«Навбаҳор» ҳам бошқа жамоалар сингари Янги йил байрами таътилига чиқди. Навбатдаги йиғин 3 январь куни бошланади.
Сўнгги пайтларда «Андижон» ҳужумчиси Шуҳрат Мирхолдиршоевнинг «Навбаҳор» машғулотларида иштирок этаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ бу ҳали расман тасдиқланмаган.
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, янги мавсумда жамоани бошқарадиган мураббий номи январь ойида маълум қилинади. Ҳозирда «Навбаҳор» раҳбарлари бир қатор мутахассислар билан музокара олиб боришмоқда. Шунингдек, жамоа сафида бир неча янги футболчиларни кўришимиз мумкин.