Олмалиқ ва Наманган шаҳарларидаги 5-тур ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди. Бугун жами дарвозаларга 9та тўп киритилди. Ҳа, иккита ўйиннинг ўзидаёқ шунча гол кўришга муваффақ бўлдик. Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионда 25 мингдан зиёд мухлислар кўз ўнгида "Навбаҳор" клуби "Шўртан" жамоасини қақшатқич мағлубиятга учратди. Ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ Виктор Жалилов шогирдлари тўртта гол киритишга эришдилар. Ҳужумчи Юрий Целых 3-чи, 13-чи ва 45-чи дақиқаларда гол киритиб, хет-трик муаллифига айланди. Ушбу ғалабадан сўнг, "Навбаҳор" очколарининг сони 10та етиб, "Бунёдкор" билан тенглашиб олди. Тўғри, "қалдиғочлар" битта ўйин кам ўтказишган.
Бугунги учрашувларнинг иккинчиси Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтди. Игор Шквирин шогирдлари "Пахтакор" жамоасини қабул қилди. Бу баҳсда тошкентликларнинг қўллари баланд келди. Олдинига 1:0 ҳисобида олдинда бораётган "Олмалиқ" клуби биринчи бўлимда икки тўп ўтказиб юборди. Одил Аҳмедов пенальтидан ҳисобни тенглаштирган бўлса, Камолиддин Тожиев боши билан киритган тўпи ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлимнинг охирги дақиқаларида "Олмалиқ" футболчиси Жасур Ҳамроев киритган жавоб голи танаффусга 2:2 ҳисобида чиқиб кетиш учун замин тайёрлаб берди.
Иккинчи бўлимда барибир тажриба ўз сўзини айтди. "Пахтакор" сардори Одил Аҳмедов томонидан киритилган учинчи тўп ўйинда ўйин тақдирини деярли ҳал қилди, чунки ушбу голдан кейин, икки жамоа ҳам бошқа гол китира олмади. Якундаги 2:3 ҳисоби "Пахтакор"нинг очколар сонини 10та етказди.
Манба: http://www.uff.uz/
5 - ТУР
Динамо 2 - 0 Локомотив
Қизилқум 2 - 1 Нефтчи
Андижон 2 - 1 Металлург
Машъал 0 - 0 Хоразм
Навбаҳор 4 - 0 Шўртан
Олмалиқ 2 - 3 Пахтакор
Ушбу учрашувга қизиқиш юқори эди. Сабаби, ғузорликлар шу кунгача мағлубиятга учрамаган бўлсалар, сафарда ижобий натижаларни қайд этишаётган жамоамиз ўз майдонларида ғалаба қозонишмаганди.
Шу куни украиналик ҳужумчимиз Юрий Целихнинг шу куни туғилган куни бўлиб, у 31 ёшни қарши олганди. Таъкидлаш жоизки, у бу айёмни кўтаринки руҳда нишонлаб, «хет-трик» қайд этди. Дастлабки гол мухлислар-ни кўп куттирмади. Суннат Мамадалиевнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Целих тўпни қаршисига югуриб чиққан грузиялик посбон Михаил Алавидзенинг устидан ошириб, дарвозага йўллади. «Шўртан»нинг қарши ҳужуми ҳам хавфли тус олди. Фақат, Вадим Афониннинг зарбасини «Навбаҳор»нинг украиналик посбони Микола Павленко қийинчилик билан бартараф этди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай украиналик ҳужумчи иккинчи тўпни киритди. У бир неча рақиб футболчиларини алдаб ўтиб, жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва тўпни дарвозанинг бурчагига жойлаб қўйди.
Воқеаларнинг бундай тус олишини кутмаган мухлислар завқланиб, ажойиб тўлқин уюштиришди ва ўз су-юклиларидан яна гол талаб қила бошлашди. «Лочинлар» ҳам тўхтаб қолишни хоҳламасдилар. Улар бироз тин олиб, яна рақиб дарвозаси томон «штурм» бошлашди. Шундай ҳужумларнинг бирида Виктор Жалилов шогирдлари жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Уни Дилшод Шарофутдинов амалга оширди. Дилшоднинг зарбасидан сўнг Отабек Валижонов тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтириб, ҳисобни 3:0га етказди. Танаффусга чиқиш ол-дидан Целих ҳисобни янада йирик-лаштирди. Қаторасига уч марта бурчак зарбасини амалга оширишган наман-ганликлар охиргисида мақсадларига етишди. Сўнгги зарбани барчадан эпчиллик қилган украиналик ҳужумчи беради.
Иккинчи бўлим унчалик шиддатли кечмади. Бироз ўзларига келган во-ҳаликлар ўйинни асосан тўп оширишлар эвазига жонлантиришга эришишди. Наманганликлар эса ҳисоб қониқарли бўлгани боисми, ўзларини ортиқча уринтиришмади. Виктор Жалилов шогирдлари вақти-вақти билан ўйин суръатини тушириб туришди. Шундай бўлсада, сўнгги дақиқаларда мез-бонларда яна тўп киритиш имконияти юзага келди. Аммо Целих ва Темур Султоновларнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Шу тариқа Эдгар Гесс шогирдлари жорий мавсумда илк марта мағлубиятга учраган бўлсалар, наманганликлар нохуш анъанага чек қўйиб, ўз майдонларидаги дастлабки ғалабани ажойиб тарзда тантана қилишди.
«НАВБАҲОР»-«ШЎРТАН»-4:0 (4:0)
18 апрель. Наманган. 17740 томошабин.
Ҳакамлар: Б.Тоғаев-9,1; Ш.Каримов-9,0; О.Дачев-8,5; М.Муҳаммедов-8.
Голлар:Ю.Целих (5, 13, 45), О.Валижонов (30).
«Навбаҳор»: М.Павленко, А.По-ловков, Р.Берди-муродов (Д.Умаралиев, 68), Т.Султонов, А.Холму-родов, С.Мамадалиев, /.Жўраев, Д.Шарофутдинов, Ю.Целих (И.Нагаев, 75), А.Маҳмудов (М.Кривой, 57), О.Валижонов.
«Шўртан»: М.Алавидзе, Я.Крушельницкий, П.Агбо (Г.Мегреладзе, 81), А.Алиқулов, Б.Омонов, А.Мерзляков (А.Юсупов, 46), И.Таран (Л.Убайдул-лаев, 67), И.Хазигалиев, В.Афонин, В.Пономарёв, З.Тожиев.
Огоҳлантиришлар:Я.Крушельницкий (33), М.Алавидзе (45), П.Агбо (56), И.Хазигалиев (70), З.Тожиев (80).
Назоратчи: В.Валицкий.
IF версияси бўйича ўйиннинг энг яхши футболчилари:Ю.Целых - З.Тожиев.
1 Бунёдкор 4 3 1 0 8-2 10
2 Навбаҳор 5 3 1 1 7-1 10
3 Пахтакор 5 3 1 1 6-4 10
4 Насаф 4 2 2 0 3-0 8
5 Андижон 5 2 2 1 5-4 8
6 Локомотив 5 2 1 2 4-7 7
7 Нефтчи 5 2 0 3 8-7 6
8 Шўртан 5 1 3 1 3-5 6
9 Машъал 5 1 3 1 1-3 6
10 Динамо 5 1 2 2 3-4 5
11 Хоразм 5 0 4 1 2-3 4
12 Қизилқум 5 1 1 3 2-4 4
13 Металлург 5 1 1 3 2-5 4
14 Олмалиқ 5 0 2 3 5-10 2
http://fc-navbahor.ucoz.com/