
Сайтимиз мухлислари кундан кунга кўпайиб бормоқда. Албатта бу бизни қувонтиради, лекин бошқа тарафдан биз сайтимизни хар куни янгилашимизни тақазо этади, лекин биз буни қила олмаймиз. Шунинг учун бизга ёрдамчи ёки ёрдамчилар керак бўлади. Албатта уларга пул тўламаймиз, балким номзод ўзи интернетга пул тўлайди. Биз админлар хам худди шундай қиламиз.
Агар хохловчилар бўлса бизга буни маълум қилиши лозим. Демак
сайтимиз администратори бўлишни истаган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:1. HTML тилидан хабардор бўлиши
2. Доимий интернетдан фойдаланиш имконияти
3. Ўзбек ва Рус тилини мукаммал билиши
4. Навбахорни мухлис бўлиш
5 Жахон футболидан хабардор бўлиши
6. Сайтимизни қонун - қоидалари билан таниш ва уларга бўйсиниши
керак бўлади.
Администраторлар қаторига қўшилган номзод қуйидаги вазифаларни бажаради:1. Жахон футболига оид маълумотларни, жахон ахборот агентликларидан фойдаланган холда (интернет, радио, телевидение), сайтга ўзбек тилида киритади
2. Сайтимизда қолдирилаётган изохларни текширади ва керак бўлса сайтдан ўчиради
3. Хар хил футболга оид мақолалар ёзади ва тасдиғимиздан ўтса сатга киритади.
4. Сайтни кучайтириш бизга ўз фикрини маълум қилади.
5. Сайтда хар хир конкурс ва танловларда жюри бўлади.
6. Сайтга хар куни камида 2 та янгилик киритади.
Ушбу танловда қатнашиш учун анкета тўлдириб jamcoolboy@amik.ru почтасига 10 сентябргача йўллаш зарур. Анкетани ушбу ерда кўчириш мумкин.