Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Ноябрь » 20 » Interfutbol: Эҳ “Навбаҳор”, “Навбаҳор” ғалабанга ҳамма зор!!!
    19:49
    Interfutbol: Эҳ “Навбаҳор”, “Навбаҳор” ғалабанга ҳамма зор!!!
    nullЯқиндагина тўртинчи ўринни ҳам омадсизлик сифатида қабул қилишга одатланган жамоа мухлислари бугунги кунга келиб кучли ўнликка киришни ижобий натижа сифатида қабул қиладиган, қаторасига учралаётган мағлубиятлардан зада бўлиб, ҳаттоки, Наманганда ўртамиёналардан бирортаси билан қайд этиладиган нурсиз дурангга ҳам хурсанд бўладиган ҳолатга келиб қолишди.
    Ҳа, вақт ҳар қандай дардни даволаркан. Инсон ҳамма нарсага кўникаркан. Ўзбекистон чемпионатларининг энг обрўли жамоаларидан бирининг ҳозирда ҳоли танг, инқироз ёқасига келиб қолган. Бир вақтлари мамлакатда энг кўп мухлисга эга бўлган жамоа ўйинларига ҳозирги кунларда 2-3, марказий учрашувларда эса нари борса 7-8 минг мухлис тушмоқда. Бунинг сабаби оддий - жамоа мухлисларни стадионга жалб қиладиган ўйин намойиш қилмаяпти. Мағлубиятлар ортидан мағлубиятларга учрамоқда. Бунинг оқибатида турли салбий рекордлар, тўғрироғи, антирекордлар қайд этилмоқда. Наманганликлар иккинчи даврада, 28-турда «Бухоро» билан баҳсгача ўтказилган 12та учрашувнинг 8тасида мағлубиятга учрашди. Фақат бир ўйинда ғалаба қозониб, учтасида рақиблар билан очколарни баҳам кўришди. Ғалаба билан якунланган ягона учрашув ҳам 16-турда бўлиб ўтганини инобатга олсак, «навбаҳорчилар»нинг қаторасига 11 учрашувда ғалаба қозонишмагани маълум бўлади. Бунақа шармандали антирекорд жамоа тарихида учрамаган. Яқинда Тошкентда «Пахтакор»га қарши ўтказилган ўйинда ҳам наманганликлар навбатдаги антирекордларидан бирини ўрнатишди. Тошкентликлар «Навбаҳор» дарвозасига жавобсиз 7 (!!)та тўп йўллашди. 

    «Навбаҳор»нинг бу кўйга тушишига нималар сабаб бўлган, деган саволга жавоб излаб кўрмоқчи бўлсангиз, 4-5 йил ортга қайтишга тўғри келади. Ҳаммаси жамоа учун яхши якунланган 2004 йилги мавсум охирида бошланганди. Ўша йили Виктор Жалилов етакчилигида наманганликлар бронза медалларини қўлга киритишганди. Аслида жамоа кумуш медалга эга чиқиши ҳам мумкин эди. Биринчи даврани Жалилов шогирдлари тўртинчи ўринда якунлашганди. Лекин юқоридаги жамоаларга жуда яқин эдилар. Афсуски, наманганликлар иккинчи даврада кўзланганидан озроқ очко олиб, асосий рақобатчилари бўлган «Нефтчи»дан ортда қолишганди. Шундай бўлсада, навбатдаги бронза медали қўлга киритилган ва хавотир учун асос йўқ эди. Жамоа таътилга чиқиб кетгач муаммолар бошланганди. Мухлислар ва клуб раҳбарияти учун кутилмаганда Виктор Жалилов жамоадан кетишини маълум қилиб, барчани карахт аҳволга солиб қўйганди. Виктор Романович «Машъал» таклифини қабул қилгани етмагандай «Навбаҳор»нинг етакчи футболчилари бўлган Хайрулла Каримов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Дилявер Ваниев, Виталий Жалилов, Жасур Ҳасанов, Павел Бутенко ва Андрей Поваляевларни ўзи билан олиб кетиб, собиқ жамоасини пароканда қилиб юборганди. Юқоридагилардан ташқари асосий таркиб аъзоларидан бўлган Анвар Ғофуров, Виктор Клишин ҳамда ниге-риялик Патрик Агболар ҳам бошқа клубларга ўтиб кетишганди. Кўриб турганингиздек, «Навбаҳор» асосий таркибнинг деярли барча аъзоларидан маҳрум бўлганди.

    Мавсум арафасида клуб раҳбариятида ҳам ўзгариш рўй беради. Янги раҳбарият жамоани шакллантиришда асосий эътиборни легионерларга қаратишга қарор қилади. Бунинг натижаси ўлароқ, жамоа бошқарувига туркманистонлик Раҳим Қурбонмамедов келади. Туркманистонлик мутахассис жамоа таркибига Дийдар Ҳожиев, Ариф Мирзоев, Давлетмурот Атоев ва Гувончмуҳаммад Овеков каби ҳамюртларини таклиф қилади. Булардан ташқари, Шавкат Раимқулов, Ислом Иномов, Ярослав Крушельницкий, Денис Шульга каби иқтидорли футболчилар ҳам таркибга қўшилишади. Бир қараганда таркиб ёмон эмасдай. Аммо турли жамоалардан шошилинч тарзда йиғилган футболчиларнинг ўзаро тил топишишлари осон кечмади. Жамоа мавсумни бир текисда ўтказа олмади. Ўша йили «Навбаҳор» 6-ўрин билан қаноатланди. Ўшанда бу натижа «Навбаҳор» тарихидаги энг паст кўрсаткич бўлганди. Мухлислар буни шунчаки, омадсизлик сифатида қабул қилишганди. Бечора мухлислар. Агар ўшанда бу натижа кейинги йилларда «Нав-баҳор» учун орзу бўлиб қолишини билишганида, уни нишонлаб тантана қилган бўлишармиди?

    Айнан шу мавсумни инқирознинг муқаддимаси сифатида баҳоласа бўлаверади. Чунки кейинги йилларда жамоанинг натижалари фақат пастга қараб кета бошлади. 2006 йили 7-ўрин, 2007 йили 8-ўрин ва ниҳоят 2008 йили 14-ўрин. Яна тилга бечора мухлис деган ибора келмоқда. Уч йил муқаддам 6-ўринни омадсизлик сифатида баҳолаган мухлислар жамоа 14-ўринни эгаллаганида роса қувонишди. Нега дейсизми? Жамоа-нинг олий лигадан тушиб кетмаганига-да! Ҳолбуки, жамоа таркибидаги футболчиларнинг исми - шарифларини санаб ўтсангиз, анча-мунча мураббийлар ҳавас қилган бўлишарди. Шуҳрат Мирхолдиршоев, Карлен Абрамов, Павел Соломин, Азиз Ашуров, Владимир Баранов, Дийдар Ҳожиев, Баҳром Йўлдошев, Виталий Почуев, Дилшод Жабборов, ака-ука Рисқуллаевлар, Шерзод Шарипов... Наҳот шу таркиб аранг 14-ўринни эгалласа? Бундай бўлганига кимни айблаш керак?

    Халқимизда «Қўйчивон кўп бўлса, қўй ҳаром ўлади», деган нақл бор. Жамоа натижаларининг йилдан йилга ёмонлашиб боришига айнан раҳбарларнинг тез-тез алмаштирилгани сабаб бўлди. Маълумот учун, адашмасак, охирги тўрт мавсумда 6 марта клуб раиси, 8 ёки 9 марта бош мураббий алмаштирилди. Шу ўринда бечора футболчилар десак ҳам бўлаверади. Жамоа аъзолари бош мураббийнинг ғоялари, тактик усулларини ўзлаштиришга улгурмасларидан туриб, янги раҳнамо келади. Ҳар бир мураббийнинг футболга қарашлари турлича бўлгани учун янги келганлар собиқларнинг «чала иморатлари»ни бузиб ташлаб, янгисини қуришга интилишлари бор гап. Натижада жамоа ўйинига путур етди. Жамоанинг йиллар мобайнида шаклланган «фирменний» ўйин сурати (суръати эмас-муал.)дан асар ҳам қолмади. Ҳозирги «Навбаҳор»га бошқа исталган аутсайдер жамоанинг либосини кийдириб «бу - «Меҳнат резервлари», десангиз ҳам ҳеч ким фарқламайди. 

    Кадрлар қўнимсизлиги мавзусини давом эттириб, шу йиллар давомида «Нав-баҳор» либосини 70-80 нафарга яқин футболчи кийганини таъкидлашимиз мумкин. Агар биз таъкидлаётган мавсумларда жамоада ўйнаган футболчиларнинг рўйхатини эътиборингизга ҳавола этсак, газета саҳифаси етмай қолиши мумкин. Юқорида ўтган мавсумда тўп сурган футболчиларнинг баъзиларини санаб ўтдик. Ҳозирги таркибда улардан 2-3 нафари қолган, холос. Ҳар мавсумда янги таркиб, янги мураббий билан иш бошлайвериш пировардида яхшиликка олиб келмади. 

    Муваффақиятсизликнинг яна бир омили сифатида жамоанинг иқтисодий ҳолати келтирилади. Хўп, маблағ етишмаётган бўлса бордир. Боринг, ЎФФ талаб қилаётган 3 миллиард йўқдир. Аммо ҳеч бўлмаганда шу сумманинг 70-80 фоизи бўлса керак... Уч миллиард сарфлаб, катта маош сўрайдиган «ўртамиёна юлдузлар» билан 14-ўринни эгаллагандан кўра, улардан бир неча баробар кам суммага ҳам ўйнайверадиган маҳаллий ёшларни таркибга жалб қилган маъқул эмасми? Футболчиларнинг ўзини ўту чўққа уриб 200-300 минг даромад қиладиган тадбиркор ёки шунча маош олиш учун икки ставкалаб меҳнат қилаётган ўқитувчилардан, кечалари кўз нурини тўкиб ижод қиладиган журналистлардан анча кўп маблағ топишлари ҳеч кимга сир эмас-ку. Бир-икки ой маош олмаса, майдонда ўзини ко-йинтирмайдиган «юлдуз»дан на фойда?

    Хуллас, «Навбаҳор» мутасаддилари ўтган мавсумларнинг аччиқ сабоқларидан тегишли хулосалар чиқаришлари лозим. Жамоани Ковшов айтганидай янгитдан тузиш керак. Таркибда иқтидорли, шу билан бирга ўз манфаатларини жамоаникидан устун қўймайдиган, бошқача айтганда, пулга ўрганмаган ёшлар бўлиши шарт. Таниш-билишчиликларга ҳам чек қўядиган пайт келди. «Фалончининг ўғли», «Пистончининг жияни» каби сифатлар билан аталувчи ходиму футболчиларга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилмас экан, аҳил - иноқ, интизомли жамоа тузишнинг иложи йўқ. Клуб раҳбарлигига футбол фидойиси Ҳакимжон Ҳошимовнинг келгани мухлисларга юпанч вазифасини ўтамоқда. Клубнинг янги раҳбарияти енг шимариб ишга киришади, жамоанинг янги тарихига пойдевор қўйилади, деган ишонч уларнинг келажакка умид билан қарашларига сабаб бўлмоқда. Умид оқланса, жамоа ўз обрўсини тикласа, унда мухлислар стадионларга қайтадилар. Яъни «Нав-баҳор» иштирокидаги ўйинлар яна байрамга айланади. Акс ҳолда, базўр «нафас олаётган» Наманган футболи бундан баттар ҳолга тушади, қўлга киритилган совринлар узоқ ўтмишга айланади.

    Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 762 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 ABDULLO23  
    0
    NAVBAHORga viktor jalilovni umuman keragi yo'q agar u kelsa NAVBAHOR yana mana shunday jar yoqasiga (ALLOH uzi asrasin) kelib qolishi mumkin
    shuning uchun uni umuman keragi yo'q
    u odam boshqa bu ishni qimasligiga hech kim hatto uzi ham kafolat berolmaydi. axir xalqimizda bir gap bor "egrini gop'r tuzatadi"

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Ноябрь 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    30

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz