Главная » 2009»Декабрь»7 » НАВБАҲОР МАРКАЗИЙ ЎЙИНГОҲИДА КАТТА ЎЗГАРИШЛАР БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА!
22:23
НАВБАҲОР МАРКАЗИЙ ЎЙИНГОҲИДА КАТТА ЎЗГАРИШЛАР БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА!
Ўзбекистонда 2011 йилги мавсумга қадар учта вилоят марказларидаги стадонлар халқаро стандартлар талаби асосида капитал таъмирланади. Маҳаллий маъмуриятлар ва Ўзбекистон футбол федерацияси бир ой муддат ичида «Фарғона» (Фарғона вилояти), «Навбаҳор» (Наманган вилояти) ва «Динамо» (Самарқанд вилояти) марказий стадионларининг капитал таъмири бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлайди ва ушбу стадионлар 2011 йил мавсумига қадар халқаро стандартларга мос равишда капитал таъмирланади.
Ўзбекистонда сиғими энг катта бўлган, Наманган шаҳрининг шу номдаги клубнинг уй ўйингоҳи ҳисобланувчи «Навбаҳор» стадиони (45 минг томошабин) реконструкцияси бошлаб юборилган. Айни вақтда стадион атрофидаги ҳудудни қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда. Собиқ фонтан каскади ўрнида янги шоссе тушади, ёнинг ёқасида эса янги улкан фонтан барпо этилади. Параллел равишда стадионни капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади: янги ўриндиқлар ўрнатилади, марказий кириш тоннели қурилади, минбарларнинг остидаги хоналар янгиланади. Иншоот бутунлай ўзгача ташқи кўриниш олади, футбол майдонининг чим қопламаси алмаштирилади, янги электрон табло ва ўйиннинг қизиқ лаҳзаларини қайта намойиш этишни таъминловчи махсус аппаратура ўрнатилади. Стадион халқаро талабларга мос қилинади, бу эса ушбу гўшада халқаро ўйинларни ўтказиш имконини ҳам беради. Тошкентдаги «Пахтакор» стадиони 9 миллион АҚШ долларига реконструкция қилингач, унинг сиғими 55 мингдан 35 минг ўрингача қисқарган эди. Ўзбекистон пойтахтида 2010 йилда «Бунёдкор» (150 миллион АҚШ долларига тенг) ва «Локомотив» (18 миллион АҚШ долларига тенг) клубларининг янги стадионлари ҳам фойдаланишга топширилади.
hurmatli adminla uxlab qolganmisila, yoki nima?????? man deyarli har kuni ushbu saytga kiraman, jonajon klubim hda malumot bormikin db, lekin hich narsadan darak yoq.... yoki klub hda umuman yangilik yoqmi yozishga arzigulik........
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]