Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Сентябрь » 9 » Қирол Фаҳд стадионидаги фожеа ёки МЮ-Бавария-2
    22:16
    Қирол Фаҳд стадионидаги фожеа ёки МЮ-Бавария-2
    nullМиллий терма жамоамизни қон йиғлатган Баҳрайн плей-офф баҳсида саудияликларга қарши кураш олиб боришгани-ю, бу учрашувнинг Манамадагисида ҳисоб очилмаганидан хабардорсиз. 

    Гарчи дастлабки хавфли вазият саудия дарвозаси олдида рўй бергани билан, савия жиҳатдан бир қараганда оролликлардан устун бўлган ярим оролликлар жавоб ўйинининг дастлабки дақиқалариданоқ ташшабус жиловини ўз қўлларида ушлаб туришди. Барибир, ўйинда ҳисобни саудияликлар очишди. Марказдан бошланган комбинациядан сўнг 13-дақиқада Баҳрайн жарима майдони қоқ марказида қулай позиция эгаллаган Носир аш-Шамроний Саид Муҳаммад Жафъар қўриқлаётган дарвозанинг пастки ўнг бурчагини секин ва аниқ нишонга олди. 

    Аслида шу гол киритилгани билан Баҳрайн ҳеч нарса йўқотмаётган эди. Зеро, кейинг плей-офф босқичига чиқиши учун улар барибир гол уришлари талаб этиларди. Ва бунга улар эришишди ҳам. Биринчи бўлим якунланишига 3 дақиқа қолганда оролликлар ўнг қанотдан ҳужум уюштиришди. Жарима майдонига Абдулла Умар томонидан ерлатиб берилган пасдан сўнг тўп узоқ бурчакда турган Жейси Жоннинг оёғига аниқ келиб тушди ва у ўзига яқин турган чап бурчакни ишғол этишни эплай олди. 

    Биринчи бўлим Баҳрайнни мутлақ қониқтирувчи ҳисоб билан якунига утди ва оролликлар руҳий устунлик билан майдонни танаффус учун тарк этишди. 

    Иккинчи бўлим тўлиқ Баҳрайннинг дирижёрлиги остида ўтди. Милан Мачала шогирдларига ҳисобни ўшлаб қолиш мақсадида зич ҳимоя ва қарши тактикасида ўйнашни буюргани аён эди. 

    Саудияликларнинг Баҳрайн жарима майдонини юқоридан ишғол этиш учун жаимики ҳаракатлари чиппакка чиқаётган эди. Баҳрайнлик бўйдор ҳимоячилар рақибнинг ҳар қандай ҳужумини аъло даражада қайтариб туришди. Камига, чиройли қарши ҳужумлар билан майдонда аслида ким хўжайин эканлигини бот-бот исботлаб туришди. Масалан, ўша машҳур Маҳмуд Абдурраҳмон майдонга тушгач, унинг ижросидаги заргарона жарима тўпидан сўнг Саудия жарима майдони исида тезкор комбинация ўйналди ва Жейси Жон қулай позицияга чиқарилди. Унинг кучли зарбасини Волид Али Абдулла қийинчилик билан бартараф этди. 

    Ўйиннинг асосий вақти ўз ниҳоясига етиб, учрашувни бошқарган Равшан Эрматов томонидан 3 дақиқа компенсация вақти қўшиб берилди. Ўша вақтнинг биринчиси ўтиб бораётганда саудияликларнинг сўнгги ҳужумларидан бири «ўхшаб» қолди. Дарвозанинг ўнг томонида юза чизиғи устидан нариги қанотга оширилган тўпни Ҳамад ал-Мунташарий боши (!) билан дарвозанинг яқин бурчагига йўллади — 2:1! 

    Қирол Фаҳд стадиони мушак каби портлади. Лекин худди ўша мушакдек тезда сўнди. Чунки майдон марказидан тўпни ўйинга киритган оролликлар тезда ҳужум уюштиришди ва бурчак тўпи ишлашди. қўшиб берилган дақиқаларнинг тўртинчиси бошланган бир пайтда бурчакдан оширилган тўпни 65-дақиқада захирадан майдонга тушган Исмоил Латиф Саудия дарвозасига йўллаб кейинги — Янги Зеландия терма жамоаси билан бўлиб ўтадиган плей-офф йўлланмасини Баҳрайнга тортиқ қилди! 

    САУДИЯ АРАБИСТОНИ – БАҲРАЙН 2:2 (1:1) 

    Голлар: Носир аш-Шамроний (13), Ҳамад ал-Мунташарий (90+1) – Жейси Оквунванне (42), Исмоил Латиф (90+4) 

    САУДИЯ АРАБИСТОНИ: Волид Али Абдулла, Абдулла Суҳайл (Ҳассан Фаллата – 82), Усома Ҳавсавий, Абдуллатиф ал-Ғаннам (Аҳмад Отиф – 63), Муҳаммад Нур, Ҳуссайн Сулаймоний (С), Сауд Харирий, Носир ал-Шамроний, Ҳамад ал-Мунташарий, Тайсир ал-Жассам (Малик ал-Ҳавсавий – 78), Ёсир ал-Қаҳтоний. 

    БАҲРАЙН: Сайид Муҳаммад Жаъфар, Абдулла Фатадий, Жейси Оквунванне (Али-Абдулваҳоб – 82), Сайид Жалол (С), Ҳуссайн Аҳмад (Исмоил Латиф – 65), Фоузи Айаш (Маҳмуд Абдурраҳмон – 76), Салмон Исо, Абдулла Умар, Сайид Муҳаммад, Ҳуссайн Баба. 

    Огоҳлантиришлар: йўқ. 

    Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон) 

    Лайнсменлар: Рафаэль Ильясов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон) 

    Тўртинчи ҳакам: Валентин Коваленко (Ўзбекистон) 

    2009 йил 9 сентябрь. Ар-Риёд. Қирол Фаҳд халқаро стадиони. 50.000 томошабин 

    Манба: www.uff.uz  

    Категория: Хориж хабарлар | Просмотров: 732 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Сентябрь 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
     123456
    78910111213
    14151617181920
    21222324252627
    282930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz