Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Январь » 21 » «Навбаҳор»да ўзгаришлар
    21:20
    «Навбаҳор»да ўзгаришлар
    Ўтган мавсум Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси учун оғир кечганди. Бир амаллаб олий лигадаги ўрнини сақлаб қолган наманганликлар янги мавсумга тайёргарликни декабрнинг сўнгги ўн кунлигида бошлаб юборишди. Дастлабки йиғинда мураббийлар асосан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига эътибор қаратишди. Ўтган ҳафтанинг душанба кунигача машғулотларни Сергей Ковшов олиб бораётган эди. Айнан шу куни «Навбаҳор»ни янги мавсумда қайси мураббий бошқариши аён бўлди. Номзодлар орасидан энг мақбули сифатида асли чустлик бўлган Виктор Жалилов танланди. 

    Дарҳақиқат, «Навбаҳор»ни Виктор Жалиловчалик биладиган мураббий топилмаса керак. «Навбаҳор»нинг ҳозиргача қўлга киритган барча совринлари Виктор Жалилов номи билан чамбарчас боғлиқ. В.Жалилов сўнгги бор «Навбаҳор»ни 2004 йилги мавсумда бошқарганди. 2003 йилги чемпионатнинг иккинчи даврасидан бошлаб яна «Навбаҳор»ни бошқарган Виктор Жалилов мисли кўрилмаган (аслида кўрилган) ютуқни қўлга киритади. 15 та учрашувда 1 та мағлубият ва 1 та дуранг, қолганлари фақат ғалаба ҳамда якунда бронза медаллари «Навбаҳор»да! Кейинги мавсумда ҳам жамоа финишга учинчи бўлиб етиб келади. Шундан сўнг қолган беш йиллик мавсум жуда муваффақиятсиз ўтди. Сўнгги икки мавсумда «Навбаҳор» мухлисларини юраги тилка-пора бўлиб кетди. Янги мавсумдан эса мухлисларнинг умиди катта! 

    Виктор Жалилов «Навбаҳор»дан сўнг юртимизда «Машъал» ҳамда «Пахтакор»да фаолият олиб борди. Орада Қозоғистоннинг «Ордабаси» клубида ҳам ишлашга улгурган. Виктор Жалиловни ушбу жамоалар билан («Ордабаси» бундан мустасно) қандай ютуқларга эришганлигини айтиб ўтиш шарт эмас, деб ўйлаймиз. 
    Бевосита жамоа олиб бораётган йиғинлар ҳақида тўхталсак. Ўтган ҳафтанинг шанба кунигача йиғинлар Наманганда ташкил этилди. Кечадан эса навбатдаги ўқув-машғулот йиғини Тошкентда ташкил этилмоқда. Намангандаги йиғиннинг сўнгги кунида таркиб иккига бўлинган ҳолда назорат учрашуви ташкил этилиб, унда биринчи таркиб 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона голга Абдулазиз Султонов муаллифлик қилди. Таркибдаги ўзгаришлар хусусида тўхталадиган бўлсак, жамоани ҳозирга келиб Дилшод Жабборов, Баҳром Йўлдошев (иккаласи «Локомотив»), Мухтор Фозилов, Владислав Кирян («Андижон»), Носир Отақўзиев («Олмалиқ»), Абдумалик Абдуллаев, Ўткир Ибрагимов («Насаф»)лар тарк этишган. Шунингдек, ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Юрий Шеленков Наманганга қайтмаган. Отабек Пирматов ҳам айни пайтда жамоа билан бирга эмас. О.Пирматов билан гаплашганимизда ҳали ҳеч нима ҳал бўлмаганлигини таъкидлаб ўтди. Таркибга қўшилганлар сони ҳам кам эмас. 

    Янги қўшилганларнинг аксарияти асли «Навбаҳор» футбол мактаби тарбияланувчиларидир. Абдураззоқ Жўраев («Бухоро»), Сарвар Отабоев («Қизилқум»), Музаффар Холиқов, Шерзод Жўраев — шулар жумласидандир. Шунингдек, бразилиялик Гилъермо Алкантара, литвалик Томас Римас ҳамда бир қанча ёш футболчилар машғулотларда қатнашишяпти. Ўтган мавсум «Бухоро» шарафини ҳимоя қилган Лочин Солиев «Навбаҳор» қароргоҳини тарк этган. «Локомотив» машғулотларида иштирок этган Алишер Маҳмудов яна ўз жамоасига қайтиб келган. Тошкентдаги бир ҳафталик йиғин давомида мураббийлар 4-5 нафар футболчиларни жамоага жалб қилишни режалаштиришяпти. Тошкент йиғини якунлангандан сўнг «Навбаҳор» хориж сафарига йўл олади. Дастлаб Украинада, сўнгра Туркияда машғулот олиб бориш кўзда тутилган. Ушбу йиғинлар давомида таркибга бир неча легионер ўйинчиларнинг қўшилиши кутиляпти. 

    Хабарингиз бор, 2011 йилгача Намангандаги «Марказий» ўйингоҳ жаҳон талабларига мос равишда таъмирланиб, қайтадан топширилади. Шу муносабат билан «Навбаҳор» чемпионатдаги уй учрашувларини Косонсойдаги ўйингоҳда ўтказиши мумкин.

    «Навбаҳор»нинг Намангандаги йиғини якунига етгач, жамоа дарвозабони Ботир Носиров билан суҳбатда бўлдик.

    Ботир Носиров: «Кўряпсизлар, машғулотларда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, мураббийлар кўрсатмасини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Виктор Жалиловни тажрибали мураббийларимиздан бири деб биламан. У билан ўз вақтида «Машъал»да бирга ишлаганмиз. Виктор Жалилов жамоамизни ҳозирги ҳолатдан олиб чиқиб кета олади, деб ўйлайман. Жамоа билан амалдаги шартномам ўз поёнига етган. Лекин ўзим «Навбаҳор»да қолиш истагидаман. Бу борада мураббийлар билан гаплашганимда, сен бизга кераксан, дейишяпти. Агар жамоага керак бўлсам, бажонидил жамоада қолардим. Худога шукрки, бошқа жамоалардан таклифлар йўқ эмас. Келинг, жамоалар номи сир бўла қолсин. Таркибимизга бир нечта янги футболчилар келиб қўшилишди. Улар ҳали бор маҳоратларини ишга сола олишмади. Яширмайман, жамоанинг футболчилардан ўтган йилги ўйинлардан қарзи бор. Бироқ раҳбарлар тез орада барчаси изига тушишини айтишяпти. Наманганлик мухлислар гап бўлиши мумкин эмас, истардимки, улар ҳар бир ўйинда бизни чин дилдан қўллаб туришса бўлгани».


    Манба: "Чемпион" газетаси
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 685 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 4
    0
    4 jamshid   [Материал]
    olga bolla faqat oldinga sasatap zor faqat shuni sal shakllantirsa boldi hammasi joyiga tushib ketadi

    0
    3 ABDULLO23   [Материал]
    1-ТУР
    «Локомотив» (Тошкент) - «Нефтчи» (Фарғона)
    «Насаф» (Қарши) - «Шўртан» (Ғузор)
    «Қизилқум» (Зарафшон) - «Металлург» (Бекобод)
    «Бунёдкор» (Тошкент) - «Пахтакор» (Тошкент)
    «Динамо» (Самарқанд) - «Хоразм» (Урганч)
    «Навбаҳор» (Наманган) - «Машъал» (Муборак)
    «Андижон» (Андижон) - «Олмалиқ» (Олмалиқ)

    2-ТУР
    «Нефтчи»–«Олмалиқ»
    «Машъал»–«Андижон»
    «Хоразм»–«Навбаҳор»
    «Пахтакор»–«Динамо»
    «Металлург»–«Бунёдкор»
    «Шўртан»–«Қизилқум»
    «Локомотив»–«Насаф»

    3-ТУР
    «Насаф»–«Нефтчи»
    «Қизилқум»–«Локомотив»
    «Бунёдкор»–«Шўртан»
    «Динамо»–«Металлург»
    «Навбаҳор»–«Пахтакор»
    «Андижон»–«Хоразм»
    «Олмалиқ»–«Машъал»

    4-ТУР
    «Нефтчи»–«Машъал»
    «Хоразм»–«Олмалиқ»
    «Пахтакор»–«Андижон»
    «Металлург»–«Навбаҳор»
    «Шўртан»–«Динамо»
    «Локомотив»–«Бунёдкор»
    «Насаф»–«Қизилқум»

    5-ТУР
    «Қизилқум»–«Нефтчи»
    «Бунёдкор»–«Насаф»
    «Динамо»–«Локомотив»
    «Навбаҳор»–«Шўртан»
    «Андижон»–«Металлург»
    «Олмалиқ»–«Пахтакор»
    «Машъал»–«Хоразм»

    6-ТУР
    «Нефтчи»–«Хоразм»
    «Пахтакор»–«Машъал»
    «Металлург»–«Олмалиқ»
    «Шўртан»–«Андижон»
    «Локомотив»–«Навбаҳор»
    «Насаф»–«Динамо»
    «Қизилқум»–«Бунёдкор»

    7-ТУР
    «Бунёдкор»–«Нефтчи»
    «Динамо»–«Қизилқум»
    «Навбаҳор»–«Насаф»
    «Андижон»–«Локомотив»
    «Олмалиқ»–«Шўртан»
    «Машъал»–«Металлург»
    «Хоразм»–«Пахтакор»

    8-ТУР
    «Нефтчи»–«Пахтакор»
    «Металлург»–«Хоразм»
    «Шўртан»–«Машъал»
    «Локомотив»–«Олмалиқ»
    «Насаф»–«Андижон»
    «Қизилқум»–«Навбаҳор»
    «Бунёдкор»–«Динамо»

    9-ТУР
    «Динамо»–«Нефтчи»
    «Навбаҳор»–«Бунёдкор»
    «Андижон»–«Қизилқум»
    «Олмалиқ»–«Насаф»
    «Машъал»–«Локомотив»
    «Хоразм»–«Шўртан»
    «Пахтакор»–«Металлург»

    10-ТУР
    «Нефтчи»–«Металлург»
    «Шўртан»–«Пахтакор»
    «Локомотив»–«Хоразм»
    «Насаф»–«Машъал»
    «Қизилқум»–«Олмалиқ»
    «Бунёдкор»–«Андижон»
    «Динамо»–«Навбаҳор»

    11-ТУР
    «Навбаҳор»–«Нефтчи»
    «Андижон»–«Динамо»
    «Олмалиқ»–«Бунёдкор»
    «Машъал»–«Қизилқум»
    «Хоразм»–«Насаф»
    «Пахтакор»–«Локомотив»
    «Металлург»–«Шўртан»

    12-ТУР
    «Нефтчи»–«Шўртан»
    «Локомотив»–«Металлург»
    «Насаф»–«Пахтакор»
    «Қизилқум»–«Хоразм»
    «Бунёдкор»–«Машъал»
    «Динамо»–«Олмалиқ»
    «Навбаҳор»–«Андижон»

    13-ТУР
    «Андижон»–«Нефтчи»
    «Олмалиқ»–«Навбаҳор»
    «Машъал»–«Динамо»
    «Хоразм»–«Бунёдкор»
    «Пахтакор»–«Қизилқум»
    «Металлург»–«Насаф»
    «Шўртан»–«Локомотив»


    0
    2 ABDULLO23   [Материал]
    PAXTANI DUBLYORI BILAN UYNAGANI YOZILMAPTIKU
    NAVBAHOR 2-0 PAXTAKOR
    AYTGANDEK RAXMATILLO BERDIMURODOV NAVBAHORDA!!!

    0
    1 7777   [Материал]
    qaysi satga ishonaylik http://fc-navbahor.ucoz.com/ gami yoki http://navbahor.ucoz.com/ gami sad sad sad

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Январь 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
        123
    45678910
    11121314151617
    18192021222324
    25262728293031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2021-2011
    Сайт создан в системе uCoz