Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) Осиё клубларининг 20-асрдаги рейтингини эълон қилди. Улар 1901-2000 йиллардаги натижаларни эътиборга олишган.
Сўнгги йилларда ўзбек футболининг «гегемони»га айланган «Бунёдкор» ва «Пахтакор» жамоалари ушбу рейтингдан жой олишмаган. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. «Бунёдкор» 21-асрда ташкил топган. «Пахтакор» эса ютуқларини 2002 йилдан сўнг қўлга киритган. Шунингдек, жамоаларнинг фақатгина мустақиллик давридаги натижалари ҳисобга олинган.
Мустақил Ўзбекистон чемпионати йўлга қўйилганидан сўнг қатор ютуқларни қўлга киритган «Нефтчи» клуби ушбу рейтингда 29-поғонани эгаллаган ҳолда, мамлакатимизнинг ўтган асрдаги энг яхши клуби бўлиб турибди. Жамоамиз Наманганнинг «Навбаҳор» клуби эса IFFHS рейтингида 52-поғонани банд этган.
shoshmela hali 21 asr tugashiga ancha bor hali hayot oldinda lekin shuni etaolamanki birinchi 21 asrni 1 o'nyiligidagi uzbekiston chempionatida eng yomon u'yin kursatgan jamoa bizniki bub qoldi shekili umidim kota hali lekin hamamsi oldinda olga namangan))))))))))))))))))
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]