Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Январь » 14 » Футболни фанга боғлаганда
    18:51
    Футболни фанга боғлаганда
    Янги йил кириб келиши муносабати билан футбол жамоаларининг қисқа муддатли таътилга чиқишгани Европа майдонларидаги осудаликка сабаб бўлди. Бундан унумли фойдаланган хорижлик ҳамкасбларимиз 1-даврани сарҳисоб қилишди. 

    Бироқ бу галги ҳисобот аввалгиларидан кескин фарқ қилади. Яъни уларда байрамнинг қувноқ шукуҳи акс этиб туради. Ана шу хурсандчиликнинг бир чимдимини сиз, азиз мухлисларимизга илинишни лозим топдик. Ҳисоботда футболчилар томонидан қайд этилган натижалар ўз мазмун-моҳиятига қараб, турли фанлар воситасида ифодаланган.
    Алгебра

    «Барселона»нинг ёш вундеркинди Педро математика соҳасида юксак қобилият соҳиби эканлигини намойиш этди. Қаторасига Испания суперкубоги, Европа суперкубоги, ЕЧЛ, Испания чемпионати, Қирол кубоги ҳамда клублар ўртасидаги ЖЧда тўп киритган футболчи бир мавсумнинг ўзида нақд 6та турнирда гол урган ягона ўйинчи бўлди. Жаҳон футболи тарихида ҳали ҳеч кимга бундай натижани қайд этиш насиб этмаганди. Ҳатто дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Лионель Месси ҳам каталония-лик жамоадошидан ортда қолди. Аргентиналик ҳужумчи 5та турнирда мерганлик маҳоратини намойиш этди (Европа суперкубоги учун бўлган ўйинда Месси самарали тўп ошириш билан кифояланди). 
    Ноябрь ойида «Тоттенхэм» футболчилари томонидан урилган 9та голнинг ярмидан кўпроғи Жермейн Дефога тегишли бўлди. «Хўрозлар» ҳужумчиси «Уиган» дарвозасига битта ўйинда 5та тўп киритиб, Алан Ширер ва Энди Коулдан кейин премьер-лига тарихида «флэш»-га эришган учинчи футболчига айланди. Дарвоқе, 5та голдан 3тасини амалга ошириш учун Дефога атиги 7 дақиқа етарли бўлди. Бу лига тарихидаги иккинчи юксак натижадир. Энг юқори кўрсаткич «Ливерпуль» ҳужумчиси Робби Фаулерга тегишли бўлиб, у 1994 йилда «Арсенал» дарвозасига 6 дақиқа ичида 3та гол урганди. 
    «МЮ» вакили Неманья Видич эса ўзига хос антирекорд соҳибига айланди. Сербиялик ҳимоячи «Ливерпул»га қарши кечган ўйинда қизил карточка «ишлаб» олди. Антирекорд хусусида тўхталадиган бўлсак, Видич премьер-лигадаги фаолияти давомида 3 марта майдондан четлатилган. Қизиғи шундаки, қизил карточкаларнинг барчаси «Ливерпуль» туфайли юзага келган.
    География

    Мавсумнинг 1-даврасида жаҳонгашталик борасида Дэвид Бекхэмнинг олдига тушадигани бўлмаса керак. «Лос-Анжелес Гэлэкси» клуби ҳамда Англия терма жамоасининг тажрибали плеймекери икки қитъа орасида бўзчининг мокисидек серқатнов бўлиб қолди. Қолаверса, унинг асосий саргузаштлари ҳали олдинда. «Спайс Бой» яна ярим йил муддатга «Милан»га йўл олди. Бу воқеа-нинг эътиборли жиҳати шундаки, Дэвид энди баҳорда ўзининг жонажон «Олд Траф- форд»ида собиқ жамоа-си - «МЮ»га қарши майдонга тушишига тўғри келади. Европа футбол юлдузларининг Тошкентга серқатнов бўлиб қолишгани ҳам эътиборга молик факт. Серқуёш юртимиз пойтахтига зиёрат қилишни Самуэль Это~О бошлаб берганди. Шундан сўнг юлдузлар ташрифи тобора ортиб бормоқда. Бир қатор таниқли футболчилар ортидан ниҳоят навбат Криштиану Роналдуга етиб келди. Португалиялик футболчи Тошкент заминида ҳозирда «Бунёдкор» клубига устозлик қилаётган Луис Фелипе Сколари билан учрашди, мастер-класс ўтказди. Қисқаси, ортига яхши таассуротлар билан қайтди. 
    Мусиқа, ашула

    Тунги ҳаётнинг ашаддий ишқибози бўлган Роналдиньо учун Барселонада ўзи ташриф буюрмаган бирорта ҳам тунги клуб қолмагач, Миланга «қуён» бўлди. ЕЧЛ турнирининг гуруҳ босқичи доирасидаги «Цюрих»га қарши учрашувга бор-йўғи 48 соат қолганида «қуёнча»ни Shocking клубида тунги соат 3да кўришган. Натижада «Милан» «Цюрих»га имкониятни бой берди. Роналдиньо эса каттагина жарима тўлаш билан бирга «Аталанта» билан бўлган ўйинни ҳам (1:1) ўтказиб юборди. 
    Бразилиялик ҳужумчининг захира ўриндиғида ўтириши кам учрайдиган ва кўнгилсиз ҳол бўлса, «Ливерпуль» аъзоси Райан Бабель учун айни муддаога ўхшайди. Масалан, у август ойида вақтни бекорга ўтказмаслик мақсадида британиялик таниқли қўшиқчи Swayга альбом ёзишида ёрдамлашиб юборди. Хонанданинг айтишича, унга қўшиқ матнининг бошланғич қисмини голланд ва инг-лиз тилларида ўқиб берадиган ассистент керак бўлган. Бабель ана шу вазифани аъло даражада уддалаган.
    Табиатшунослик

    Декабрь ойида «А» сериянинг 17-туридан ўрин олган учрашувларнинг кўпини белгиланган вақтда ўтказишнинг иложи бўлмади. Апеннин ярим оролига ёққан қалин қор «Болонья»-«Аталанта», «Фиорентина»-«Милан», «Кальяри»-«Удинезе» ва «Женоа»-«Бари» ўйинларини ўтказишга имкон бермади. Чунки трибуналар, зиналар ва стадионга олиб борувчи йўллар қалин муз билан қопланганди. Адриано Галлианининг таъкидлашича, бу чора мухлислар хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб қабул қилинган экан. Бундан ташқари, Анг-лияда «Уиган»-«Болтон», Францияда эса «Булонь»-«Сошо» беллашувлари январь ойига кўчирилди.
    Меҳнат таълими

    Андрей Аршавин ҳамда унинг клуби - «Арсенал» томонидан ўтган мавсумда «Энфильд Роуд»да қайд этилган сермаҳсул учрашув (4:4) узоқ вақт хотирада сақланиб қоладигандек эди. Бироқ янги мавсумнинг 1-даврасидаёқ «Лион» ҳамда «Марсель» футболчилари мухлисларга 10та гол тақдим этиб, ҳақиқий меҳнатсеварлик қанақа бўлишини кўрсатиб қўйишди. Мухлисларку 5:5 ҳисобидаги ҳақиқий жанговар дурангдан завқ олишгандир? Бироқ ЧЛдаги иштирокини давом эттираётган икки суперклубнинг ҳимоячилари ҳеч бўлмаганда мураббийларини қаттиқ ранжитганликларига шубҳа йўқ. Битта ўйиннинг ўзида дарвозадан 5 марта тўп олиб чиқишга мажбур бўлган Уго Льорис ва Стив Мандандалар Франция терма жамоасининг асосий дарвозабонлари эканлигига нима дейсиз?! 
    Том маънодаги меҳнатсеварлик ва матонатни Икер Касильясдан ўрганса арзийди. Унинг дунёдаги энг моҳир дарвозабонлар қаторида юришида «Реал» ҳимоячиларининг «хизматлари» катта бўлмоқда. Улар томонидан йўл қўйилаётган қўпол хатолар туфайли Испания терма жамоасининг асосий посбони тиним билмай тер тўкишга мажбур бўлмоқда. Масалан, «Севилья» билан бўлган ўйинда «Қироллик клуби» 1:0 ҳисобида олдинда бораётган, ғалабани мустаҳкамлаш учун бор имокониятини ишга солаётганди. Бироқ 46-дақиқада «Реал» ҳимоя-чиларининг ишончсиз ҳаракатларидан сўнг «Севилья» аъзоси Альваро Негредо тўпни жарима майдончасига оширди. Тўп барча футболчилар, жумладан, Касильясни ҳам четлаб ўтиб, Пероттига насиб қилди. Одатда бундай вазиятларнинг 100тадан 99таси гол билан якунланиши муқаррар эди. Сирпанчиқ майдон ёки ҳужумчининг ўта нўноқлиги сабаб битта вазиятда гол бўлмайди. Бироқ биз ҳикоя қилаётган ўйинда Перотти ҳаммасини аъло даражада бажарди. Фақат Касильяс қандайдир фантастик ҳаракат билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Натижада голни қаршилаш учун ўз ўринларидан туриб кетган мухлислар ивиган нондек шалпайиб қолишди. Моҳир посбоннинг ажойиб «сейви» эса Marka таҳририяти томонидан юксак баҳоланиб, афсонавий Гордон Бэнкснинг 1970 йилда Бразилия билан бўлган ўйинда кўрсатган қаҳрамонлигига тенглаштирилди.
    Биология (анатомия, зоология)

    Биологиянинг асосий бўлимларидан бири бўлмиш анатомияга Криштиану Роналдунинг ЕЧЛ турнирида «Марсел»-га қарши кечган ўйинда (3:0) олган жароҳатини киритиш мумкин. Португалиялик футболчининг жароҳати 4 ой ичида барҳам топди. Маълум бўлишича, Роналдунинг суяги алоҳида хусусиятга эга бўлиб, у ер юзидаги кишиларнинг фақат 10 фоизидагина учрар экан. Суякнинг сўнгги қисми тўла шаклланиб улгурмаган юмшоқ тўқимадан иборат бўлганлиги сабабли, у яллиғланишга мойил бўларкан. Шунинг учун ҳам жароҳатнинг тузалиши қийин кечди. Энди навбатни зоологияга берамиз. Футбол - бу фақат ўйинлар, голлар ва шов-шувли трансферлардангина иборат эмас. У ночорларга кўмак бериш воситаси ҳамдир. «Арсенал» вакиллари - Сеск Фабрегас, Тео Уолкотт, Бакари Санья ва Андрей Аршавинлар Лондон госпиталларидан бирида даволаётган болалар учун хайрия тадбирини ўтказдилар. Улар ёш мухлислар қаршисига пони (пакана от), бойўғли, шер ва акула қиёфасида чиқишди. Шоудан ва турли атрибутикалар савдосидан тушган маблағ шифохона хазинасига топширилди. 
    Адабиёт

    Куз фаслида жиддий танқид остида қолган «Бавария» бош мураббийи Луи ван Галь яқинда ўзининг «Биография ҳамда нуқтаи-назар», деб номланган китобини чоп эттирди. Тақдимот маросимида голландиялик мураббий раҳбарлиги остида «Аякс» таркибида тўп сурган футболчилар ва махсус таклиф этилган нуфузли меҳмонлар иштирок этишди. Буни қарангки, руҳий жиҳатдан бироз тин олган мутахассиснинг ишлари юришиб кетди. Унинг жамоаси ЕЧЛнинг баҳорги босқичига йўл олди. Бундан ташқари, бундеслиганинг 1-давраси якунида пешқадамлар қаторидан жой олди.
    Чет тили

    Англиядан Италияга кўчиб ўтган Жозе Моуриньо нафақат мураббийлик маҳорати, балки ўзининг антиқа характери билан жамоатчилик эътиборини ўзига қаратиш санъатини ҳам тўла-тўкис сақлаб қолганлигини намоён этмоқда. Ҳа, «якка туғма» деган тахаллусни унга бежиз беришмаган. Бироқ мавсумнинг иккинчи ярмида унинг нотиқлик санъатидан баҳраманд бўлиш шарафига эга мухлислар сони бирмунча камайиши аниқ. Гап шундаки, «Аталанта»га қарши кечган ўйиндан кейин (1:1) «Интер» бош мураббийи бир журналист билан ғижиллашиб қолди. У суҳбат қуришга тоби йўқлигини айтиб, матбуот вакилини туртиб юборди. Бу ҳам етмагандек, мухбирни ҳақорат қилди. Шундан кейин италиялик қалам соҳиблари Моуриньо иштирокида ўтказиладиган барча матбуот анжуманларига нисбатан байкот эълон қилишди. Натижада декабрь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб Моуриньо фақат ўзига қарашли кишилар, яъни Inter Channel ҳамда Sky Italia телеканаллари вакиллари билан мулоқот қиляпти, холос.
    Ҳуқуқшунослик

    2007 йилда «Челси» клуби халқаро трансфер қонун-қоидаларини бузган ҳолда «Ланс» вакили Гаэль Какутани ўз таркибига қўшиб олганди. Орадан икки йил ўтгач, ФИФА «аристократлар»ни айб-дор, деб топди ва жамоага 2011 йилга қадар ҳар қандай трансферларни амалга оширишни таъқиқлаб қўйганди. Ке-йинчалик жамоанинг даъво аризасини кўриб чиққан спорт арбитраж суди жазони ўта шафқатсиз, деб топди ва таъ-қиқни бекор қилди. 
    Янги йилнинг кириб келиши билан Испанияда амалда бўлган «Бекхэм қонуни» ўз кучини йўқотди (анг-лиялик ярим ҳимоячининг саъй-ҳаракатлари билан Испаниядаги хорижлик футболчилардан олинадиган солиқлар миқдори камайтирилганди). Энди ҳукуматнинг қарорига асосан солиқлар миқдори 24дан 43 фоизгача кўтариб қўйилди. Янги қонун 1 январдан кейин имзоланган барча шартномаларга нисбатан қўлланилади. 
    Руминиялик Адриан Муту билан боғлиқ можаро роппа-роса 5 йил деганда узил-кесил ҳал этилди. Футболчи «Челси»га катта миқдорда жарима тўлашдан озод этилди (Мутуни гиёҳванд модда истеъмол қилганлиги учун дисквалификация қилишган ва у «Челси»ни тарк этишга мажбур бўлганди). Июль ойида Лозаннадаги спорт арбитраж суди Муту «Челси»га 17 млн. евро миқдорида жарима тўлаши лозимлиги ҳақида ажрим чиқарганди. Лекин футболчи бу қарор устидан Швейцария Федерал трибуналига шикоят қилди. Трибунал эса уни ҳимоя қилиб, 17 «лимонли» жаримадан халос этди. 
    Информатика

    Испанияда мавсумнинг асосий беллашуви ҳисобланган суперклассикодан олдин Мадриднинг AS наш-ри таҳририятга «Барселона» ярим ҳимоячиси Хави ҳамда «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземаларни таклиф этиб, уларни виртуал футболда куч синашиб кўришга кўндирди. Компьютер ўйинлари билан яхши таниш бўлган франциялик ўйинчи испаниялик рақибини осонлик билан доғда қолдирди. Бироқ тез орада виртуал футбол билан ҳақиқий ўйин орасида катта фарқ мавжудлиги исботланди. Маълумки, «Барселона»-«Реал» учрашуви 1:0 ҳисобида якунига етди. 
    Геометрия 

    «Сток Сити» посбони Томас Соренсеннинг нима сабабдан ғафлатда қолганлиги ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Бироқ «Уиган» клубининг деярли гол урмайдиган ҳимоячиси Мэйнор Фигероа томонидан 60 метрлик масофадан йўлланган тўп унинг дарвозасидан жой олди. Гондураслик футболчи тўпни тепаётган пайт-да уни иложи борича ўз дарвозасидан узоқлаштиришни мўлжаллаганди. Буни қарангки, у ўзи билмаган ҳолда ажойиб зарба муаллифига айланди. «Уиган» бош мураббийи Роберто Мартинес мазкур голни «Даҳонинг зарбаси», дея улуғлаган бўлса, кай-фияти тушиб кетган посбон «Бунақа «дайди» голлар ҳаётда фақат бир марта учрайди», деб изоҳлади. 
    Физика

    «Сандерленд»-«Ливерпуль» баҳсида эса ўта камёб ҳодиса кузатилди. Даррен Бентнинг кучли зарбасидан кейин тўп йўл-йўлакай майдонда ётган кичкина шарга урилиб, йўналишини ўзгартирди. Тўпнинг «Ливерпуль» дарвозасидан жой олишига шу омил етарли бўлди. Қоидага кўра, агарда тўп ўз йўлида бирон-бир буюмга тегса ва ўз йўналишини ўзгартирса, ўйин тўхтатилиши, ўша нарса майдондан олиб ташланиши лозим. Бироқ ҳакам голни инобатга олди. Яъни «Ливерпуль» футболчиларининг эътирозларини қабул қилмади. Учрашувдаги ягона голнинг ҳаммуаллифига айланган шар мухлислар меҳрини қозонди ва аукцион орқали нақд 412 фунт стерлингга сотиилди. Ана шунақа гаплар.
    О. АТАБОЕВ тайёрлади
    Категория: Кизик хабарлар | Просмотров: 876 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 5.0/1
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Январь 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
        123
    45678910
    11121314151617
    18192021222324
    25262728293031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz