Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Май » 15 » Иван Нагаев: Наманган мухлисларига гап йук!
    23:27
    Иван Нагаев: Наманган мухлисларига гап йук!
    null«Навбаҳор»нинг бу йилги иштироки барчани бирдек хурсанд қилаётгани рост. Сабаби, мамлакатимизнинг номдор жамоаси охирги мавсумларни олий лигада қолиш учун ўтказиб, обрўсига путур етказганди. Бошқарувни Виктор Жалилов ўз қўлига олиши маҳаллий ишқибозларга ёқиб тушди. Боиси, айнан шу мутахассис «Навбаҳор»га олтин медалларни олиб берганди. Шундан сўнг бир неча мавсум кучли учликдан жой олиб юрган «лочинлар» Виктор Романовичнинг Намангандан кетиши билан ўзига келолмай қолди. Тажрибали мутахассис илк турларданоқ жамоага аввалги обрўсини қайтариб бериш учун енг шимариб ишга киришди. Бунинг натижаси ўлароқ «Навбаҳор» пешқадамлар сафидан жой олди. Куни кеча биз ҳужумчи Иван Нагаев билан янги жамоасидаги илк таассуротлар хусусида суҳбатлашдик.

    — Иван, «Навбаҳор» кўпчиликни ажаблантирган ҳолда мавсумни кўтаринки руҳда бошлади. Очиғи, қишда деярли янгиланган жамоадан ҳеч ким бундай ўйин кутмаганди. Бирин-кетин қозонилган ғалабалардан сўнг кучли учликка мустаҳкам ўрнашиб олдинглар. Жамоангизнинг бу йилги ўйинлари хусусида нима деган бўлардингиз?
    — Бизнинг муваффақиятимизга ажабланиш шарт эмас. Боиси, таркибдан яхши футболчилар жой олган. Боз устига, «Навбаҳор»ни тажрибали мураббий бошқармоқда. Қисқаси, шундай ғалабаларга арзийдиган жамоа.

    — Стадион тўлиб турган ишқибозлар кўз ўнгида илгари ўйнамагансиз. «Навбаҳор» сафида биринчи марта майдонга тушганингизда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?
    — Ҳақиқатдан ҳам Наманганда мухлисларга гап йўқ. Ҳар бир беллашувда стадионни тўлдириб қўллаб ўтиришибди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ёш футболчи бундай мухлислар кўз ўнгида ўзини ҳар доим бошқача ҳис қилади. Чунки бундай ҳолатнинг ўзига яраша босими бўлади. Учрашувдан кейин ашаддий фанатлар ёнимизга келиб, ўйинимиз тўғрисида ўз фикрларини билдиришганида қалбимдан бошқача туйғулар ўтади.

    — Юқорида мураббий тўғрисида сўз очдингиз. Мамлакатимизнинг тажрибали мутахассисларидан бири — Виктор Жалилов ҳақида фикрингиз?
    — Виктор Романович тажрибали мураббий. Буни мен айтмасам ҳам барча жуда яхши билади. Машғулотларни ажойиб тарзда ўтказади. Қўл остидаги футболчиларни учрашувларга қандай тайёрлашни билади. «Навбаҳор»нинг муваффақиятида бу инсоннинг ҳиссаси беқиёс.

    — Медаллар учун кураш олиб бораётган «Насаф» 7-турда Наманганда меҳмон бўлиб, сўнгги саккиз дақиқани бир киши кам бўлиб ўтказишига қарамасдан, уйига бир очко билан қайтди. Тайёр ғалабани ушлаб қолишда сизларга нима етишмади?
    — Бир гап: «Насаф» кучли жамоа. Таркибдаги футболчиларнинг аксарияти 3-4 йиллардан бери бирга ўйнаб келишади. Ўйинчилар орасида бир-бирини тушунмаслик деярли кўзга ташланмайди. Бу жиҳат футболда муҳим аҳамият касб этади. Биз қишда «Навбаҳор» сафига қўшилганмиз. Майдонда бир-биримизни тўлиқ тушуниб олишимиз учун бироз вақт керак. Шундан кейин биз ҳам янада яхшироқ ўйин намойиш қила бошлаймиз.

    — Одатда бир жамоа ғалаба қозонишни бошласа рақиблар бу клубни тўхтатиб қолишлари жуда қийин кечади. Айтингчи, «Навбаҳор» шу темпни иккинчи даврада ҳам сақлаб қола оладими?
    — Бунга ишонаман. Чунки ҳақиқатдан ҳам ғалабали ўйинларимизни давом эттириш учун етарли кучга эгамиз. Олдимизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Учрашувларга ҳар томонлама жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Ўйлайманки, шу темп иккинчи даврада ҳам сақланиб қолади.

    — Жисмоний тайёргарлик панд бериб қўймасмикан? Ҳар ҳолда кетма-кет беллашувлар янги шаклланаётган жамоа учун оғирлик қилмасмикан? Авваллари ҳам шундай клубларимиз бўлганки, ўйиндан-ўйинга кучайиш ўрнига пасайиб боришарди. Масалан, «Локомотив»нинг ўтган мавсумдаги иштирокини ёдга олайлик. Темирйўлчилар етакчилардан қандай қийинчилик билан очко олишган бўлишса, ўз савиядаги жамоаларга шундай осонлик билан очко тақдим қилишганди. Бу кунлар «Навбаҳор»нинг бошига тушмасмикан?
    — Йўқ. Биз учрашувларга ҳар томонлама тайёр бўлган ҳолда тушиб келяпмиз. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Жисмоний тайёргарлигимиз қолган ўйинларни ҳам худди ҳозиргидек ўтказишимизга етади.

    — Сезилиб турибдики, «Навбаҳор» бу йил энг ками кучли учликка кириш учун ҳаракат қилар экан?
    — Албатта. Лекин олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Чунки бу йил биринчилигимиз аввалги йилларга қараганда анча мазмунли ўтмоқда. Олий лигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ҳар қандай рақибдан кутилмаган ўйин ва натижа кутиш мумкин бўлиб қолди. Шундай қизиқарли баҳсларнинг кўпайиши чемпионатимизга бўлган эътиборни ошишига хизмат қилади.

    — Сўнгги йилларда «Пахтакор» ва «Бунёдкор»нинг чемпионлик учун курашиши одат тусига кириб қолди. Ўйлайманки, бу йилги биринчиликда ҳам шу икки клубдан бири олтин медалларни ўзиники қилади. Сизнингча, чемпионлик қайси жамоага насиб қилади?
    — Нимага ундай дейсиз? Балки биз уларга қаршилик кўрсатиб, чемпионликни олиб қўярмиз? Шунақаси ҳам бўлиши мумкинки, тўғрими?

    — Тўғри, лекин бунинг учун ўзаро учрашувларда пойтахт жамоаларини мағлубиятга учратишларинг шарт. «Навбаҳор» аллақачон ўз майдонида «Пахтакор»га ютқазиб бўлди. Навбатдаги турда «Бунёдкор» Наманганда меҳмон бўлади. Бу учрашувдаги йўқотиладиган очко сизларни чемпионликдан узоқлаштириб юбориши аниқ.
    — Тушундим. Аммо олдимизда ҳали бутун бошли иккинчи давра учрашувлари бор-ку! Боз устига, юқорида айтиб ўтганимдек, бу йил исталган жамоа «сюрприз» тақдим этиши мумкин.

    — Иккинчи даврада сизлар энди Тошкентда меҳмон бўласизлар. Тошкентда мезбонларни мағлубиятга учратиш унча-бунча жамоаларимизнинг қўлидан келмаяпти?
    — Ўз олдига бирон-бир мақсад қўйган клуб учун қаерда тўп суришнинг аҳамияти бўлмаслиги зарур. Акс ҳолда мағлубиятга учраш эҳтимоли юқори бўлади. Кучли жамоа меҳмонда ўйнайдии-уйидами, барибир ғалаба учун ҳаракат қилади. Ҳаётда «устасига фарқи йўқ», — деган гап бор. Ҳар қандай соҳада ҳам устасига фарқнинг аҳамияти бўлмаслиги зарур. Пойтахтликларни Наманганда юта олмаган тақдиримизда ҳам, меҳмонда фақат ютуқ учун майдонга тушамиз. Буниси айни ҳақиқат.

    — Жамоадаги футболчиларнинг аксарияти қишда «Навбаҳор» аъзосига айланган. Янгиларнинг ўзаро муносабати кўнгилдагидекми?
    — Ҳа. Клубдаги ички муҳит аъло даражада. Футболчилар бир-бирлари билан жуда яхши муносабатда. Бизда янги ёки эски деган тушунча йўқ. Ҳамма бирдек, жамоа шаъни учун тўп тепяпмиз.

    — Сиз олимпия терма жамоамиз аъзоси саналасиз. Ваня, айтингчи, жаҳон чемпионатига бориб келган таркиб Олимпиада ўйинларига бериладиган йўлланмаларнинг бирига эгалик қила оладими?
    — Фикримча олдимизга қўйилган вазифани уддалаш қўлимиздан келади. Жаҳон чемпионати бизга ўзига хос мактаб вазифасини ўтаб берди. Энди бу тажрибадан фойдаланган ҳолда яна бир йирик мусобақада иштирок этиш учун ҳаракат қиламиз. Чунки буни биз ҳам чин дилимиздан истаяпмиз.

    Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 777 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Май 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz