«МАШЪАЛ»3:1«НАВБАҲОР» «Машъал» «Навбаҳор» 3:1 (1:0). Муборак.
Б.Вафоев номли ўйингоҳ. 4025 томошабин. Ҳакамлар: Р.Ҳамидов 8,0; О.Жумаев 8,3; ' Р.Самандаров 8,2. Назоратчи Р.Ишмурзин. «МАШЪАЛ»: Д.Тошматов, АЕрохин, А.Тюленев, А.Писний, К.Израилов, Д.Давлатов (С.Қуттибоев, 59), А.Гребенюк, Г.Сапаргалиев, А.Шодмонов, В.Кожушко (Т.Мирзаев, 72), Б.Қодирқулов (А.Мерзляков, 66). Голлар: Б.Қодирқулов (16), К.Израилов (69пен.), Т.Мирза ев (79) М.Фозилов (62). Огоҳлантиришлар: В.Кожушко (59) О.Пирматов (23).
«НАВБАҲОР»: Б.Бердиев, Ю.Шеленков, В.Кирьян (А.Исаев, 9), О.Пирматов, ДХожиев, Д.Жабборов (А.Султонов, 69), М.Фозилов, Т.Султонов, Б.Йўлдошев (И.Нарзуллаев, 19), И.Бойдедаев, Н.Отақўзиев.
Одатда жамоа мураббийлари ғолиб чиққан таркибда ўзгаришларни амалга оширишмайди. Лекин, «Навбаҳор» мураббийлари бу ақидага амал қилмайдиганлар тоифасига киришади чоғи, ўзгаришни амалга оширишди. Жамоанинг туркманистонлик дарвозабони биринчи давра ниҳоясига етгач, ўз уйига кетганди. Тайёргарлик ишлари у ёкда турсин, ҳатто иккинчи давранинг дастлабки учрашуви ўтказилган санада ҳам Бердиев жамоа ихтиёрида эмасди. «Машъал» билан бўладиган ўйинга саноқли кунлар қолганида, туркманистонлик посбон юртимизга қайтиб келди. Одатда бундай ҳолат рўй берган пайтда мураббийлар узоқ вақт клубда бўлмаган ўйинчиларга мослашиш учўн маълум вақт ажратишарди. Шу сабабли вақтида машғулотларга қўшилмаган футболчи соғлом рақобатда ғолиб чиқиши, кимнидир жароҳат олиши ёки бўлмаса шунга ўхшаш ҳолатларда бошқа футболчини сафдан чиқишини кутишига тўғри келарди. Мега юлдуз даражасидаги ўйинчи учун истисно тариқасида мураббийлар бундай усулни қўлламасликлари мумкин холос. Байрамниёз Бердиев гарчи юлдуз дарвозабон бўлмасада бундай имкониятга эга бўлди. Бердиевни жамоа билан машғулотларда иштирокэтишга деярли улгурмай турибоқ, асосий таркибдан жой олганлиги кўпчилик қатори бизни ҳам ҳайрон қолдирди. Тўғри бу мураббийларнинг иши ҳисобланади. Шунчаки журналист сифатида ўз фикрларимизни баён этдик холос. Зеро бунга жамоа мухлисларининг бизга берган саволлари ҳам туртки бўлганди. Назаримизда айни пайтда жамоадаги ички муҳитни кўнгилдагидек деб айта олмаймиз. Бу борада футболчилар бизга арз қилмаган бўлсаларда, уларнинг шунга ўхшаш фикрларидан ва кўзларидан буни сезиш қийин эмасди. Олдингдан оққан сувни қадри йўқдеганларидек, кўплаб маҳаллий футболчилар четда қолиб кетишмоқда. Бунга ёрқин мисол тариқасида дарвозабон Ботир Носировни кўрсатган бўлардик. ёш дарвозабонлардан бири бир неча йилдан бери «Навбаҳор»да бўлсада, мураббийларнинг ишончсизликлари оқибатида руҳий томондан ўзини йўқотиб қўймоқда. Рустам Абдуллаев даврида Ботирни тушкун кайфиятда юрганлигига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Иккинчи даврада Носиров учун ҳам яхши кунлар бошлангандек туюлганди. Аммо, битта ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаган посбон яна захирадан қўним топди. Бундай шароитда ҳар қандай футболчини ҳам «синиб» қолиши ҳеч ran эмас. Тўғри Носиров камчиликлардан ҳоли эмас. Бундай шароитда дарвозабонга руҳий томондан мадад берилса ва энг муҳими ишонч билдирилса, келгусида бу жамоа ма_нфаати учун хизмат қилиши турган ran. Ўйин шарҳи у ёқда қолиб, нега энди таркиб борасида ваз ўқилмоқда дегувчилар ҳам топилиши мумкин. Яна бир бор такрорлаб айтамиз, бу каби фикрмулоҳазаларни бежизга келтирмаяпмиз. Гап шундаки, ўйин якунига етгач ва эртаси куни «Навбаҳор» мухлислари бизга мурожаат қилиб, нега бундай бўлганлиги борасидаги саволлар билан кўмиб ташлашди. Айнан мухлисларга ачинганимиз учун ҳам мақолани шу усулда ёзишга жазм этдик. Футбол мухлислар учун ўйналишини инобатга оладиган бўлсак, уларнинг фикрларидан келиб чиққан ҳолда мулоҳазаларни билдириш ҳам ўринли бўлади. Бевосита ўйин тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, 90 дақиқа давом этган учрашув ўзининг зерикарли эканлиги билан ёдда қолди. Майдонда тўп сураётган жамоаларни комбинацией ўйин кўрсатмаганликлари оқибатида, футболчиларнинг суст ҳаракатлари кузатилди. Аутсайдер номига лойиқ бўлиб турган муборакликлар иштиёқ билан ғалаба сари интилишгани боисҳам якунда ютуқни қўлга киритишди. «Навбаҳор» таркибидан ўрин олган ўйинчиларнинг аксариятида эса бу каби ҳолатни кўрмадик. Айрим жамоа аъзолари мухлислар ҳурмати учун ижобий натижага интилишган бўлсада, уларнинг ёлғизланиб қолишлари наманганликларни очко олишга бўлган умидларини чиппакка чиқарди. Шу ўринда учрашувни бошқарган ҳакамларни ҳам оқлаб бўлмайди. Уларни бир қаторхатоликларнисодирэтишлари.ҳақли эътирозларга сабаб бўлди. Биринчи бўлим бошларида «Машъал» ҳисобни очишга эришганди. Гол урилган вазиятда назаримизда наманганликлар посбони тўпга чиқиш ўрнига ўз жойида қолиб кетди. Бундан эса Ботир Қодирқулов унумли фойдаланиб, дастлабки голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Голдан кейин ҳам майдондаги воқеалар ривожи ўзгаришсиз қолди. Яъни кураш асосан марказда кечганлиги боис дарвозалар олдида хавфли вазиятлар деярли юзага келтирилмади ҳисоби. Танаффусдан кейин «Навбаҳор» футболчилари ҳаракатида жонланиш кўзга ташланди. Муборакликлар рақибдан бундай ўйинни кутишмади чоғи, бироз ўзларини йўқотиб қўйишди. Айнан бу ҳол меҳмонларнинг фойдасига хизмат қилди. Дилшод Жабборов марказдан туриб, қанотдан олдинга интилган Илҳом Бойдедаевни тўп билан таъминлади. Ўз вақтида Бойдедаев жамоадоши Мухтор Фозиловни қулай вазиятга чиқарди. Фозиловга бўш қолган дарвозани ишғол қилиш қийинчиликтуғрдирмади1:1. 1:1 ҳисобидан кейин майдонда камданкам ҳолларда рўй берадиган ҳолат рўй берди. Яъни ўйингоҳёритгичлари ўчиб, атрофии қоронғулик қоплади. Тахминан беш дақиқалик танаффусдан кейин камчилик бартараф этилгач, ўйин яна давом эттирилди. Айнан шу тўхталиш мезбонларга қўл келиб, улар қисқа вақт оралиғида икки бор зафар қучишди. Дастлаб «Навбаҳор» жарима майдончаси ичида юзага келган палапартишлик пайтида тўп меҳмон ҳимоячиларининг бирининг қўлига тегди. Бундай пайтда аслини олганда 11 метрлик жарима тўпи белгиланмасди. Негаки футболчи тўпни қўли билан эмас, аксинча тўп ҳимоячининг қўлини қидириб топганди. Шундай бўлсада Ҳамидов пенальти белгилашга жазм этди. Жаримани эса «Машъал»нинг легионер футболчиси Карим Израилов аниқ амалга оширди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Тўлқин Мирзаев ўйиндаги якунловчи гол муаллифига айланди. Аслини олганда ушбу ҳолатда ҳужумчи гол ура олмаслиги ҳам мумкин эди. Бироқ, Бердиев жой танлашда хатоликка йўл ■ қўйганди. Боз устига тўпни ҳимоячилардан бирига тегиб «рикошет» ҳосил қилганлиги хам голга олиб келди. Ушбу вазиятда тўп «Навбаҳор» посбонинингустидан ўтиб тўрга бориб тушганди. Бу пайтга келиб, учрашувнинг якунланишига оз вақт қолганлиги боис наманганликлар ҳисобни ўзгартиришда ўзларида куч топа олишмади. Оқибатда «Навбаҳор» аутсейдер майдонидан аламли мағлубият билан қайтди.
Аср Футболи мухбирлари Шавкат СОДИҚОВ, Ёқубжон ЮСУПОВ.
|