Биз учун тантановор руҳда якунланган "Навбаҳор” "Шўртан”(4:0) учрашувидан сўнг жамоалар мураббийлари ўйин хусусидаги таассуротлари билан ўртоқлашишди. Хусусан, меҳмонлар устози Эдгар Яковлевич наманганликларни шиддатли ҳужумларига юқори баҳо берди.
Эдгар Гесс («Шўртан» бош мураббийи): - Шу кунгача бўлиб ўтган ўйинларда жамоамиз ўз дарвозасидан бор-йўғи битта тўп ўтказиб юборганди. Бугун эса тўртта гол... Бунинг сабаби, ҳимоячиларда эмас, балки рақибда. Мезбонлар шиддатли ўйин намойиш этиб, бизни хато қилишга мажбур қилишди. Ўрта чизиқ вакилларимиз майдон марказини рақибга бериб қўйишди ва бу кўплаб муаммоларни олиб келди. Ҳимоячилар ва дарвозабонимизнинг омадсиз ўйинларида асосан ярим ҳимоячилар айбдорлар. Улар мезбонларнинг ҳужумларини тўхтатиб қололмадилар. Тажрибали, кўпни кўрган футболчиларимизнинг мухлислар босимидан чўчишларини ўйламагандим. Жамоамиз бундай гавжум стадионда ҳали тўп сурмаган ва наманганликлардан ҳам шунчалик шиддатли ўйин кутмагандик. Бундан ташқари, майдон эгалари ўз имкониятларидан максимум даражада фойдаланишди. Эътибор беринг-а, улар дарвозамиз олдида тўртта хавфли вазият содир этиб, шунча гол уришди. Бугун «Навбаҳор»да ҳаммаси қовушди. Бизда эса аксинча.
Виктор Жалилов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Аввалги баҳсларда унчалик омадимиз келмаётганди. Бугун тезкор гол йирик ҳисобдаги ғалабамизга замин яратди. Ўйин худди Бекободдаги учрашувнинг сўнгги 20 дақиқасидек кечди. Меҳмонда «Металлург» дарвозасига Целих иккита тўп киритган бўлса, бугун учта гол муаллифига айланди. Биринчи бўлимда биз устунликка эришиб, ўз имкониятларимиздан самарали фойдаландик. Албатта, бунақаси ҳар доим ҳам юз беравермайди. Танаффусдан кейин ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Ҳисоб 4:0 бўлгач, футболчилар ҳужум уюштиришга унчалик интилишмайди, тўғрими? Хуллас, иккинчи 45 дақиқаликда ўйинни ўз назоратимизга олиб, ҳимоя ва майдон марказида хатоларга йўл қўймасликка