26-тур учрашувини ўз майдонида «Навбаҳор»га қарши ўтказган «Машъал» 2:0 ҳисобида зафар қучди. Эсингизда бўлса, олий лиганинг биринчи турида «Машъал» Намангандан бир очко билан қайтганди. Ўз майдонидаги баҳсда эса муборакликлар ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқишди. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, шу куни меҳмонлар сафида Раҳматилло Бердимуродов сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис майдонга туша олмади. «Машъал» таркибида эса жамоа тўпурари Николай Риндюк жароҳати туфайли захирада қолдирилди. Шу боис унинг ўрнида Александр Брданин ҳаракат қилди. Шу куни ҳар иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Ўйиндан олдин агар «Машъал» ғалаба қозонса жамоанинг 5-ўринни олишга имконияти бор эди. Фақат бунинг учун «Металлург» ва «Андижон»нинг очко йўқотиши талаб этиларди. Буни қарангки, «Андижон» Олмалиқда мағлубиятга учради, «Металлург» эса ўз майдонида дуранг ўйнаб қўйди. Натижада «Машъал»нинг ғалаба қозониши Фомичев шогирдларига бешинчи ўринни олишга шароит яратди.
Учрашувнинг 37-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Бу вазиятда шериклари томонидан ошириб берилган тўпга Арсен Тюленёв бош билан зарба бериб Олег Горвиц қўриқлаган дарвозани нишонга олди. Ўйиндаги иккинчи гол эса 90-дақиқада киритилди. Захирадан майдонга тушган Нодир Давлатов жарима майдончаси ташқарисида тўпни ўзига қабул қилиб олди ва рақибнинг икки нафар ҳимоячисини алдаб ўтган ҳолда зарба йўллади. Унинг зарбаси йўл-йўлакай рақиб ўйинчисининг бирига тегиб тўп ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўрига бориб тушди. Шундай қилиб «Машъал» 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, «Навбаҳор» эса сафарда яна имкониятни бой берди. Шуни айтиш лозим, наманганликлар иккинчи даврада сафарда еттита ўйин ўтказган бўлишса, ҳеч бирида ғалаба қозона олишмади. Жамоа барча ўйинларда мағлубиятга учради. Дарвоқе, учрашувни бошқариб борган Арслон Ҳотамов ва унинг ёрдамчиси Валентин Шашков учун бу ўйин охирги учрашув эди. Сабаби уларнинг иккаласи ҳам ҳакамлик фаолиятини якунлашди.
Dear Navbahor Namangan fans, I would like to invite you to visit our football social networking website http://unitedfootballfans.com/ and join our fan-clubs of Navbahor Namangan and Uzbekistan. I would be very thankful if you upload some photos of your team! Thank you very much! All the best! Pavel
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]