Олдин хабар берганимиздек, Украинанинг Алушта шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган "Навбаҳор" клуби қатор назорат учрашувларини ўтказмоқда. Куни кеча, аниқроғи 28 январь куни жамоамиз Украина биринчи лигаси вакили "Арсенал" (Белая Церковь) жамоаси билан майдонга тушди. Виктор Жалилов шогирдлари мазкур синов баҳснинг дастлабки 15 дақиқасида украиналикларни "ўйнатишди”. Аммо, мезбонлар тезкор қарши ҳужумдан ҳисобни очишди. Шундан сўнг вакилларимиз Ивашко ва Элёр Жаҳоновларнинг голларидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олишга ҳам муваффақ бўлишди. Иккинчи бўлимда жамоалар мураббийлари томонидан қатор ўзгартиришлар амалга оширилди. Ушбу алмаштиришлар "Арсенал" жамоасига кўпроқ наф келтирди. Шундан бўлса керак, рақиблармиз 3 та тўп йўллашга муваффақ бўлишди.
"АРСЕНАЛ" (Белая Церковь) – "НАВБАХОР" (Намангана, Узбекистан) – 4:2 (1:2) Голлар: Середа, Смишко, Коваль, Герасименко-Ивашко, Жаҳонов.
|