Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Октябрь » 7 » Луиз Фелипе Сколари: «Ўзбекистонда ишлайман деб ўйламагандим»
    21:48
    Луиз Фелипе Сколари: «Ўзбекистонда ишлайман деб ўйламагандим»
    Юртимизда жаҳон миқёсидаги футбол юлдузлари билан ишлаш шу даражада одатий ҳолга айланиб бормоқдаки, бугунги кунда ўзбек футбол мухлисини Ривалдонинг навбатдаги финтларию, Сколарининг янги ўйинга тайёрлаган тактикаси борасидаги фикрлари билан ҳайрон қолдира олмайсан. Улар ҳақида матбуотимизда бот-бот янгиликлар тарқалиб туриши ҳам кам­ёб ҳодиса эмас. Бироқ ватанимиз футболи ривожига хизмат қилаётган бу инсонлар ҳақида чет эл мабуотида ёритилаётган хабарлар, бизнинг қизиқишимизни уйғотиши табиий ҳол. Қуйида сизларнинг эътиборингизга, «Советский спорт» газетаси ходимларининг «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Луиз Фелипе Сколари билан уюштирган суҳбатини ҳавола қиламиз.

    Рус журналисти учун Сколарининг нафақат клубдаги ишлари, балки Ўзбекистондаги турмуш тарзи, кундалик машғулотлари ва келажак режалари ҳам қизиқарли бўлган шекилли, бугунги Тошкентнинг ёқимли, илиқ об-ҳавосини, Москванинг тобора тунд­лашиб бораётган, совуқ кунлари билан таққослашдан бошланган мақола, тобора Луиз Фелипенинг шахсий ҳаётига бўлган қизиқиш билан давом этади. Бу ҳақда клуб ўйинчилари ва мураббийнинг шахсий таржимонига берилган саволлар ҳам кўпроқ шу ҳақда бўлган.

    КАРПЕНКО: «ЗИКОДАН ҲЕЧ НАРСА ЎРГАНМАДИМ»
    — Зиконинг мураббийлик даври ҳақида нималар дея оласиз?
    — Машғулотлар ҳаддан ортиқ даражада оддий ва бир хилда эди. Душанбадан жумага қадар бир нарса билан қайта ва қайта шуғулланаверардик. Бизга тўпни бериб қўйишарди ва биз тўп тепиб юраверардик. Фақатгина «бир тепар» услубидаги бироз ўзгаришни айтмаганда...

    — Сколари вақтида умуман бошқача бўлмоқдами?
    — Мутлақо. Ҳозир бизда тўлақонли бир ҳафталик машғулотлар цикли бор. Масалан, душанба куни ўзимизни тиклаш билан шуғулланамиз, сешанба куни – жисмоний машқлар, чоршанбада – тактика ва ҳоказо. Ўйинга яқин қолганда, ўша кунги рақибни ўргана бошлаймиз. Сколари ўз ишини шу даражада яхши биладики, ҳатто чемпионатдаги охирги ўйиндан олдин рақиб тўғрисида алоҳида эпизодларни тайёрлаб келиб, бизга кўрсатмоқчи бўлганди, техника панд бериб қолди. Зико даврида бўлса, бунақанги машғулотлар тўғрисида гапирмаса ҳам бўларди! У фақат бизга «Ёдингизда бўлсин – сиз ҳаммадан кучлисиз, майдонга чиқингда, ғалаба қозонинг!», дерди, холос.

    Ҳақиқатан ҳам Зико юртимизда фаолият юритган даврда «Бунёдкор»да интизом масаласи жуда ҳам оқсаб қолганлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолганди. Бироқ Сколари аэропортда самолётдан тушиб, клубга келган заҳотиёқ, ҳар бир ўйинчига нимани лозим топса, ўшани бажариши ва тақиқланган нарсаларидан узоқроқда юришлари кераклигини уқтириб қўйди.

    — Ҳар бир ўйинчига махсус эслатмалар бериб қўйилганди, — деб эслашда давом этади Карпенко россиялик журналист билан бўлаётган суҳбатда, — менга берилган ўша эслатма ҳамон музлатгичим эшигига ёпиштирилган ҳолда турибди. Унга кўра асосан учта қатъий банд бор эди. Биринчидан, ҳеч қаёққа кечикмаслик лозим, хоҳ у машғулот бўлсин, хоҳ аэропорт. Иккинчидан, кийиниш хонасида, автобусда ва овқатланиш вақтида қўл телефонлари ўчирилган бўлиши керак. Учинчидан эса, клубнинг спорт формаси ёки расмий кийимида жамоат жойларида чекиш қатъи­ян тақиқланади. Бундан ташқари яна бир нечта кичик шартлар ҳам бор эди, масалан, машғулотлар тугагач, барча ўйинчилар бир вақтда майдонни тарк этишлари лозим.

    БОFБОН МУРАББИЙ

    Гарчи Ўзбекистонга келган россиялик журналист бир қатор ўйинчилар билан суҳбатлашишга муваффақ бўлган бўлсада, ҳа деганда асосий мақсади бўлмиш бразилиялик мураббийдан интервью олиш борасида омади келавермади. Бироқ, орадан ўтган икки кун давомида у ҳеч ҳам бекор юрмади ва Сколари тўғрисида анча-мунча маълумотлар тўплашга муваффақ бўлади. Масалан... унинг Тошкентдаги яшаш шароити тўғрисида.

    Очиғини айтганда, «Сер­жант»­нинг (Сколарининг лақаби) Тошкентдаги яшаш шароити тўғрисидаги менинг билганларим ҳам у даражада мақтанарли аҳволда эмас эди. Шунинг учун уни алоҳида, олди равонли, бассейнли ва алоҳида боғи мавжуд бўлган уйда турмуш ўртоғи ва кичик фарзанди билан биргаликда яшаши тўғрисидаги маълумотлар ўзимизда ҳам яхшигина қизиқиш уйғотди. Бунинг устига «сержант» Тошкентдалиги вақтида бу уйда фақатгина бир марта, унда ҳам бўлса ўз уйига меҳмон бўлиб келган таниш португалиялик журналистгагина интервью берган экан. Шу сабабли ҳам, Сколарининг таржимони Дилмурод Ҳайитовнинг мураббий тўғрисида берган маълумотларини шундоғлигича келтириб ўтамиз. Жуда ҳам қизиқарли, бошқа саҳифага ўтиб кетманг тағин.

    — Бизда машғулотлар кунига бир маҳалгина бўлганлиги сабабли ҳам, Сколарининг бу ердаги иш режими у қадар тиғиз эмас. Мураббий бўш вақтини асосан оиласи билан ўтказади. У жуда ҳам оилапарвар инсон, рўзғор учун керакли бўлган гўшт, сабзавот, мева-чеваларни сотиб олиш учун шахсан ўзи бозорга тушади. У ерда Сколарини жуда яхши таниб қолишган. Мени энг ҳайратга солган нарса, бу Луизнинг бозордан гул кўчатини сотиб олиб, ўз қўли билан ҳовлисига ўтқазгани бўлди. Кейин билишимча, гулчилик – унинг энг севимли хоббиси экан.

    — Сколари кўчада, одамлар орасида пайдо бўлганида, унга мухлислар ёпишиб олмайдиларми?

    — Аксинча. Бизнинг халқимиз бу борада анча босиқ, ҳатто айтиш мумкинки, бироз ҳаёлироқ ҳам. Сколари Тошкент бўйлаб бемалол, ҳаттоки, айтайлик, Лондондагига қараганда анча хотиржам кўча айланиши мумкин. Баъзан ундан бирга суратга тушишни илтимос қилишлари мумкин, бироқ асосан унга қараб шунчаки кулиб қўядилар, холос. Мураббийга бу ҳолат жуда ҳам ёқади. Вилоятларда уни қандай кутиб олишлари тўғрисида гапирмай ҳам қўя қолай. Биз Қаршига «Насаф»га қарши ўйин ўтказиш учун борганимизда, Сколарига миллий кийимларимиздан кийдириб, кутиб олдилар. Бу вақтда бутун стадион ўрнидан туриб, уни олқишлаб турди.

    — Айтишларича, бу ерда Сколари бизнинг унча-мунча олигархимиздан кўра ҳашамдорроқ яшар экан.
    — Бу гапингиз мутлақо но­тўғри, чунки бразилиялик мураббийнинг ўзи ҳар қанақа ҳашамни ёмон кўради. Масалан, у шаҳар кўчалари бўйлаб хизмат автомобили бўлмиш «Тойота»ни ўзи бошқариб юради. Ҳайдовчи олишни хоҳламади. Оддий кийинади. Ундаги мен кўрган ягона қимматбаҳо буюм бу – унинг қўл соати.

    СКОЛАРИ ВА ХИДДИНК

    Бу орада россиялик ҳамкасбимизнинг омади келиб қолади. «Бунёдкор» мураббийи у билан навбатдаги машғулотлар бошланиши олдидан, «Жар» ўйингоҳининг матбуот залида суҳбат уюштиришга рози бўлади. Яккама-якка ҳолда, роппа-роса 45 дақиқа. Умуман олганда бу ҳолат бизнинг ҳам анчагина ҳасадомуз ҳисларимизни уйғотиб юборган бўлса-да, юзага келган бундай имкониятдан оқилона фойдаланиб қолишга уриндик ва ушбу интервьюдан олдин ўзимиз мириқиб баҳра олгач, кейин сиз азиз мухлисларга етказишга ҳаракат қилдик. Ахир бразилиялик мураббий бизга айта олмайдиган анча-мунча нарсаларни хорижлик журналистга бемалол сўзлаб бериши мумкин-да.

    — Маълумки, кўпгина маш­ҳур ўйинчилар, фаолиятининг сўнггида Осиё майдонлари томон йўл олар эканлар, кўпроқ молиявий имкониятларини яхшилаб олишга қизиқадилар. Сиз тўғрингизда ҳам шундай дейиш мумкинми?
    — Мутлақо. Ўзбекистонга келишимда молиявий масалалар асосий, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлгани йўқ. Мен Европада ҳам бундан кам топмаган бўлардим. Бироқ у ерда малакали мураббий ҳар доим юқори босим остида бўлади, ундан фақат ғалаба кутадилар. Бу ерда бўлса мен фақат мураббийлик билан эмас, балки бутун бошли футбол ривожига хизмат қиладиган масалалар билан шуғулланишим мумкин. Бу ердаги муҳит ижод билан шуғулланадиган даражада. Ўзим ҳам «Бунёдкор»да фақатгина мураббийлик билан машғул бўлмоқчи эмасман. Бизда клуб ва ўзбек футболини ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, ёш ўйинчиларни тайёрлаш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган қатор лойиҳалар бор. Бу жараёнда иштирок этиш мен учун жуда ҳам қизиқарли.

    — Биздаги Гус Хиддинк ҳам ўзининг Россиядаги фаолияти тўғрисида айнан шундай дейди. Айтинг-чи, сизда ҳам кейинчалик Ўзбекистон терма жамоаси билан ишлаш режаси йўқми?
    — Йўқ. Бу жамоада ўзининг яхши мураббийи бор (Миржалол Қосимов). У шунингдек «Бун­ёдкор»да ҳам менинг ёрдамчиларимдан бири сифатида фаолият олиб бормоқда. Умид қиламанки, бу ердаги мураббийлар штабида олган билимлари, унга терма жамоа ишларида ижобий натижаларни олиб келади.

    — «Бунёдкор» мухлислари фаолиятини якунлаётган бразилиялик ўйинчилардан яна қай бири Тошкентга келиши мумкинлиги тўғрисида баҳслашишмоқда, Роналдо ва Роналдиньоларни бу ерда кутаётганликлари тўғрисида гаплар бор. Бу гапларни тасдиқлай оласизми?
    — Йўқ. Ҳозирча бошқа легионерларни чақириш ниятимиз йўқ. Осиё чемпионлари лигасида «3+1» тизими ҳукм суради. Шунинг учун шундоғам бир легионер ўйинчимиз — чилилик Вильянуэва таркибга кира олмай турибди. Мен бу борада фақатгина маҳаллий ўйинчиларга эътиборимни қаратмоқчи бўлиб турибман. Бунинг устига бу ерда жуда ҳам иқтидорли ёш ўйинчилар кўп. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг айни вақтда жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани мана шу фикримнинг яққол исботи бўлади. Мен, албатта, улар иштирокида бўладиган ўйинларни томоша қиламан ва жамоам учун керакли ўйинчини топишга ҳаракат қиламан.

    — Ўзбекистондаги фаолиятингиз давомида футболдан ташқари биронта ёдда қоладиган ҳодисани сўзлаб беринг.
    — Биринчидан, менга бу ердаги инсонларнинг очиқкўн­гиллиги ва меҳмондўстлиги жуда ёқди. Шунингдек, мамлакатнинг имкониятлари ҳам беқиёс даражада эканлиги кўриниб турибди. Агар маҳаллий ҳокимият хизматчилари бундан кейин ҳам инфратузилма, таълим соҳаси, телекоммуникация, медицина, транспорт тизими ва бошқа соҳаларни ривожлантиришда давом этсалар, Ўзбекистонни буюк келажак кутиб турибди. Мен сафар ўйинлари давомида бир қатор шаҳарларда бўлдим. Бироқ жамоа билан сафарга чиққанингда тарихий қадамжоларни зиёрат қилишга вақт бўлмайди. Шунинг учун ҳам бўш вақтларимдан бирида оилам билан Самар­қандга сайёҳ сифатида бориб келдик ва айтишим керакки, шаҳарнинг кўрк-тароватидан ҳайратга тушдим. Худди шарқ эртакларидан бирига тушиб қолгандек бўлдим. Энди бўлса худди шундай саёҳатни Бухорога ҳам уюштирмоқчи бўлиб турибман.

    — Ҳозир сизга бермоқчи бўлган саволим, ўз-ўзидан дунёнинг энг кўп даромад қиладиган мураббийига берилмаса бўлмайдиган саволлардан... Сиз учун ҳаётда пулнинг аҳамияти қай даражада?
    — Ишонинг, ишлаб топаётган пулларим мени зиғирча ҳам ўзгартирмаган. Ўйинчи бўлиб юрган вақтларимда ҳозиргидан 50 баробар кам даромад топардим, бироқ менинг инсонийлик хислатларим ва ҳаётга бўлган қарашларим ўтган вақт ичида мутлақо ўзгармаган. Молия мен учун ҳеч қачон биринчи ўринда бўлмаган. Энг муҳими, бу — менинг оилам.

    — Фаолиятингиз давомида бутун бошли бойликни ишлашга улгургансиз. Бу пулларга алоҳида бизнесингизни йўлга қўйганмисиз ёки уларни банкда сақлашни маъқул кўрасизми?
    — Бразилиядаги консалтинг компанияларидан бирига сармоя киритганман. Шунингдек, анча-мунча кўчмас мулкнинг ҳам эгасига айландим. Шуларнинг ўзи менга етади.

    РОССИЯДАН ТАКЛИФ
    — Майли, мавзуни ўзгартирамиз. «Челси»даги фаолиятингиздан ўзингизга қандай хулоса чиқардингиз?
    — Ҳозирча «Челси» ҳақида гапиришни хоҳламайман. Биз ҳали солиқ билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ ҳал қилиб олганимизча йўқ ва мен бу масала тўлиқ ҳал бўлмагунга қадар ушбу мавзуни журналист­лар билан муҳокама қилмоқчи эмасман.

    — Бўлмаса сиз билан аниқ шахслар тўғрисида гаплашамиз. Сизнинг «Челси»даги омадсизликларингиз тўғрисида баъзи гап-сўзлар юради. Эмишки, Роман Абрамович сизнинг ишларингизга аралашиб, таркибни ҳам ўзи аниқлаб берганлиги туфайли ҳам сизнинг ишларингиз орқага кетган экан?
    — Афсона. Абрамович — жуда тарбияли инсон ва билимдон хўжайин ҳисобланади. У ҳеч қачон мураббийнинг ишларига аралашмаган, чунки у бу билан жамоага фақат зарар келтиришини билади. Клубда футболга тегишли бўлган барча қарорларни ёлғиз ўзим қабул қилганман.

    — «Челси» клуби учун Андрей Аршавинни сотиб олмоқчи бўлганингиз ростми?
    — Йўқ. Мен бошқа рус футболчиси — Юрий Жирковни сотиб олмоқчи бўлган эдим. Уни мен илк марта жамоа таркибига жалб этишни кўзлаганимда, ЦСКАнинг ўша вақтдаги мураббийи Зико уни ёзга қадар жамоада қолдиришимни жуда ҳам ўтиниб сўраган эди. Ҳозир эса Жирков «Челси»га ўтиб бўлган ва мен уни кейинчалик жамоа етакчиларидан бирига айланишига ишонаман. У ҳақда илк бора ЦСКАнинг жисмоний тайёргарлик бўйича собиқ мураббийи Пауло Пайшаудан эшитгандим. Менга Жирковнинг ўйинлари ҳар доим ёққан, у бир вақтнинг ўзида ҳам қанотда, ҳам марказда ўйнай олади. Шунингдек, унинг ўйини бундан кейин ҳам янада ривожланиши аниқ.

    — Бизнинг мухлисларимиз учун чемпионатимизда тўп сурадиган бразилиялик ўйинчилар ҳақидаги фикрларингиз қизиқ бўлиши табиий. Мен сизга ўша ўйинчилардан тўрттасининг номини айтаман. Сиз уларнинг ўйинларига изоҳ берсангиз. Биринчиси — Алекс, уни яқинда Дунга терма жамоага чақирган.

    — Мен бунга асло ҳайрон бўлганим йўқ. Дунга уни «Интернасьонал»да ўйнаб юрган вақтларидан буён яхши билар эди. Ўтган мавсум Бразилияда Алекснинг кўрсаткичлари ва репутацияси анча яхши бўлган эди.

    — «Спартак»нинг яна бир бразилиялик легионери — Веллитон.
    — Ёш ўйинчи. У ҳали ўзининг юқори даражадаги футболчи эканлигини исботлаши керак.

    — ЦСКАдан Гильерме.
    — Веллитон ҳақида гапирганларимни, бу ўйинчига нисбатан ҳам қўлласак бўлаверади. Гильерме ҳам ўзини буюк футболчи эканлигини исботлаши учун ҳали бир неча мавсум тўп ортидан қувишига тўғри келади.

    — «Локомотив»даги Вагнер.
    — Яхши футболчи. Бироқ муаммо шундаки, Бразилияда бунақанги яхши футболчилар юз минглаб топилади. Терма жамоа таркибига кира олиши учун шунчаки яхши футболчи эмас, бошқалардан ажралиб тура оладиган буюк футболчи бўла олиш лозим бўлади.

    — Сиз ўзингиз Россиядан бирон марта таклиф олганингиз йўқми?
    —Бундан бир ярим ой олдин мана шундай таклифни олган эдим. Россия клубларидан бири менинг агентим Жорж Мендешга таклиф билан чиққан экан, бироқ мен уни рад қилдим.

    — Нимага?
    — Ўша вақтга келиб мен «Бунёдкор» билан шартнома тузиб улгурган эдим. Мени бу ерга таклиф қилган инсонларга панд беришни хоҳламадим. Шунингдек бу ерга ўрганиб қолган оиламни ҳам безовта қилишни хоҳламадим. Уларга Тошкент жуда ҳам ёқади.

    — Ўша клуб ЦСКАмиди?
    — Йўқ.

    — Бўлмасам фақатгина битта вариант қолаяпти — «Зенит».
    — Ҳозир бу ҳақда гаплашишни хоҳламаяпман. Буларнинг ҳаммаси ортда қолиб кетди.

    — Сиз охирги интервьюларингиздан бирида «Мен «Бунёдкор» билан тузилган шартномани охирига қадар ўтаб бераман ва шундан сўнг ё уни узайтираман, ёки кетаман. Нима бўлганда ҳам ўз фаолиятимни Бразилияда тугатмоқчиман. Бироқ агар менинг кенжа фарзандим ўқишини Европада давом эттиришини хоҳлаб қолгудек бўлса, унинг ёнида бўлиш учун Европага қайтиб боришга ва у ердаги клублардан бирини бошқаришимга тўғри келади», дегансиз. Демак, сизнинг бу гапларингиздан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, сиз Россияда ишлашни хоҳламайсиз. Шундайми?

    — Ҳаётда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Масалан мен ҳеч қачон Ўзбекистонда ишлайман деб ўйламаган эдим. Шунинг учун ҳам ҳеч қачон, «ҳеч қачон» деб айтмаслик лозим.

    — Лекин ҳозир сиз уйга қайтиб, 2014 йилда ватанингизда бўладиган мундиалга ўз терма жамоангизни бошлаб тушишни орзу қилаётган бўлсангиз керак?

    — Йўқ. Ҳозир Бразилияда истеъдодли мураббийлар етарлича топилади. Уларнинг кўпчилиги маҳаллий футболни мендан кўра яхшироқ тушунадилар. Ахир мен ватанимда етти йил бўлмадим. Нима бўлганда ҳам мен ўз фаолиятимни клуб мураббийи сифатида бошлаганман ва умид қиламанки яна шундай тарзда уни якунлайман.

    Манба: www.uff.uz, "Чемпион" газетаси   

    Категория: Узбек футболи | Просмотров: 902 | Добавил: vhz13 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Октябрь 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
       1234
    567891011
    12131415161718
    19202122232425
    262728293031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz