 Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади, аммо ҳар иккала жамоа аъзолари ҳам тўп киритиш учун етарлича имконият бўлди, афсуски ушбу вазиятлар ҳужумчиларга аниқлик етишмади. Хусусан, бўлимнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар ҳужумчиси Б.Калевич 11 метрлик жарима тўпини амалга оширолмади. Аммо иккинчи бўлим кўпроқ водийликлар фойдасига ҳал бўлди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида наманганликлар мезбонлар дарвозасига иккита гол киритишга эришишди. Қизиғи шундаки, иккала голни ҳам "Навбаҳор” ҳужумчиси Юрий Целых киритди. Мазкур учрашув хусусида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Ўзбекистон Олий лигаси, 4-тур "Металлург” - " Навбаҳор” 0:2 Голлар: Юрий Целых 78, 90+3 Амалга оширилмаган пенальти: Боян Калевич (Металлург) Футболда жамоа бош мураббийининг қандай роль ўйнаши ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ. Буни ҳамма билади. Жамоанинг ҳар қандай муваффақиятсизлиги учун биринчи навбатда, бош мураббий дейилмиш «бевафо» лавозим эгаси жавоб беради.
Умуман олганда, бу тўғри ёндашув. Зеро, майдонда ҳаракат қиладиган таркибни шу шахс аниқлайди, ўйин тактикасини ҳам у танлайди. Селекция сиёсатию, трансфер ҳаракатларида ҳам шу бош мураббий асосий ролда бўлади. Борингки, жамоа ўйинини айнан шу шахс белгилайди. Демак, жавобгарлик масъулияти шунга яраша бўлиши табиий ҳол. Лекин айрим мутахассисларга ўз ғояларини амалга татбиқ этиш насиб этмайди. Чунончи, мураббийлик фаолияти ва истеъфо доимо ёнма-ён юради. Бордию, жамоанинг ўйини раҳбарларга маъқул тушмаса ёки кутилган натижалар қайд этилмаса, бошқарув рули соҳиби ишдан маҳрум этилади. Тўғри, мураббий ўз хоҳиши билан ҳам ишдан бўшаши мумкин. Лекин бу кўпроқ мавсумлар оралиғига хос ҳолатдир. Хуллас, бугунги мавзу - мураббийлик қисмати. «Навбаҳор»даги мураббийлар сони бир мунча кўп. Жамоада бир мавсумда ўртача 1,3та истеъфо кузатилган. Умуман олганда, 18та мавсум давомида 24 марта ўзгариш бўлган. Бош мураббийлар сони эса нақд 20та. Айтиш жоиз, «Навбаҳор»ни мавсум бошидан охиригача бошқариш камдан-кам мураббийларга насиб этган. Аниқроғи, 20 нафар мураббийдан атиги 5 нафарига стартни финишга улаш имкониятини беришган. Икки мавсумда нақд 4 нафардан мураббий ишлаган бўлса, бирида уларнинг сони уч нафарга етган. «Навбаҳор»даги мураббийлар қўнимсизлиги айниқса, 2006-2008 йиллар мобайнида кучайди. Шу уч йил ичида жамоада ўн нафар бош мураббий фаолият юритди. Эътибор беринг, ҳар бир мавсум учун ўртача 3,3тадан. Узлуксиз ишлаш борасида ҳеч қайси мураббий ортиқча мақтана олмайди. Чунончи, улар (Жалиловдан таш-қари) кўпи билан 1,5 мавсумга чидаб берганлар. Янги мавсумда жамоага қайт-ган Виктор Романович эса икки марта тўлиқсиз уч мавсум давомида ўз ўрнида қолган. Жамоада кўп ишлаш борасида ҳам айнан «Пахтакор»нинг собиқ устози олдинда. У Наманганга уч марта ташрифи давомида бош мураббий сифатида 8 мавсум юзини кўрган. Демак, «Навбаҳор»ни тўртинчи марта қўлга олган Виктор Романовичда ўз натижасини янада яхшилаш имконияти бор. Албатат минглаб мухлисларимизнинг умидлари ҳам Виктор Романовичдан....Илоҳим Жалиловнинг қадамлари яна қутлуғ келсин!!!
|