Учрашув тафсилотларига тўхталишдан олдин "Навбаҳор" жамоаси хусусида икки оғиз фикр билдиришни лозим топдик. Зеро мазкур ўйин арафасида наманганликлар таркибида ўзгаришлар рўй берганди. Барчага маълумки мавсум арафасида таркибга туркманистонлик футболчилар жалб этилишганди. Биринчи давра якунига етгач, уйларига кетган легионерлар ўз вақтида Наманганга етиб кела олишмади. Натижада жамоа мавсумнинг иккинчи қисмига уларсиз ҳозирлик кўрди. "Хоразм" билан бўладиган ўйин арафасида эса Дийдор Хожиев ва Гуванчмуҳаммад Овековлар сафга қўшилишди. Дарвозабон Байрамниёз Бердиев эса 17 турга бир кун қолганидагина, таркибга қўшилганди. Машғулотларда иштирокэтмасликэса футболчиларнинг кўрсатган ўйинларида ҳам ўз аксини топди. Гарчи Гуванмуҳаммад Овеков "Хоразм" билан ўтган учрашувнинг "иккинчи бўлимида майдонга тушиб, кўпчиликда яхши таассурот қолдирган бўлсада "Бунёдкор" билан ўтган баҳсда унинг ҳаттиҳаракатлари мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлди. Хожиев ва Бердиевлар ҳақида ҳам шу каби фикрларни билдириш мумкин. Хуллас узоқ вақт жамоада бўлмаган ўйинчилар гарчи таркибдаги футболчилар бегона бўлмасада муҳитга кўникишлари учун вақт кераклиги амалда ўз исботини топди. Жамоа аъзолари "Нефтчи" билан бўладиган ўйинга ҳозирлик кўраётган бир паллада юқорида номлари тилга олинган футболчилар "Навбаҳор"ни тарк этганликлари маълум бўлди. Дастлаб дарвозабон Байрамниёз Бердиев, кейинчалик эса Овеков билан Хожиевлар ҳам наманганликлар билан хайрлашдилар. Бунга сабаб тариқасида бир қатор мисолларни келтириш мумкин. Биринчиси ҳақида юқорида қисман бўлсада айтиб ўтдик. Иккинчи сабаб футболчиларни ўз ишларига профессионал даражада ёндошмаганликлари билан боғлиқ. Бундан ташқари легионерларни жамоанинг айни пайтдаги иқтисодий ҳолати ҳам қониқтирмаган бўлса керак. Бу каби гапсўзларни эшитиб ҳайрон бўлиб қоласан. Ўша легионерлар олдин ўйинни қойиллатиб қўйишлари керак эмасми? Ана ўшандан кейин пул талаб қилишса мақсадга мувофиқ бўлармиди? Бир сўз билан айтганда мавсум бошида катта маблағларни сарфлаб таркибга легионерларни жалб этгандан кўра маҳаллий ёш футболчиларга имкон берилганида, улар бу^ гунги кунда ўзлари учун тажрибани тўплашга улгурган бўлардилар. Ёшлар "Бунёдкор"га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида ўзларини нималарга қодир эканликларини кўрсатиб, эътибор берилса келгусида уялтириб қўймасликларини кўрсатишди. Худди "Навбаҳор"даги каби фарғоналиклар сафида ҳам йўқотишлар мавжуд эди. Етакчи футболчилар Акмал Ҳолиқов, Иқбол Акрамов, Ислом Тўхтахўжаев каби футболчилар навбатдаги турда "Нефтчи"га ёрдам бера олмасликлари олдиндан маълум бўлиб улгурганди. Бу жиҳат учрашувдан кутилган жозибадорликни пасайишига сабаб бўладигандек туюлганди. Аммо, майдонга тушган футболчилар амалда бундай бўлмаслигини исботлашди. Бу ҳол кўпроқ ўйиннинг биринчи бўлимида кўзга ташланди. Ҳар икки жамоа ўйинчилари дебютдаёқ ўз мухлисларини хурсанд этиш ниятида эканликларини исботлашга ҳаракат қилишди. Бу эса кескинликни юқори нуқтада бўлишига замин яратди. Марказни назоратга олиш орқали устунликни қўлга олишга интилган жамоалар танаффусгача бўлган вақт оралиғида бирбирларига имкон бермаслик пайида бўлдилар. Айнан шу сабабли ҳам дарвозалар олдида юзага келтирилган хавфли вазиятлар сони у қадар кўп бўлмади. Томонлар ҳужум қилишган бўлсада, ҳимоядаги футбол' шарчи t то тўп суриши голга имкон бермади. Ўйиндаги дастлабки хавфли вазиятни наманганликлар юзага келтиришди. Мухтор Фозилов қанотдан олдинга интилиб, Абдула1 зиз Султоновни қулай вазиятга чиқарди. Рақиб посбони билан деярли ёлғиз қолган Султоновнинг тепган тўпини Юрий Цой қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ора1дан бироз вақт ўтиб ҳисобни очиш имкони энди "Нефтчи"да юзага келди. Мезронларнинг навбатдаги бурчак тўпидан кейин Владимир Радкевич дарвоза томон зарба берганди. Тўрга кириб кетаётган тўпни ҳимоячилардан бири қайтариб қолгач, Санжар Асқаралиев такрорий зарба билан тўпни тўрга туширишга уруниб кўрди. Бироқ, Искандар Нарзуллаев тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Худди шу лаҳзада Асқаралиев ҳимоячи тўпни қўли билан ўйнади дея ҳакамга жаҳл қилганлиги боис сариқ карточка ишлаб олди. Айнан шундан кейин уюштирилган ҳужумлар маълум вақт давомида хавфли мақомига эга бўлмади. Бўлим охирларида эса томонлар яна бир мартадан ҳисобни очиш учун қулай имкониятларга эга бўлишди. Дастлаб Алишер Ҳолиқовнинг зарбаси йўлида яна Искандар Нарзуллаев пайдо бўлди. Кейинчалик эса Тимур Султоновнинг олисдан амалга оширган жарима зарбасидан кейин Цой тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Иккинчи бўлим кутилганидек мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди. Уз майдонида очко йўқотишни истамаган "Нефтчи" футболчилари катта куч билан олдинга ташланишди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Санжар Асқаралиев зафар қучиши мумкин эди. Бироқ, ярим ҳимоячи томонидан тепилган тўпни Ботир Носиров қайтаришга эришди. 60дақиқага келиб Илья Коваленко ракиб жарима майдончаси ичида Тимур Султонов билан тўп учун курашда йиқилиб тушди. Нажафалиев эса нуқтани кўрсатди. Меҳмонлар ҳакамнинг қарорини ўзгартиришга ҳарчанд уринмасинлар буни уддасидан чиқа олишмади. Шерзод Ҳакимовнинг жаримадан йўллаган тўпини эса Ботир Носиров маҳорат кўрсатган ҳолда қайтариб қолишга эришди. Шундан сўнг фарғоналиклар ҳужум босимини яна кучайтиришди. Наманганликларэса асосан ҳимояланишгани боис ўйин якунида ўз дарвозаларидан икки тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. 80дақиқада "Навбаҳор" ҳужум ташкил этгач, бурчактўпи тепиш имконига эга бўлиши керак эди. Аммо, қанотҳаками негадир байроқчасини кўтариб, Нажафалиевга ишора қилмади. Тўпни,ўйинга киритган "Нефтчи" футболчилари эса чап қанотдан ҳужум ташкил этиб мақсадга эришдилар. Рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячилар таъқибидан қочишга улгурган Сардор Мирзаев яқин масофадан Ботир Носиров қўриқлаётган дарвозани нишонra олди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай мезбонлар яна бир бор муваффақият қозонишди. Асқаралиевнинг олисдан тепган тўпини Носиров қайтарган бўлсада, ҳимоячилар ўз вақтида дарвозабонларига ёрдам бера олишмагач, Алишер Ҳолиқов мўлжални аниқ олди 2:0. Меҳмонлар учрашувнинг қолган вақти давомида ҳеч бўлмаса бир тўп киритишга интилмасинлар бунинг уддасидан чиқа олишмади. Эътиборли.жиҳати "Навбаҳор" футболчилари бу сафарги ўйиннинг биринчи бўлимида ҳам ишончли тўп суришди. Бироқ, танаффусдан кейин уларнинг ҳаракатида сусайиш кузатилди. Бу эса навбатдаги мағлубиятни таъминлади. Бир сўз билан айтганда Фарғонада ҳам '.'Навбаҳор"га иккинчи бўлим панд берди. Шу ўринда ҳакамларни баҳс давомида айрим хатоликларга йўл қўйганликларини ҳам эътироф этиш ўринли. НЕФТЧИ" - НАВБАҲОР 2:0 (0:0). Фарғона. "Фарғона" ўйингоҳи. 18368 томошабин. Ҳакамлар: Я.Нажафалиев 7,3; Ж.Саидов 7,1; V.Каримов 8,7. Назоратчи В.Штерн.
"НЕФТЧИ": Ю.Цой, М.Усмоиов, М.Саидов, А.Бердиев (И.Коваленко, 53), А.Апижонов, Ғ.Жумаев, В.Радкевич, Ш.Ҳакимов (С.Мирзаев, 62), С.Асқаралиев, А.Муҳиддинов, Ал.Ҳолиқов (Н.Шоимов, 88). "НАВБАҲОР": Б.Носиров, Ю.Шеленков, А.Исаев, О.Пирматов, Д.Жабборов (Ғ.Жўраев, 85), М.Фозилов (И.Бойдадаев, 67), Т.Султанов, Э.Низомбоев, И.Нарзуллаев, А.СуЛтонов (Ҳ.Пирназаров, 81), А.Маҳмудов. Голлар: С.Мирзаев (80), А.Ҳолиқов (84). Амалга оширилмаган пенальти: Ш.Ҳакимов (60). Огоҳлантиришлар: С.Асқаралиев (17) О.Пирматов (18) А.Султонов (45), А.Маҳмудов (50), И.Низомбоев (68), Б.Носиров (72).
Аср футболи мухбири Шавкат СОДИҚОВ.
|