Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Август » 20 » Бунёдкор "кутилмаганда" Навбахорни ютди
    17:45
    Бунёдкор "кутилмаганда" Навбахорни ютди
    nullНаманганда азалдан футболни қадрлашади. Ҳатто 1980 йилларда Наманган жамоасининг мухлислари ўйингоҳга сиғмай қолиб, янги ўйингоҳ қуришга ҳам мажбур бўлинган. "Навбаҳор" марказий ўйингоҳи шунинг учун вужудга келган. Кучли жамоаларни Наманганга ташрифи эса доим байрамдек нишонланган. Молдавия, Латвия, Украина, Қозоғистон, Россия, қўйингки, собиқ Иттифоқнинг барча Республика жамоалари меҳмон бўлишган Наманганда. Ёши катта мухлислар яхши эслашади Наманганда Фёдор Черенковлар, Гаврилов, Хидятулин, Новиков иштирокида "Спартак" (Москва) билан, жаҳон чемпионатида иштирок этган Эквадор терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилган. Уларни доимо ҳурмат билан кутиб олиб, кузатиб қўйишган. "Бунёдкор" ҳам бундан мустасно бўлмади.
     
    Ўйиндан олдин
     
    Ўйин соат 17.30 га белгиланган эди. Ўйингоҳга 16.00 дан бошлаб мухлислар ташрифи кузатила бошланди. Соат 17.00 да стадион атрофидаги чипта сотадиган кассаларда тирбандлик вужудга келди. Мен бу тўполонларни кўриб, стадион тўлиб қолибдими дебман. Кейин билсам, ундай эмас экан. 
    Ўйинга 17-18 минг атрофида мухлис ташриф буюрди. Куни кеча Федерациямиз бошлиги М.Усмановнинг Наманганга ташрифи натижасида, бўладиган ўзгаришлар ва режаларни эшитиб вилоятимиз футболидаги шароитларнинг ҳам ўзгаришига катта умид билан қараб турибмиз. Келажакда “Навбаҳор” ўйингоҳи жаҳон талабларига жавоб берадиган ҳолга келтирилиши кўзда тутилмоқда.

    Майли мавзудан четлашмайлик. Ўйиндан олдин иккала жамоа вакиллари ўйин олди машғулотига чиқишди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, "Бунёдкор"ни қўллаб-қуввватлагани 20-25 чоғли мухлислар ташриф буюришибди. Билмадим, улар мухлисми, фанатми ёки созандаларми, шуни аниқлай олмадим, сабаби 90 дақиқа мобайнида бири сурнай, бири барабан, бири чилдирма чалган, бири байроқ хилпиратган, бири эса дирижёрга ўхшаб майдонга тескари ҳолда қолганларни йўлга солган. У майдонга қараши билан қолганлари ўтириб олади.

    Стадионда ўтирганларнинг кўпчилиги “Навбаҳор” мухлислари бўлса ҳам, машғулотлар чоғидаёқ "Бунёдкор"га нисбатан хавотир билан қарай бошладилар. Ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати ўйин бошланмасдан олдиноқ "Бунёдкор" томонда юқорилиги билиниб турди ва якунда хавотирлар ўзини оқлади. Майдонга "Бунёдкор" мураббийлар штабининг кириб келиши, яъни Сколари ва Қосимовларнинг ташрифи минглаб мухлислар томонидан қарсаклар билан кутиб олинди.

    Ўйин

    17.30 да ҳакам Р. Саидовнинг ҳуштаги билан ўйин бошланди.
    Ўз майдонида ўйнаётгани учунми, мухлислардан таъсирланибми, дастлабки дақиқалардаёқ "Навбаҳор" ҳужумга ташланди. 1-дақиқада бурчак тўпи ишланди. 5-дақиқадан сўнг ўйин тизгини тенглаша бошлади. 9-дақиқага келиб, "Бунёдкор"нинг илк ҳужуми гол билан якунланишига оз қолди. С.Жепаров томонидан тепилган тўп дарвоза тўсинига тегди.
    Ҳакам ўйинда эркинроқ ўйнашга имкон яратдими ёки ўйинчиларни аядими, нимагадир қўполликларга кўп ҳам эътибор бермади.

    13-дақиқада 32-35 метрлардан "Бунёдкор" дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Баҳрайн томонидан Нестеровга урилган гол эсига тушиб қолдими, "Навбаҳор"чи Т.Султонов узоқ масофадан дарвоза томон зарба берди. Унинг ижросидаги жарима тўпи жуда хавфли чиқди. Лекин ноаниқ. 16-дақиқага келиб Н.Отақўзиев деярли яккама-якка вазиятни кўкка совурди. "Бунёдкор" томонидан ҳам айтарли хавфли вазиятлар содир этилмади. Тўп асосан майдон марказида ўйналди.1-бўлимнинг иккинчи ярми асосан қўполлик ва тўхталишлар билан якун топди. Жамоалар таблода 0:0 ҳисоби билан танаффусга чиқиб кетишди.

    2-бўлимда "Навбаҳор" сафида жароҳат олган Н.Отақўзиев ўрнига Г.Овеков ҳаракат қила бошлади. "Навбаҳор" ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати пастлиги 2-бўлимда яққол кўзга ташланиб қолди. "Бунёдкор" томонидан, хусусан Ривалдо, Рамос ва Ҳасановлар томонидан хавфли ҳужумлар уюштира бошланди ва аксинча "Навбаҳор"чилар ўз майдончаларида қамалиб қолдилар.

    62-дақиқага келиб Сколари ҳужумни кескинлаштириш мақсадида А.Ҳайдаров ўрнига Х.Л.Вильянуэвани туширди. Чилилик хужумчининг қадами қутлуғ келиб, орадан 2 дақиқа ўтмаёқ гол муаллифига айланди. Ривалдо, Ҳасанов комбинацияларини Хосе гол билан якунлади. 

    Голдан сўнг "Навбаҳор" бир оз жонлангандек туюлди, лекин бу алдамчи ҳолат эди. Орадан кўп ўтмай яна "Бунёдкор"нинг ҳужумлари кескин тус ола бошлади. 68-дақиқада Ж.Ҳасановнинг қанотдаги алдамчи ҳаракатлари эвазига жарима майдончасига оширилган тўп Ривалдонинг бошига келиб тушди ва ҳисоб 0-2 кўринишга келди.

    Ўйиндаги қўполликлар ортиб борди. Бунинг натижасида ҳакам 78-дақиқада Викторни сариқ карточка билан жазолади. Ўйин сурати асосан меҳмонлар томонидан белгиланиб, ўйин якунига 2 дақиқа қолганда Викторнинг ўрнига захирадан майдонга тушган Т.Кападзенинг 18-20 метрлар атрофидан тепган тўпи дарвоза тўридан жой олиши билан якунланди. 3-0 ҳисобидан сўнг икки жамоа ҳам ўйин тақдири ҳал этилганини ҳис этиб, ўзаро тўп оширишлар билан ўйинни якунладилар.

    Мухлислар томонидан икки жамоа аъзолари қарсаклар билан кузатиб қолинди. Ҳар доимгидек ҳакамлар шаънига ҳам "чиройли" раҳматлар ёғдиришни баъзи “зукко” мухлисларимиз унутишмади.

    “НАВБАҲОР” – “БУНЁДКОР” 0:3 (0:0)
    Наманган. 17295 томошабин. 
    Ҳакамлар: Р.Саидов – 9,0; Х.Шодмонов – 8,8; Б.Қодиров – 8,6; М.Муҳамедов – 9,0.
    Голлар: Х.Вильянуэва (64), Ривалдо (67), Т.Кападзе (89). 
    "Навбаҳор": Б.Носиров, Ю.Шеленков, А.Исаев, Д.Жабборов, О.Пирматов, А.Султанов, М.Фозилов, Т.Султанов, Б.Йўлдошев, А.Маҳмудов,Н.Отақўзиев.
    "Бунёдкор": И.Нестеров, Х.Каримов, А.Ғофуров, С..Жўраев, А.Ҳайдаров, Виктор, Рамос, Ривалдо,С.Жепаров, Ж.Ҳасанов, А.Солиев.
    Огоҳлантириш: Ж.Виктор (78) – “Бунёдкор”. 
    Назоратчи: Р.Серазитдинов.
     
    Муҳаммад Оқил

    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 681 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 2
    0
    2 Mir   [Материал]
    Man ham maqola kiritib turmoqchiman! Jahon yangiliklaridan...Dostup berasilami?

    0
    1 Mir   [Материал]
    Uff.uz da shu maqola nomi boshqacha ekan! Atayin o'zgartirdilami, prikolny bo'sin degansilade!!!

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Август 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2021-2011
    Сайт создан в системе uCoz