Шу пайтга қадар клуб вицепрезиденти лавозимида фаолият юритган Мухтор Усмоновнинг ўрнига Анвар Сулаймонов тайинланди. Ўз навбатида Усмонов жамоа¬да директор лавозимида иш юритдиган бўлди. Бундан ташқари, бир неча йил олдии «Навбаҳор»да ишлаган Марат Кензин ижрочи ди¬ректор вазифасини бажарадиган бўлди. Мухлисларимизга қўшимча маълумот сифатида Сулаймонов ва Кензинларни сўнгги пайтларда нима иш билан машғул бўлганликларини келтириб ўтишни лозим топдик. Анвар Сулаймонов 2004 йилги мавсумда «Навбаҳор»ни тарк этиб, Украинага йўл оганди. Бу вақт оралиғида Сулаймонов Украина чемпионатининг биринчи дивизиони қатнашчиси «Кримтеплица» клубида спорт директори лавозимида фаолият юритди. Марат Кензин эса Наманган шаҳридаги спорт мактабларидан бирига раҳбарлик қилди. Айни пайтда ҳар икки мутахассис ҳам жамоанинг аввалги мавқеини тиклаш чоратадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этишмоқда. Ҳакимжон Ҳошимовни клуб президенти сифатида иш юритишидан хабардор бўлган «Навбаҳор»нинг минглаб мухлислари бу янгиликни хурсандчилик би¬лан қабул қилишгани бор ran. Зеро, «Навбаҳор»нинг чемпионатдаги сует қатнашувидан кўнгилларини қоронғулик қоплаган ишқибозларнинг чеҳраси ёришмоқда. Гарчи ҳозирча натижалар ижобий кўриниш олмаётган бўлсада, кейинги турларда жамоани муносиб тарзда тўп суриши тахмин қилинмоқда. Бекободдаги мағлубиятдан кейин наманганликларнинг олдида ўзга йўл ҳам қолгани йўқ. Чем¬пионат якунидаги турларда очколар захираси бойитилмаса,, йил охирида аттанг қилиб колиниши мумкин. Олдинлари ҳам «Навбаҳор»да фаолият юритган мутахассисларни яна жамоада иш бошлашганлиги ҳақида юқорида гапириб ўтдик. Биласизки, «Навбаҳор» аввал¬ги йилларда мамлакатимизда маҳоратли футболчилар етиштириб бериш борасида етакчилардан бири бўлган. Айни пайтда юртимиз клублари сафида айнан «Навбаҳор»да танилган футболчиларнинг кўпчилиги тўп сурмоқда. Биргина «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилаётган Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров, Хайрулло Каримовларнинг ўзиёқ «Навоаҳор»нинг олдинги салоҳиятини белгилао бермоқда. Бир неча йиллардан бери клуб раҳбарлари маҳаллий ўйинчиларни жамоага қайтариш асосий мақсад эканлигини айтиб келишмоқда. Бу ҳол қисман бўлсада амалда тадбиқ этилмоқда. Раҳоариятдаги ўзгаришлар самараси ўлароқ «Навбаҳор»да ном қозонган ўйинчилар яна ортга қайтишлари мумкин. Футболчилар клуб прези¬денти Ҳакимжон Ҳошимов бўлганлигини эшитгач яна «павбаҳор»да ўйнаш истагини билдиришлари мумкин. Негаки ушбу мутахассис ҳеч қачон қўл остида тўп сурган футболчиларни хафа қилиб қўймаган. Уз навбатида ўйинчилар ҳам раҳбарнинг юзини ерга қаратишмаган. Янги раҳбарият жамоанинг собиқ футболчиларини яна таркибда кўришни исташи ҳам ҳақиқатга яқинроқ. Ҳозирда жамоани кейин¬ги мавсумда муносиб қатнашиши учун қатор заминларни ҳозирлаш ишлари олиб борилмқда. Жумладан, ҳомийлар масаласи ҳам ҳал этилмоқда. Барчага маълумки, айни дамда «Навбаҳор»нинг асосий ҳомийси вилоят ҳокимлиги ҳисобланади. Биргина ҳокимиятнинг ёрдамига таяниш билан иш битмаслиги амалда ўз исботини топган масала. Шундан келиб чиққан ҳолда бевосита Наманган вилояти ҳокимлигининг ёрдами асосида клуб раҳбарлари бизнес режаларни ишлаб чиқаётганликлари борасидаги маълумотларга эгамиз. Ҳозирда «Навбаҳор» ўйингоҳини жаҳон талабларига жавоб берадиган тарзда қайта таъмирлаш ишларини бошлашга ҳозирлик кўрилмоқда. Бундан ташқари, таркибдаги рақобатни кучайтириш мақсадида жамоага хорижлик легионерларни таклиф этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Келажакда мустаҳкам пойдеворга эга бўлиш мақсадида болалар футболи ривожига ҳам жиддий эътибор қаратиш режалаштирилмоқда. Хуллас, мавсум якунига етмай турибоқ бошланган ислоҳотлар кенг кўламда амалга оширилмоқда. Бу меҳнатларнинг самарасини эса мухлислар 2010 йилги мавсум¬да кўриш имконига эга бўлишади.
navbahor muxlislariga hech kim xech narsa o'rgatmasinam ulardan xech nima o'rganmasinam kim qaerda o'ynashini alloh biladi besh chinorda yig'in bulitganmi mani yagona orzuyim shu yiginda ishtrok etish
bolla tortishishga hojat yoq, tugri oldingi navbahorning N si ham qolmadi, qayoqdagi komandalarga yuqazib yuribdi, andijonda hozi sponsor baquvvat. mani fikrimcha navbahor 1 ligaga tushib ketmaydi. uzbekistandagi ikkinchi yirik stadionga ega bulgan jamoaning birinchilikda yurishiga va bunikning farm klubi bulishiga federatsiya tomonidan ham, muhlislar tomonidan ham yul quyilmaydi. Xudo hohlasa, keyingi yildan Navbahor o'zini tiklab oladi, neftchi va nasaf kabi jamoalarni ortda qoldirib chempionatimiz qizginligini yanada oshiradi. Andijon Navbahor respect!!!!!!!!! Andijon Namangan rulez!!!!!
SALOM ANDIJONIY SIZ ILTIMOS DO';STIM SIZ BIZGA MUHLISLA BUYICHA KOTA KETISHGA HALI ANCHA BOR HULLAS SIZGAMAS CHUNDIZ DO'ST SIZNIKINI ERGA URMAYAPMIZKU BIZ SIZ HAM BIZGA TEGMANG YANA BIR GAP AGAR YOLGON BUMASA SIZNI XOZIRGI KOMANDAIZNI OLDINGI QAYSI KLUBNI BOLLARI UYNAVOTTI SIZ SHU SAVOLGA JAVOB BERVORING KUTAMAN ))))))))))))))))))))))))))00
andijoniy sizni kallangiz ishlaydimi NAVBAHOR numa Anjondimi 1-ligada o'ynaydi ho'y boru navbahor qilgan ishlarni andijon orzu qilidi bu namanganlik muhlislar andijonni muhlaslaridakka emas 1 ligaga tushib ketsa jim turaveradigan kerak bo'lsa UFFga yotvalib bo'lsa ham oliyda o'ynatamiz