
«Лочинлар» 23 январь куни «Қизилқум»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Ушбу сафар олдидан бир қатор футболчиларга жавоб берилди. Мирзоҳид Ғофуров, Мурод Раҳмонов ва Жаҳонгир Меҳмоновлар эса Наманганга қайтишди. Улар жамоанинг ўринбосарлар таркибида 1-9 февраль кунлари Фарғонада бўлиб ўтадиган анъанавий «Вилоят ҳокими кубоги» мусобақасида иштирок этадилар. Шуҳрат Қозоқбоев, Дилшод Назиров, Обид Жўрабоев, Шерзод Жўраев ва Темур Исломовлар эса ўз фаолиятиларини бошқа жамоаларда давом эттиришади. Жамоа сафига ўтган ҳафтада 3 нафар янги футболчи қўшилди - Дониёр Усмонов («Олмалиқ»), Раҳматилла Бердимуродов («Пахтакор») ва Суннатилла Мамадалиев («Қизилқум»).
Виктор Жалилов шогирдлари кеча Украинанинг Алушта шаҳрига йўл олишди. У ерда 8 февралгача машғулот ўтказиш режалаштиришган. Йиғин мобайнида 3-4та ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Шунингдек, Алуштада мураббийлар бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказишади.
Делегация таркибидан қуйидагилар ўрин олишди: Мураббийлар - В.Жалилов (бош мураббий), С.Ковшов (катта мураббий), М.Байрамов (мураббий). Дарвозабонлар - Б.Носиров, С.Қобилжонов. Футболчилар - Т.Султонов, А.Султонов, И.Бойдедаев, С.Отабоев, Д.Тойменцов, Д.Умаралиев, Р.Бердимуродов, Т.Римас, И.Нарзуллаев, С.Мамадалиев, Д.Усмонов, Э.Жаҳонов, Ғ.Жўраев, А.Жўраев, А.Маҳмудов, О.Валижонов.
Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.