Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Апрель » 26 » “Навбаҳор” юксалишда, “Локомотив” эса...
    23:09
    “Навбаҳор” юксалишда, “Локомотив” эса...
    Учрашувга жамоалар турли кайфиятда етиб келишди. Агар майдон эгалари кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг анча тушкун ҳолатга тушиб қолишган бўлса, меҳмонлар аксинча, қаторасига икки ғалабадан кейин пешқадамлар сафидан жой олишганди. Кўпдан буён жамоамиз чемпионатни бу қадар муваффақиятли бошламаганлиги учунми, бу ҳол клуб ишқибозларини қаттиқ қувонтириб юборди. Буни "Локомотив”га қарши ўйинда суюкли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Намангандан мингдан ортиқ (ҳаммаси ўз ҳисобидан) фанатлар келганидан ҳам билиш қийин эмас. Эътиборли жиҳати, улар "Навбаҳор”ни шу қадар қаттиқ қўллаб-қувватлашдики, Виктор Жалилов шогирдлари гуёки ўз уйларида тўп сургандек эркин ҳаракат қилишди. Ишқибозларнинг қўллашлари эса уларни янада руҳлантирган бўлса не ажаб. Мазкур учрашув олдидан темирйўлчилар таркиб борасида жиддий муаммога дуч келишди. Жароҳатланган Умирзоқов ва Абдуқодировлар майдонга туша олишмасди. Боз устига жамоа мушкул вазиятга тушиб қолган бир паллада марказий ҳимоячи Почуев ҳам бетоб бўлиб қолди ва учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди. Натижада мураббийлар тактик ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлишди. Аввалги ўйинларда ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилган Гоголь марказга кўчирилди. Унга марказда доимий равишда қанот ҳимоясида ҳаракат қилган Юлдошев шерик бўлди. Қанотлардан мос равишда Токов ва кичик Аъзамовлар жой олишди. Ярим ҳимоянинг марказида Жабборов-Махарадзе тандеми ҳаракат қилган бўлса, Ибрагимов чап қанотдан жой олди. "Насаф”даги фаолиятида ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида танилган Р.Р.Аъзамов эса ниҳоят ўз жойини эгаллади. Ҳужумда Новкаров-Усмонов жуфтлиги тўп сурди. Олдинга ўтиб шуни айтиш керакки, бу ўзгаришлар жамоага наф келтирмади. Агар темирйўлчилар "Бунёдкор” ва "Динамо”га қарши ўйинларда мураббийлар штабининг тактик хатолари эвазига мағлубият аламини тортишган бўлса, "Навбаҳор”га ўз майдонида ўйин борасида ютқазишди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан Жалилов шогирдлари ҳеч тап тортмасдан ҳужумга ташланишди. Темирйўлчилар эса қанотларда рақибига ютқаза бошлашди. Бу ҳол майдон марказида ҳам яққол кўзга ташланаверди. Махарадзе ва Жабборовлар бир-бирини тушунишмади. Натижада 19-дақиқага келиб ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. Яна ўша Махарадзе марказда тўпни йўқотди. Меҳмонлар дарҳол ҳужумга ташланишди ва Маҳмудовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси эса дарвоза тўридан жой олди. Бу вазиятда ҳимоячилар унга зарба бериши учун имконият яратиб беришган бўлса, тажрибали Филимонов оҳиста келаётган тўпни ўтказиб юборди. Ваҳоланки, дарвозабон бу тўпга ғов бўлиши мумкин эди. Шундан сўнг наманганликлар бироз хотиржамлик билан тўп сурган бўлса, майдон эгалари эса аста-секин ўзларига келиб олишди. Оқибатда уларнинг ҳужумлари ҳам ҳавфли тус ола бошлади. 28-дақиқада Махарадзе-Новкаров-Махарадзе-Ибрагимов комбинацияси анча ҳавфли кўриниш олди. Фақат сўнгги паллада ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 35-дақиқада рақиб жарима майдонида очиқ қолдирилган Половков қулай вазиятдан фойдалана олмади. 41-42-дақиқалар орасида "Локомотив” аъзолари кетма-кет тўртта бурчак тўпини амалга оширди. Бироқ, барча уринишлар бесамар кетди. Ниҳоят 44-дақиқада мезбонлар ўз мақсадига эришди. Махарадзенинг чамаси 20 метрлардан йўлланган кучли зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. Аммо, қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Усмонов уни дарвозага жойлаб қўйди – 1:1. Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар ёмон бошлашмади. 51-дақиқада дарвозабон бошлаб берган ҳужумни Усмонов ривожлантирди. Новкаров эса дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқарилганди. Аммо, у ёш ҳимоячи Холмуродовдан қочиб кетишни уддалай олмади. Орадан кўп ўтмай бунга меҳмонлар ҳам ҳавфли зарба билан жавоб қайтаришди. Половковнинг бош билан йўллаган зарбасини Филимонов қайтаришга муваффақ бўлди. 74-дақиқада "Навбаҳор”чилар стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди ва ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бердимуродов томонидан бажарилган жарима зарбасини жонли девор қайтарди. Аммо, тўпни яна ўзларида сақлаб қолган меҳмонлар ҳужумни ривожлантирди ва тўп жарима майдонида қаровсиз қолдирилган Валижоновга етказиб берилди. У бир ҳаракат билан Махарадзени чалғитди ва дарвоза томон зарба йўллади. Филимонов эса бу сафар ҳам тўпни нигоҳлари билан кузатиб қолди холос. Сўнгги дақиқаларда ҳужумга зўр берган майдон эгалари ҳимояни унутишди ва 82-дақиқада Павленко бошлаган ҳужумга "Локо”нинг ёш ҳимоячиси Р.М.Аъзамов "нуқта” қўйди. Унинг автоголи билан учрашув мантиқан якунига етди.
    "Локомотив” – "Навбаҳор” – 1:3 (1:1)
    Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 3331 томошабин.
    Ҳакамлар: М.Исмоилов-7,2; И.Чориев-7,8; А.Снетков-8; А.Рубаков-9.
    Голлар: А.Маҳмудов (19, 0-1), Ф.Усмонов (44, 1-1), О.Валижонов (74, 1-2), Р.М.Аъзамов (82-авт., 1-3).
    ЛОКОМОТИВ – А.Филимонов, Е.Гоголь, А.Токов, Р.М.Аъзамов, Б.Юлдошев, К.Махарадзе, Д.Жабборов, Р.Р.Аъзамов (Т.Васильев 35), Ж.Ибрагимов(Т.Айзатулов 67),О.Новкаров(А.Восканян 52),Ф.Усмонов.
    НАВБАҲОР – М.Павленко, А.Половков, Р.Бердимуродов, Ю.Целих (М.Кривий 78), А.Маҳмудов (И.Нагаев 56), О.Валижонов, Т.Султонов, А.Холмуродов, С.Мамадалиев, Ғ.Жўраев (Э.Жаҳонов 65), Д.Шарофутдинов.
    Огоҳлантириш: Ж.Ибрагимов (13), Р.Р.Аъзамов (15), А.Восканян (70), К.Махарадзе (90+5) – А.Холмуродов (54), Ю.Целих (63), С.Мамадалиев (90+3), И.Нагаев (90+6).
    Назоратчи: Р.Мўминов
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 607 | Добавил: vhz13 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Апрель 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
       1234
    567891011
    12131415161718
    19202122232425
    2627282930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz