Навбахор янги мавсумга таййергарликни бошлаб юборди
Наманганликлар 21 декабрдан янги мавсум тайёргарлигини ўз қароргоҳларида бошлаб юборишди. Жамоани Сергей Ковшов ва Мустафо Байрамовлар шуғуллантиришмоқда. Дастлабки йиғин 28 декабргача давом этади. Клуб матбуот хизматидан олинган маълумотларга қараганда, кейинги йиғин келаси йилнинг 6 январида бошланади. Айни пайтда жамоа раҳбарияти 30 нафарга яқин футболчи билан музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, аввалги мавсумларда клуб сафида ўйнаган бир қатор вилоят футболи тарбияланувчиларини ҳам таркибга қайтариш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Россия, Украина, Гана ва Бразилиядан ҳам легионерларнинг келишлари кутилмоқда. «Навбаҳор» янги мавсумни янги бош мураббий қўл остида бошлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ҳозирча беш нафар мутахассис жамоани бошқаришга номзод бўлиб турибди. Янги мураббийнинг номи янги йилда маълум бўлади. 20 декабрь куни «Навбаҳор» футбол клуби президенти Ҳакимжон Ҳошимов ва вице-президенти Анвар Сулаймоновлар қурувчи мутахассислар билан Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб қайтишди. Намангандаги марказий ўйингоҳда келаси йилдан қайта таъмирлаш ишлари олиб борилади. Стадион худди «Пахтакор» ўйингоҳи услубида реконструкция қилинади. «Лочинлар» мавсум баҳсларини вақтинча Косонсойдаги ўйингоҳда ўтказишади. Шунингдек, 30 нафарга яқин маҳаллий футболчилар ҳам саралаб олиниб, жамоага жалб этилган. Улар жамоа кўригидан ўтишмоқда. Янги мавсумда клуб юқори ўринлар учун кураш олиб боришни мақсад қилган.
Stadionni jahon talablariga mos ravishda muxlislar usti yopiq qilib tamirlash lozim. Pahtakor stadioni uslubi unchalik emasku. Chet eldan mutahassis chaqirib evropadagi stadionlardagidek qayta ta'mirlash lozim, masalan Nemis mutahassislari bu jabhada dunyoda birinchilardanku, shulani chaqirish lozim. Uzimizni qurilish tashkilotlar ta'mirlasa 1 yilda yana stadion avvalgi holiga tushib qolishi mumkin, chunki uzimizi qurilish tashkilotlarimiz yarim pulli "EKONOM" qilib qurishadi, bunga kup marta guvoh bulganmiz. Namanganlik futbol muhlislari hurmati, stadionni usti yopiq qilib ta'mirlash lozim, sig'imi ham kamida 65 ming tomoshabin bulishi lozim. Bu gaplarimni rahbariyatga etkazib quyila iltimos.
Uraaa!!! biz tomondan ham quyosh chiqadigan kunlar yaqinga uxshaydi.... ilohim hozir amalga oshirilayotgan ishlar vaqti.nchalik emas, balki kelajakdagi buyuk galabalarning poydevori bulsin!!!!
e bor bo'lilare, mana buni yangilik desa buladi, ishqilib shular hammasi amalga oshsinda, Ilohim Hoshimjon aka sog bulsinlar,axir shuncha insonning dousini alyaptilayu!!!!
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]