Олий лиганинг 17-турида севимли жамоамиз «Навбаҳор» яна меҳмондан мағлубият билан қайтиб келди. Бу сафар аутсайдер «Машъал» майдонидан одатдагидек (биз учун эмас) мағлубият билан қайтиб келди. Муборакдаги ўйинга бора олмаганимиз учун, бу гал учрашувни радио орқали тинглашга мажбур эдик.
Баҳс бошлангач, табиийки, шарҳловчи ҳар икки жамоа таркибини ўқиб эшиттиради. Шарҳловчи «Навбаҳор» дарвозасини Байрамниёз Бердиев қўриқламоқда деганида тамом бўлдик. Аввалига шарҳловчи янглишган деб ўйладик. Бироқ, у ҳақ эди. Барчамизни нима учун Байрамниёз Бердиев деган савол қийнарди.
Дарҳақиқат, мураббийлар нима учун асосий таркибдан Бердиевга жой берди? Мақсад, кимнидир "синдириш"ми? Ахир, Сиз ҳам ўйлаб кўринг. Ўзи Байрамниёз Бердиев «Навбаҳор» сафига 1 ойдан кўпроқ вақтдан сўнг қўшилибди. Шу пайтгача қаерда эди? Жамоадан кетганмиди ё касалмиди? Ёки пулни исини билиб ортга қайтдимикан? Энди булар бизга қоронғу! Клуб раиси бу борада тузук-қуруқ маълумот бермагандан кейин, биз қаердан биламиз? Лекин бизнинг ҳам ўз қарашларимиз бор. Буни раҳбариятдагилар унутиб қўйган кўринишади. Сўнгги пайтларда «Навбаҳор» карвонсаройга айланиб қолган. Ҳамма ўз билганидан қолмайди. Хоҳласа кетади, хоҳламаса йўқ!
Мираброр Усмонов келганидан сўнг нима ўзгарди? Фақат «Хоразм» мағлуб этилди. Бизни раҳбариятдагиларга гап ҳам таъсир қилмайди шекилли. «Машъал»дан учралган мағлубиятда биз мураббийларни айблаган бўлардик, раҳбариятдагиларга ўхшаб футболчиларни эмас! Биринчи ва КАТТА ХАТО бу амалиётсиз юрган,ўзига бек Б.Бердиевни майдонга туширилиши бўлган. Ўйинга икки кун (!!!) қолганда сафга қўшилган ушбу дарвозабон шу пайтгача нималар билан машғул бўлган юртида? Машғулот қилиб ўз формасини сақлаб турганига биз ишонмаймиз! Ўз-ўзидан дастлабки хато кейинги хатоларга замин яратади. Киритилган 3 та гол оддий ҳолатлардан сўнг дарвозага киритилган.
«Навбаҳор» ҳисобни тенглаштиргач, ғалабага умид қила бошлагандик. Бироқ, ҳакам барчасини чипакка чиқарди. Учрашувни тинглаш баробарида, «Машъал» аъзоларидан бири билан тез-тез боғланиб турдик. У жуда хурсанд, биз эса...
Хабарингиз бор, давралар оралиғида «Навбаҳор» «Пахтакор»дан Элдор Тожибоевни ижарага олганди. Кейинчалик ОАВда жамоа билан футболчи маблағ борасида келиша олмапти деган хабарлар чиқди. Бўлмаган гап,бу ғирт сафсата! Очиғини айтганда мураббийлар Элдорни сиғдирмади. Бунга ўхшаш ҳолатлар туркманистонлик футболчилар юртимизга келган пайтида (2005 йил) бошланганди. Ўша йили Рашид Ғофуровни жамоа ўйинига мос келмайди деб ҳайдашди. Кейин Рашидни «Машъал» ва «Бунёдкор»да қандай ўйнаганлигини ҳамма кўрди. Ушбу мавсум арафасида эса Шерзод Шарипов, Владимир Баранов каби ўйинчиларга Рашид Ғофуровни «ташхис»ини қўйишди. Айни дамда ҳар икки ўйинчи ҳам «Хоразм» етакчиси!
Қандай иқтидор эгалари жамоадан қувиляпти-я! Туркманистонлик футболчилар келганидан сўнг, жамоада интизом ҳам бузилиб кетди. Бир қарасанг футболчилар бир-бири билан муштлашади ҳам. Юқоридаги фикримиз билан барча туркманистонлик футболчиларни ёмонламоқчи эмасмиз. Мисол учун, Дийдор Хожиевга умуман эътирозимиз йўқ. Тўрт йилдан бери жамоанинг ўғир кунларида ҳам, қувончли кунларида ҳам бирга. Шунингдек, Гуванчмуҳаммад Овековни ҳам қораламаймиз. У ҳам қўлидан келганча ёрдам беряпти. Лекин ўз олдига бирорта гол урмаслик вазифасини қўйган Мамедали Караданов ва истаганча тўп ўтказадиган «қахрамон»имиз Байрамниёз Бердиевлар ҳақида илиқ фикр айтишга тил ҳам бормайди.
Бир нарса ҳали ҳам бизга тинчлик бермаяпти. Бу ерда маҳаллий футболчилар ўлиб-тирилиб машғулот қилса, легионерлар роҳатини кўради. Қани ҳақиқат? Кўз ўнгимизда умидли дарвозабон Ботир Носиров йўқ бўлиб кетяпти. Унинг бир гапи ҳамон ёдимизда: «Мен «Навбаҳор»ни 1-лигада ўйнаса ҳам тарк этмайман», - дерди. Уни италиялик Буффонга қиёслаймиз.
Мираброр Усмонов, шу йилнинг ўзида яна Наманганга ташриф буюрмаса бўлмайди шекилли. Раҳбарлар эса одатдаги ваъдалар кетма-кетлигини айтишда давом этаверади. Яна бир гап. «Хоразм» билан ўйинда ўйингоҳга қанча томошабин кирибди денг? 7601 та экан! Ахир бу ярми ҳам эмаску? Э, инсоф берсин барчага. Ҳа, ҳақиқаттан ҳам М.Усмоновни ташрифи ҳеч қандай ўзгариш олиб келмабди. Фақат маошлар бериляпти.
Malades bolla gap yuq borakasilayu aa bulani shuno qib sokib turish keere maqolaga gap yuq va bu haqiqat navbahor uchun faqatgina tomirida namangan qoni oqvotgan bola jon kuydiradi hudo holasa uzim boray bekorga uynab beraman osa mani puliyam keremas anu karadanov xam nosir otaquzievlayam damini oladi mani oldimda uladan yaxshi uyniman man ushalayam futbolismi indi xm!!