Сунгги ўйинлар |
17 тур 23 апрель (шанба)
2:1 Навбахор Суғдиёна
|
Ёшларнинг уйинлари |
7 тур 22 апрель (жума)
1:0 Навбахор Олмалик
6 тур 16 апрель (шанба)
0:1 Кизилкум Навбахор
5 тур 8 апрель (жума)
1:0 Навбахор Андижон
4 тур 1 апрель (жума)
0:1 Динамо Навбахор
|
Тўпурар ўйинчилар |
Р. Курбонбоев (1 пен) О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол |
|
Главная » 2011 » Апрель » 2 » 4 тур: Иккинчи ғалаба муборак
22:59 4 тур: Иккинчи ғалаба муборак |
Самарқанднинг «Динамо» жамоаси жорий мавсумни ўта бўш бошлади. Ҳозиргача жамоа атиги битта очко ишлади. Бунинг устига, рақиблар дарвозасини бирор марта ишғол қилолмади. «Навбаҳор»га қарши ўйин ҳам омадсиз кечди. Виктор Жалилов шогирдлари яна мағлуб бўлдилар, яна тўп киритолмадилар. «Навбаҳор»га уч очко келтирган ягона гол эса Рўзим Аҳмедов ҳисобига ёзилди. Ўзингизга маълум, Виктор Жалилов «Динамо»га айнан «Навбаҳор»дан ўтганди. Шунингдек, Рўзим Аҳмедов ҳам мавсумлар оралиғида Самарқанд жамоаси машғулотларида қатнашганди. Аммо кейинчалик «Навбаҳор» сафига қўшилганди. Балки ўшанда у Жалиловга тўғри келмагандир... Кўриб турганингиздек, наманганликлар собиқ устозларига муносиб «совға» тайёрлаган эканлар.
Умуман олганда, самарқандликлар Жалилов бошқарувига ўтгач, бор-йўғи бир маротаба ғалаба қозонишган. У ҳам бўлса, 2010 йилги чемпионатда. Ўшанда аҳамиятсиз учрашувда «Пахтакор» мағлубиятга учратилганди. Албатта, бундай паст натижа учун мураббийлар ўз лавозимларидан бўшатиладилар. Хуллас, Виктор Романович истеъфога чиқиш хавфи остида турибди.
Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, гол уриш учун ҳар икки жамоа вакилларида имкониятлар етарли бўлди. Самарқандликлар сафида Виктор Клишин анча фаол ҳаракат қилган бўлса, меҳмонлардан Рўзимбой Аҳмедовнинг ўйини қовушди. Хоразм футболи тарбияланувчиси кўп уринишлардан сўнг, иккинчи бўлимнинг 11-дақиқасида «Динамо» посбонини ожиз қолдирди. Шу тариқа «Навбаҳор» жорий мавсумда сафардаги илк ғалабасини нишонлади. Ҳозирда жамоанинг очколари сони 7тага етди. Асосийси, наманганликлар кўтаринки кайфиятдалар. «ДИНАМО»-«НАВБАҲОР»-0:1 (0:0) 2 апрель. Самарқанд. 5109 томошабин. Ҳакамлар: О.Толибжонов-8,2; Р.Самандаров-9,2; О.Жумаев-9,4; А.Ахметгалеев-9. Гол: Р.Аҳмедов (56). «Динамо»: А.Ашуров, Д.Ония, Ш.Зайниев, С.Грибанов, С.Мустафоев, Ю.Романюк (С.Гаффаров, 65), У.Қобилов, С.Сайфиев, Г.Егоров, Д.Усмонов, В.Клишин. «Навбаҳор»: Э.Жабборов, Ж.Отақулов, А.Тоиров, Р.Қурбонбоев, Б.Омонов, Ш.Насибуллаев, О.Валижонов, В.Почуев, Ғ.Жўраев (А.Маҳмудов, 61), Р.Аҳмедов (А.Абдуллаев, 90}2), А.Шадрин (Ж.Бобоев, 79). Огоҳлантиришлар: Ш.Зайниев (41), В.Клишин (63) - Б.Омонов (21), Р.Аҳмедов (56), Р.Қурбонбоев (64). Назоратчи: Б.Галеев. Ўйиннинг энг яхши футболчилари: Д.Ония - Р.Аҳмедов. Ўйиндан кейинги фикрлар
Виктор Жалилов («Динамо» бош мураббийи): - Нима ҳам қила олардик...? Футболчиларимизда мағлубиятга учраётиб вазиятни ўнглаш учун ирода етишмаяпти. Бундай ўйиндан ким ҳам қониқарди? Рақиб кучли ўйнади, дея олмайман. Биз вазиятлардан фойдаланолмаяпмиз. Энг катта муаммо - шу... - Сизга чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин... - Биз ғалаба қозонолмаяпмиз. Шундай экан, бундай қарорга келиш-келмасликни жамоа раҳбарлари ҳал қиладилар. Аслида бирор бир жамоа, у «Динамо» (Киев) бўладими ёки бошқаси, 4та учрашувда натижа кўрсатолмаса, ўзига янги мураббий қидира бошлайди.
Элдор Сакаев («Навбаҳор» бош мураббийи): - Албатта, ғалаба қозониб, навбатдаги уч очкони қўлга киритганимиздан жуда хурсандмиз. Қийин ўйин бўлиши кутилганди. Ҳар ҳолда, меҳмонда ўйнаш ҳамиша оғирроқ. Айтишим жоиз, ғалабага барча бирдек ҳисса қўшди. Энг муҳими, футболчиларда ўз кучларига бўлган ишонч ортди. Бу навбатдаги баҳсларда жуда муҳим роль ўйнайди. Зеро, асосий ўйинлар ҳали олдинда.
|
Категория: Навбахор хакида |
Просмотров: 1030 |
Добавил: jamcoolboy
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Кейинги учрашувлар |
18 тур 25 август(пайшанба)
: Насаф Навбахор
|
Жамоа трансфери |
Mavsum orasida o'tishlar
Kelganlar : noma'lum
Ketganlar : noma'lum |
Жарималар жафоси |
Жарималар жафоси
Сарик карточка : -
Кизил карточка : - |
Иштирок этмайдилар |
Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:
Бундай уйинчилар йук |
Статистика |
Сайтда хозир жами: 1 Мехмонлар: 1 Хурматли инсонлар: 0 |
|