 2 0 13. Александр Половков* 12 1078 0 1 0 14. Максим Кривий 12 470 0 0 0 15. Абдумалик Абдуллаев 11 450 2 1 0 16. Акмал Холмуродов* 10 885 0 5 0 17. Олег Горвиц 10 855 -13 1 0 18. Евгений Сайко 10 832 4(2) 2 0 19. Юрий Целих 10 634 6 4 0 20. Микола Павленко 9 810 -7 1 0 21. Азиз Ашуров* 8 675 -12 0 0 22. Алексей Храмцов 8 674 0 1 0 23. Темур Айзатуллов* 8 634 1 1 0 24. Абдулазиз Султонов 7 311 0 1 0 25. Мухтор Фозилов* 6 291 2(1) 0 0 26. Дурбек Умаралиев 5 254 0 1 0 27. Сарвар Отабоев 4 239 0 0 0 28. Андрей Власичев* 4 145 0 0 0 29. Азимжон Аҳмедов 2 53 0 0 0 30. Дилявер Абибуллаев 2 8 0 0 0 31. Аъзам Алиев 1 42 0 0 0 32. Баҳодир Пардаев 1 29 0 0 0 33. Даврон Исоқов 1 12 0 0 0 34. Мурод Раҳмонов 1 5 0 0 0 30(4) 60 1
Автогол: Рустам Аъзамов М. («Локомотив», 6-тур), Афзал Азизов («Андижон», 12-тур)
Изоҳ: 1 - тартиб рақами; 2 - футболчи; 3 - ўйин; 4 - дақиқа; 5 - гол (пенальтидан), дарвозабонлар қўйиб юборган гол - белгиси билан кўрсатилган; 6 - сариқ карточка; 7 - қизил карточка; * белгиси билан кўрсатилган футболчилар мавсум давомида олий лигамиздаги икки клуб сафида ўйнашган
Муҳаммадхон ПЎЛАТОВ, "ИнтерФУТБОЛ” газетаси.
Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси мамлакат чемпионати сўнгги турида сафарда «Машъал»га 0:2 ҳисобида ютқазиб, якунда турнир жадвалининг 9-поғонасига ўрнашди.
Жамоа учун омадли кечмаган мавсум ҳақида иккинчи даврадан бошлаб бош мураббий вазифасини бажариб келган Сергей Ковшов билан қисқача суҳбатлашдик.
- Мавсум арафасида жамоа олдига камида кучли олтиликдан ўрин эгаллаш вазифаси қўйилганди. Бу вазифани уддалашга нима халал берди?
- Ўзингизга маълум, биринчи даврадан сўнг асосий таркибнинг 8 нафар аъзоси жамоани тарк этишди. Оқибатда зудлик билан уларнинг ўрнини тўлдиришга тўғри келди. Кетганлар орасида Храмцов, Половков ва Целих каби профессионал футболчилар бор эди. Афсуски, биз таклиф қилганлар маҳорат бобида уларга тенглашолмасдилар. Бундай таркиб билан кучли олтиликка кириш учун кураш олиб боришнинг иложи йўқ эди. Очиғи, маблағ масаласи асосий муаммо бўлиб келди. Ҳозирга қадар маош ва мукофот пуллари буткул тўланмаган. Шу боис йигитлар майдонга иштиёқ билан тушмадилар. Уларда раҳбариятга нисбатан ишончсизлик руҳи пайдо бўлганди. Омадсизлигимизнинг бош омили ҳам кўп жиҳатдан шу муаммога бориб тақалади.
- Бошқа жамоаларда ҳам молиявий муаммолар йўқ эмас-ку...
- Менимча, ундай эмас. Сизга биздан қуйи ўринларни эгаллаган, бироқ маблағ борасида муаммолари йўқ бир нечта жамоани санаб беришим мумкин. Мисол учун, «Локомотив»ни олайлик. «Темирйўлчилар»да бу борада камчилик умуман йўқ. Аммо улар лигани тарк этишди. Ёки «Хоразм»ни олайлик. Мавсум давомида атиги 13 очко тўплаб, сўнгги поғонада қолиб кетган жамоа ўз футболчиларидан қарздор эмас.
«Олмалиқ» ва «Динамо» каби клубларда ҳам молиявий етишмовчиликлар бўлмасада, натижалари бизникидан камтарроқ. Фақатгина «Нефтчи» биз каби муаммолар гирдобида қолиб кетган. Мен Юрий Вазгенович билан суҳбатлашдим. У ҳам маблағ етишмаслигидан нолиди. Авваллари жамоа медаллар учун кураш олиб борарди. Энди бўлса «Нефтчи» чемпионатлар тарихида илк марта «Навбаҳор»дан кейинги ўрин билан чекланди.
- Мухлисларни ўйлантирадиган яна бир савол бермоқчимиз: «Навбаҳор» бошқа шаҳар ва ҳаттоки, ўзга юртлардан кўплаб футболчиларни таклиф қилаверади. Бу йилги мавсумда шундай футболчилар сони 20тага етди ва бу рекорд кўрсаткичдир. Афсуски, бунинг фойдаси бўлмаяпти.
- Бу борада ҳақсиз.
- Наҳотки, Намангандан иқтидорли ёшларни топиб бўлмаса?
- Бу борада менинг фикрим шундай: маҳаллий футболчилардан яққол кучли, уларга нималарнидир ўргатишга қодир легионерларни таклиф қилиш керак. Шунда ҳам уларнинг уч-тўрт нафари етарли. Мисол учун, тажрибали дарвозабон Микола Павленкони таклиф қилдик. Ундан кўп нарсани ўрганса бўларди. Ёки ҳужумчи Юрий Целихни олайлик. У ҳам ёшларга ибрат бўла оларди. Бундай легионерлар клуб савиясини кўтаришга хизмат қилишади. Умуман олганда, маҳаллий футболчиларга таяниш зарур.
- Жамоада иқтидорли ёшлар бордир?
- Албатта, бор. Иккинчи даврада Отабек Валижонов, Абдумалик Абдуллаев каби бир қатор иқтидорлиларга имкон бердик.
- Улар ишончни оқлашга интилишди. Масалан, Абдумалик доимо рақиб дарвозасига хавф солиши билан ажралиб турди. Аввалги мавсумларда «Навбаҳор»га у каби ҳужумчилар етишмасди.
- Биз унга ўйин амалиёти беришга ҳаракат қилдик, тажриба орттириши учун. Мавсум охирларида Азим Аҳмедов, Аъзам Алиев, Ботир Тўрабоев, Дониёр Исоқов каби ёшларни ҳам синаб кўрдик. Бу футболчилар Наманган футболининг эртаси ҳисобланишади.
- Шахсий режаларингиз қандай? «Навбаҳор»да қоласизми?
- Ҳозирча бу борада клуб раҳбарияти билан суҳбатлашганим йўқ. Шартномам 1 декабрда ниҳоясига етади. Бироқ ҳамиша меҳнат қилишга ўрганганман. Аллақачон янги мавсумга тайёргарлик режасини тузиб қўйганман. Ҳозир жамоа таътилда. Декабрнинг ўрталарида қароргоҳимизда биринчи йиғинни ўтказамиз. Шундан сўнг Тошкентга йўл оламиз. Кейинроқ иссиқ ўлкаларда йиғин ташкил этишни мўлжаллаб турибмиз. Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
|