4 август куни Ўзбекистон футбол федерацияси прези денти Мираброр Усмонов, У ФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев, ПФЛ ижрочи директори Фарҳод Магометов ҳамда Узбекистонда футболни қўллаб қувватлаш жамғармаси бошлиғиЖаҳонгирМаҳмудовлар хизмат сафари билан водийда бўлишди. Мираброр Усмонов бошчилигидаги мартабали меҳмонлар дастлаб Наманган вилоятида бўлишди. Ташрифнинг биринчи қисми давомида улар вилоят ҳокимлигида ташкил этилган йиғилишда иштирок этишди. Шундан сўнг меҳмонлар Наманган вилоятхркими, вилоят футбол федерацияси президенти Баҳодир Юсупов ҳамкорлигида «Навбаҳор» ўйингоҳини кўздан кечиришди. Мираброр Усмонов ўйингоҳни кўздан кечирар экан, айни пайтдаги ҳолатни кўнгилдагидек эмаслигини билдирди. Узининг бой тарихига эга жамоа уйинларини жаҳон стандартларига тўла мос келадиган ўйингоҳда ўтказиши керақлиги алоҳида таъкидланди. ЎФФ президенти 1 октябрга қадар ўйингоҳни қайта қуриш режаси тайёр бўлиши лозимлигини маълум қилди. Шундан сўнг меҳмонлар футболчилар учун ажратилган ечиниш хонасини ҳам кузатишди. Бу ерда Усмонов бир қатор ўзгартиришлар амалга ошириш кераклигини айтиб ўтди. Ўйингоҳнинг таъмирлаш ишларини келаси йил баҳорда бошлаш кўзда тутилмоқда. Мустақиллик байрами арафасида эса «Навбаҳор» қулай шароитларга эга бўлган ўйингоҳга эга бўли ши режалаштирилаётганлиги ҳам эътиборга молик. Шундан сўнгЎФФ вакилла ри ва «Навбаҳор» футбол клуби аъзолари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Меҳмон ларнинг ташрифининг асосий мақсади ҳам жамоанинг ҳозирги ҳолатидан хабар дор бўлишдан иборат эди. Барчага маълумки «Навбаҳор»нинг сўнгги пайтларда мавқеи тобора тушиб бормоқда. Клубда юзага келаётган иқтисодий тақчиллик жамоанинг чемпионатдаги иштирокига ҳам таъсир ўтказмоқца. Йиғилишни Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Баҳодир Юсупов кириш сўзи билан очиб, сўзни Мираброр Зуфаровичга берди. ЎФФ президенти ўз нутқи давомида наманганлик мухлисларга ўхшаган ориятли ишқибозларни мамлакатимизда топиш мушкул эканлигини ва «Навбаҳор» ҳам ўзига хос обрўга эга жамоа эканлигини билдириб, жамоанинг бугунги аҳволидан қайғураётганлигини куюниб гапирди. Бу йилги мавсум давомида клубни футболчи ва мураббийлардан бир миллиард сўмдан ошиқроқ қарзи борлиги ҳам аён бўлди. Лекин, бу каби камчиликларни тез орада барҳам топиши борасида вилоят раҳбарлари ва жамоа ҳомийлари билан ке лишувга эришилганлиги ҳам ойдинлашди. Бугунги кунда Наманган вилоятида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан бўлаётган эътибор натижасида яқин кунлар ичида Наманган ўзгача кўринишга эга бўлади. Мираброр Усмонов ана шундай шароитда «Навбаҳор»ни қийин аҳволга тушиб қолиши кечирилмас ҳолат эканлигини ҳам айтиб ўтди. Ўз навбатида Усмонов клуб раҳбарларига футболчи ва мураббийлардан мавжуд бўлган қарздорликни 20 августга кадар бартараф этиш вазифаси қўйилганлигини ҳам йиғилганларга маълум қилди. ЎФФ президенти Намангандан бир қатор маҳоратли футболчиларни етишиб чиққанлигини ҳам ми сол қилиб кўрсатиб, келажакда ҳам шу анъанани саклаб қолиш учун қулаи шароитлар яратиб берилиши кераклигини алоҳида таъкидлади. Мираброр Зуфарович сўзини якунлар экан, футболчиларга келгуси ўйинларда омад ва зафарлар ёр бўлишини, шахсий ҳаётда эса бахт ва саодат уларга ҳамроҳлик қилишини тилаган ҳолда келгуси йили ҳам учрашиш насиб этишини билдирди. Келгуси учрашувни эса давра якунлари бўйича йиғилиш эмас, аксинча «Навбаҳор» футбол чиларига камида Ўзбекистон чемпи онатининг бронза медалларини топ ширишга багиш лаб ўтказилишига умид билдириб қолди. Футболчилар номидан сўзга чиққан Отабек Пируэтов ЎФФ президенти Мираброр Усмонов га жамоага, хусусан футболчи ва мураббийларга юк сак эътибор учун миннатдор чилик билдирди. Шундан сўнг йиғилиш ўз якунига етиб, меҳ монлар Фарғона вилоятига жўнаб кетишди. ЎФФ вакилла рининг ташрифи давомида уларга «Навбаҳор» футбол клуби вице президенти Аъзамжон Жалилов, вилоят футбол федерацияси масъул котиби Баҳромжон Холмирза ев, Узбекистонда футболни қўллаб қувватлаш жамғармаси вилоят бўлими бошлиғи Машрабжон Алиханов, «Навбаҳор» клуби раиси Мухтор жон Усмонов ҳамда бош му раббий Мустафо Байрамов лар ҳамроҳлик қилишди. Шавкат СОДИҚОВ,
Adminga: salom dustim, sizdan bir iltimos bor edi, juda ham onson bir narsani suramoqchiman, bizga uxshagan navbahorning chet eldagi muhlislari uchun har uyindan keyin match fotogalereyasini saytga joylasanglar savobni tagida qolib ketardilaring. bu manimcha qiyin ish emasku, bitta fotoapparat topilar, yoki bulmasa tel da ham olsa buladi, pochti hamma sotkalada zoom bor. man video surayotganim yoku. oldindan raxmat