Бугун Намангандаги Марказий стадионда "Бунёдкор" ўринбосарлари маҳаллий “Навбаҳор” жамоасига қарши тўп суришиб, 3:1 ҳисобидаги ғалабага эришдилар.
Ўйин ғоятда қизиқарли кечди. 23-дақиқада ёш ҳимоячимиз Дониёр Ҳасанов кучли зарба билан “Навбаҳор” дарвозасини аниқ нишонга олди - 0:1. Орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас мезбонлар Баҳром Юлдашевнинг узоқ масофадан киритган голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса жароҳатидан энди-энди фориғ бўлаётган Гочгули Гочгулиев бурчакдан оширилган тўпни боши билан голга айлантириб ўринбосарларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2.
Иккинчи бўлимнинг 2-дақиқасида “Навбаҳор” дарвозаси тўридан яна бир тўп жой олди. Бу гол Орифжон Мамажонов ҳисобига ёзилди.