Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Август » 23 » 19 тур натижалари
    21:36
    19 тур натижалари
    nullМамлакатимизнинг олтита стадионида миллий чемпионатнинг 19-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилиб, унда мухлислар кўплаб голларга гувоҳ бўлишди. 
    «ШЎРТАН» – «ЛОКОМОТИВ» 3:2 (1:1) 
    Ғузор. 3512 томошабин. 
    Ҳакамлар: В.Цейтлин – 9,0; Ш.Каримов – 8,0; М.Шарипов – 8,4; Б.Намозов – 9,0. 
    Голлар: Г.Мегреладзе (23), А.Геворкян (72, 86) – П.Верош (3), М.Умрзоқов (65). 
    Огоҳлантиришлар: И.Хазигалиев (54), П.Павлов (90) – П.Соломин (18), А.Кликунов (69). 
    Назоратчи: И.Нурматов. 

    Ўтган турда Бухорони мағлуб этиб қайтган Ғузорнинг «Шўртан» жамоаси бу турда ҳам иродали ғалабага эришди. Тошкентнинг «Локомотив»и билан куч синашган Гесс шогирдлари 3-дақиқадаёқ ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. «Локо»нинг венгриялик легионери Петер Верош ҳисобни очди. Бўлим ўрталарига келиб «Шўртан» грузиялик легионери Георги Мегриладзе ҳам ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни жарима майдони ичида тўхтатиб олиб, яқин масофадан Ашуровни доғда қолдирди. 

    Иккинчи бўлимда яна Абрамов шогирдлари Умрзоқовнинг голидан кейин яна олдинга чиқиб олишди. Бироқ орадан етти дақиқа ўтгач «Шўртан» сардори Артур Геворкян жарима тўпидан кейин мувозанатни тиклаган бўлса, ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида Игор Тараннинг аниқ пасидан кейин Мегриладзе тўпни боши билан дарвозага йўллаб, жамоасининг иродали ғалабасини таъминлади. . 

     
    «ОЛМАЛИҚ» – «БУХОРО» 5:0 (2:0) 
    Олмалиқ. 4358 томошабин. 
    Ҳакамлар: Р.Саидов – 9,4; Р.Серазитдинов – 8,6; А.Усмонов – 9,0; Н.Мешков – 9,0. 
    Голлар: А.Востриков (44, 85), М.Мамазулунов (45, 51), Д.Эргашев (75). 
    Огоҳлантиришлар: Б.Умаров (54), Б.Тоғаев (83) – А.Раматов (7), С.Қобилов (21), А.Ляпин (31), Н.Жўраев (45+1), С.Неъматов (71). 
    Назоратчи: Б.Галеев. 

    Пешқадамларни изма-из таъқиб этиб келаётган «Олмалиқ» футболчилари ушбу турда мавсумдаги энг йирик ғалабаларини тантана қилишди. Аввалги турларда «Насаф» ва «Пахтакор» сингари етакчи жамоалар дарвозабонларини хафа қилган Мўйдин Мамазулунов «Бухоро»га қарши учрашувда «дубл»ини нишонлади. Шунингдек, унинг жамоадоши Александр Востриков ҳам ушбу уйинда икки марта муваффақият қозонган бўлса, 75-дақиқада Дониёр Эргашев ҳам ўз ҳисобига бир гол ёзиб қўйишга эришди. 

     
    «АНДИЖОН» – «ХОРАЗМ» 4:2 (2:1) 
    Андижон. 10307 томошабин. 
    Ҳакамлар: Р.Эрматов – 9,2; А.Расулов – 8,8; Т.Абдуллаев – 8,5; О.Толибжонов – 9,0. 
    Голлар: А.Жадигеров (15), Ш.Мирхолдиршоев (21, 78), Р.Байрамов (84) – Т.Васильев (40, 90+2). 
    Огоҳлантиришлар: И.Иномов (23) – Ж.Хамроев (18), Эвертон (53), Р.Қурбонбоев (68). 
    Назоратчи: Г.Имомов. 

    Кетма-кет тўртинчи учрашувни ўз майдонида ўтказаётган «Андижон» футболчилари аввалги ўйинлари сингари қаторасига тўртинчи ғалабани тантана қилишди. Андижонликлар сафида Мирҳолдиршоев, урганчликлар таркибида эса Темур Васильев «дубл»га эришди. Шунингдек Асқар Жадигеров ва Ринат Байрамов ҳам бир мартадан «Хоразм» посбонини ҳафа қилишди. 

     
    «ҚИЗИЛҚУМ» - «МЕТАЛЛУРГ» 0:0 
    Навои. 4535 томошабин. 
    Ҳакамлар: В.Коваленко – 9,5; Д.Пислигин – 9,1; Д.Давлатов – 9,2; Н.Рўзимов – 9,0. 
    Огоҳлантиришлар: Е.Гладков (24), Б.Ваҳобов (27), А.Рисқуллаев (75) – Р.Шоймардонов (27), Б.Калевич (34), А.Ковалёв (58), Х.Хошимов (77), У.Тожимов (90+2), О.Исабоев (90+3). 
    Четлатиш: Е.Гладков (86) – «Қизилқум». 
    Назоратчи: С.Эрматов. 

    Олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган «Металлург» футболчилари кутилмаганда Зарафшондан бир очко билан қайтишди. Рустам Забиров шогирдлари ҳар қанча ҳаракат қилишмасин бекободликлар дарвозасига йўл топа олишмади. Шу боис асабий кечган ўйинда бош ҳакам чўнтагидан 9 та сариқ ва битта қизил карточка чиқаришга мажбур бўлди. 86-дақиқада мезбонлар аъзоси Егор Гладковни ФИФА ҳаками Валентин Коваленко иккинчи марта огоҳлантириб, майдондан четлатди. 
    «ДИНАМО»-«СЎҒДИЁНА» 3:0 (1:0) 
    Голлар: Б.Насимов (33), У.Бақоев (72, 89). 
    Огоҳлантиришлар: А.Бозоров (79) - М.Ҳошимов (69). 
    «ДИНАМО»: Т.Ғаниев, У.Қобилов (Е.Дудиков, 76), А.Бозоров, Д.Ония, Э.Бойдуллаев, И.Юнусов, Э.Жаҳонов, У.Бақоев, Б.Насимов (О.Мозговой, 83), С.Сайфиев (А.Акопянц, 65), А.Хвостунов. 
    «СЎҒДИЁНА»: А.Аҳмедов, М.Пўлатов, А.Агалиев, А.Солиохунов, Д.Каримқулов, Ф.Мирюнусов, О.Жўрабоев (Д.Тожибоев, 66), С.Ҳамидов (Д.Чепур, 75), М.Ҳошимов, М.Идиатуллин, М.Тошматов. 
    Ҳакамлар: В.Агишев — 7,0; М.Саидқосимов — 9,0; В.Шашков — 8,6; А.Бекчинтаев — 8,0. 
    Назоратчи: Е.Казаков. 
    2009 йил 23 август. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 7.153 томошабин. 

    «Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради». Бу иборани бекорга келтирмадик. Ростан ҳам «Динамо» ва «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги учрашувда 12 мингга яқин мухлислар (расмий протоколдаги сонларга ҳайрон бўлманг, «Динамо» стадиони чемпионато бошлангандан буён бу қадар тўлмаганди) ҳақиқий девор, аниқроғи, «ўн иккинчи ўйинчи» вазифасини ўташди. Бунга сабаб бор албатта... 

    Дастлаб шуни айтиш керакки, жамоалар мазкур учрашувга қадар икки хил кайфиятда эдилар. Самарқандликлар Тошкентда «Локомотив» устидан ғалаба қозонган бўлишса, жиззахликлар кетма-кет икки тур аламли мағлубиятга учраган ҳолда майдонга тушишди. 

    Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ «арслонлар»нинг янги ўйинчиси Улуғбек Бақоев дарвозабон Алишер Аҳмедов билан рандевуга чиқиб, дастлабки хавфли вазиятни юзага келтирган бўлса, худди шундай вазиятлар 5- ва 7-дақиқаларда яна айнан Улуғбек томонидан юзага келтирилди. Фақат ушбу вазиятларда маҳоратли ҳужумчининг оддий хатоси ва меҳмон дарвозабон Алишер Аҳмедовнинг маҳоратигина ўйиндаги ҳисобни очилишига йўл қўймади. 

    Учрашувнинг 10-дақиқасида динамочи Баҳодир Насимов ҳам жуда қулай вазиятдан фойдалана билмади. 

    Мезбонларнинг хавфли ҳужумига жавобан жиззахликлар 12-дақиқада узоқ масофадан зарба бериб, майдонга шунчаки расмиятчилик учун тушмаганлигини кўрсатиб қўйишди. Бу ҳужум эса Абдураимов шогирдларига ҳимояни унутмаган ҳолда ўйнаш лозимлигини эслатиб қўйди. 

    Учрашувнинг 15-дақиқасида Улуғбек Бақоев ва Баҳодир Насимов тандемида бошланган ҳужумни жиззахлик ҳимоячилар Насимовни жарима майдончасида йиқитиб тўхтатишди. Бироқ ўйин бош ҳаками Вадим Агишев мазкур вазиятда ҳеч қандай пенальти йўқлигини айтиб, ўйинни давом эттириш лозимлигини айтди. 

    Олдинги ўйинларда ғалабадан руҳланган «динамо»чилар ва мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган «Сўғдиёна» жамоаси билан кечаётган ўйиннинг 22-дақиқаларига келиб жиззахликлар биринчи бўлимдаги жуда хавфли вазиятни юзага келтирди. «Арслонлар»нинг 6-рақамли ўйинчиси Акмал Бозоров тўпни юза чизиғига тепиб юбора туриб, ўз дарвозасига тўп йўллашига озгина қолди. Фақатгина дарвоза тўсини «Динамо»ни муқаррар голдан сақлаб қолди. 

    Ниҳоят, биринчи бўлимнинг 32-дақиқасига келиб Баҳодир Насимов чап қанотдан «Сўғдиёна» жарима майдонига ёриб кириб, дарвозабон Алишер Аҳмедовга имконият қолдирмади ва учрашувдаги ҳисобни очди — 1:0. 

    Биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари икки томоннинг тенг кучлари асосида ниҳоясига етди. Аниқроғи, жамоалар шу ҳисобга рози бўлиб чиқиб кетишди. 

    Иккинчи бўлимда ҳам ташаббусни ўз қўлига олган самарқандликлар ҳужумчиси Улуғбек Бақоев 53-дақиқада ажойиб финтдан сўнг яна бир бор дарвоза тўсинини ишғол қилди. 60-дақиқада Сирожиддин Сайфиев ўрнига Андрей Акопянц майдонга туширилди. Айнан ушбу футболчи майдонга туширилгандан сунг самаркандликлар уйинда устунликни янада мустаҳкамлашди. Бунинг самараси ўлароқ, 70-дақиқида Улуғбек Бақоев жиззахликларни яна бир бор ранжитди. Бироқ қанот ҳаками офсайд қайд этиб тургани боис бош ҳакам бу голни ҳисобга олмади. 

    Айнан шу вазиятдан сўнг Улуғбек Бақоев учрашувнинг 78-дақиқасига келиб ўйинда ўз сўзини айтди. Чиройли конбинациядан сўнг «Сўғдиёна» жамоаси дарвозаси яна бир бор ишғол қилинди — 2:0 

    Ўтказилган икки голдан сўнг меҳмонлар ўйини умуман қовушмаган бўлса, самарқандликлар биринчи даврадаги йирик мағлубият аламини олишга киришиб кетишди. Кетма-кет хужумлар оқибатида яна ўша Улуғбек Бақоев учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 3:0. 

    Ўйиндан сунг иккала жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб «Сўғгдиёна» жамоаси бош мураббийи О.Тюлькин жавоб қайтарди: 

    — Мен бугун «Динамо»нинг ажойиб ўйинларидан бирига гувоҳ бўлдим. Шу сабабли мезбонлар ғалаба қозонишди. Маглубиятимиз эса ҳакам ёки футболчилар эмас, балки менинг айбим билан юзага келди... 

    — Биринчи даврада жамоангизда тўп сурган Элёр Жаҳоновнинг бугунги ўйини ҳақида нима дейсиз? 

    — Яқиндагина «Динамо» сафига қўшилган Элёр бугун собиқ жамоасига қарши жуда яхши ўйин кўрсатди. Бу футболчини келажакда терма жамоа сафида ҳам кўриб қолсам ажабланмайман. 

    Шундан сўнг журналистлар саволига «Динамо» жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов жавоб берди: 

    — Мен бугунги ғалабани жамоа ғалабаси, деб ҳисоблайман. Гарчи натижадан қониққан бўлсам-да, ўйиндан қониқмадим. Биринчи бўлимда жуда кўп вазиятлар кўкка совурилди. 

    — «Локомотив» билан ўйиндан сўнг матбуот анжуманида «Динамо» уйингоҳи талабга жавоб бермайди дедингиз. Бунга сабаб нима? 

    — Бунинг сабабини узоқдан қидириш шарт эмас. Ростан ҳам «Динамо» ўйингоҳи биз кўрсатмоқчи бўлган ҳужумкор футбол талабларига жавоб бермайди. Ўйлаймизки, келгуси мавсумда стадион чимининг ҳолати керакли даражага келтирилади. 

     
    24 август (душанба). 
    «МАШЪАЛ» – «ПАХТАКОР» 
    «БУНЁДКОР» – «НАСАФ» 


     

    Ўринбосарлар, 19-тур. 

    22 август (шанба) 
    «Шўртан» – «Локомотив» 3:1 (1:1) 
    Ғузор. 316 томошабин. 
    Ҳакам: Б.Намозов – 8,4. 
    Голлар: Р.Нарзуллаев (20), Н.Норов (58-пен.), Ғ.Рахмонов (83) – К.Абрамов (28-пен.). 
    Огоҳлантиришлар: О.Омонов (16), М.Абдурахмонов (65) – А.Мальцев (44). 
    Четлатиш: О.Омонов (27) – «Шўртан». 
    Назоратчи: И.Нурматов.

    «Олмалиқ» – «Бухоро» 4:1 (4:1) 
    Олмалиқ. 505 томошабин. 
    Ҳакам: Н.Мешков – 8,4. 
    Голлар: А.Тоғаев (4, 8), Д.Эргашев (7), С.Шоаҳмедов (27) – Ж.Хасанов (10). 
    Огоҳлантиришлар: Б.Тоғаев (39), З.Пиримов (66), Ф.Нурлибоев (81), Р.Омонмуродов (89) – Б.Омонов (45+1), О.Шамсуддинов (70), Ж.Хасанов (75). 
    Назоратчи: Б.Галеев. 

    «Андижон» – «Хоразм» 2:0 (2:0) 
    Андижон. 1213 томошабин. 
    Ҳакам: О.Толибжонов – 8,0. 
    Голлар: А.Жўрабоев (25), Р.Рахмонов (38-пен.). 
    Огоҳлантиришлар: А.Тўхтасинов (13), И.Отахонов (88) – М.Машарипов (38), А.Бобожонов (51), М.Тоиров (60), С.Ибодуллаев (68), А.Ежов (88). 
    Назоратчи: Г.Имомов. 

    «Нефтчи» – «Навбаҳор» 4:0 (1:0) 
    Фарғона. 3352 томошабин. 
    Ҳакам: Ш.Ҳакимов – 8,3. 
    Голлар: И.Акромов (10), У.Хошимов (80), О.Исроилов (83, 85). 
    Огоҳлантиришлар: Ф.Бобоқулов (27) – А.Шокиров (61), И.Исоқжонов (68), С.Асқаров (75). 
    Четлатиш: М.Ғофуров (55) – «Навбаҳор». 
    Назоратчи: В.Штерн.

    «Қизилқум» – «Металлург» 1:1 (0:1) 
    Навои. 453 томошабин. 
    Ҳакам: Н.Рўзимов – 8,3. 
    Голлар: В.Шодиев (90+2) – И.Нагаев (45+1). 
    Огоҳлантиришлар: Ф.Холмуродов (57), А.Тиловов (74) – Ғ.Поччаумаров (74), Б.Шодиёров (81), Ф.Ахмедов (90+4). 
    Четлатиш: А.Абдуллаев (61) – «Металлург». 
    Назоратчи: С.Эрматов. 

    «Динамо» – «Сўғдиёна» 4:3 (0:2) 
    Самарқанд. 751 томошабин. 
    Ҳакам: А.Бекчинтаев – 6,6. 
    Голлар: Ж.Ибрагимов (44), О.Мозговой (56), С.Акромов (58), М.Ахмеров (87) – И.ахмедов (14), С.Рашидов (36), А.Ўсаров (73). 
    Огоҳлантириш: М.Зухуров (45) – «Сўғдиёна». 
    Четлатишлар: Б.Очилов (36) – М.Зухуров (84). 
    Назоратчи: Е.Казаков. 

    23 август (якшанба) 
    «Машъал» – «Пахтакор» 3:3 (1:0) 
    Муборак. 435 томошабин. 
    Ҳакам: И.Танташев – 7,9 
    Голлар: Ж.Абдумўминов (4), А.Мерзляков (53), Н.Давлатов (65) – А.Азизов (58), П.Пуришкин (67, 88). 
    Огоҳлантиришлар: А.Мўминов (15), Ш.Файзиев (64), Т.Мирзаев (83) – А.Холмуродов (6), Б.Мирхайдаров (51), С.Шихов (87). 
    Назоратчи: И.Нехочин. 

    «Бунёдкор» – «Насаф» 2:0 (1:0) 
    Тошкент. 523 томошабин. 
    Ҳакам: Х.Шарипов – 7,8. 
    Голлар: С.Тўрақулов (27-пен.), Д.Хасанов (53). 
    Огоҳлантиришлар: А.Маткевич (15), А.Турдиев (26), У.Ибрагимов (36), О.Полвонов (70) – ҳаммаси «Насаф». 
    Назоратчи: В.Валицкий. 

    Манба: www.fcnasaf.uz, www.pfl.uz

    Категория: Узбек футболи | Просмотров: 701 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Август 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz