Навбахор Хоразм учрашуви якунига етгач, «Навбаҳор» бош мураббийи Мустафо Байрамовнинг фикрлари билан уртоқлашди: - Бугун майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушгандик. Олдимизда фақатгина уч очкони қўлга киритиш мақсади турганди. Шогирдларим ёмон ўйин кўрсатишмади. Бўлимларда юзага келтирилган им кониятлардан иккитасини самарали якунлаб, ниятимизга етдик. Агарда яна бир қатор вазиятларда футболчиларимиз аниқроқ ҳаракат қилишганида, йирик ғалабани ҳам нишонлашимиз ҳеч ran эмасди. «Хоразм» ҳам ёмон жамоа эмаслигини кўрсатди. Урганчликлар таркибни давралар оралиғида тажрибали футболчилар Зафар Холмуродов, Ғайрат Ҳасанов каби уйинчилар билан кучайтиришга эришгандилар. Умуман олганда меҳмонлар жанговор ўйин кўрсатишди. Жамоа сафидан ўрин олган Владимир Баранов ва яна бошқа бир қатор ўиинчи лар ўзларини нималарга қодир эканликларини намойиш этишди. Лекин, ғалабага бўлган иштиёқ бизда кучлилик қилди. Мазкур ўйин арафасида ЎФФ президенти Мираброр Усмоновни Наманганга ташриф буюриб, жамоамиз аъзолари билан учрашганлиги ҳам руҳиятни кўтарилишга туртки бўлди. Ўйлайманки, барчаси секин аста ўз изига тушиб кета|ци. Фурсатдан фойдаланиб, мухлислари мизга ҳам катта раҳмат айтаман. Улар галдалари билан ғалабамизда ўзига хос ўринга эга бўлишди. Олдинда эса «Машъал» билан ва бошқа жамоалар билан |бўладиган учрашувлар турибди. Келгуси турларда ҳам ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.
Аср футболт мухбири Шавкат СОДИҚОВ.
Футболда «Тўпсиз ўйнаш» деган ибора мавжуд. Бу ҳужумчи тўп билан ҳам, тўпсиз хам яхши ўйин кўрсатиб рақибларига муносиб қаршилик кўрсатмоқда. Мухлисларнинг севимлисига айланиб улгурган футболчи гарчи «Хоразм»га қарши кечган учрашувда бир қанча имкониятлардан фойдалана олмаган бўлсада, барибир гол уришга эришди. «Навбахор» ишқибозлари Отақўзиев мехмонлар посбони Ғайрат Ҳасанов билан яккама якка вазиятга чиқиб гол ура олмагач, уни атайин шундай йўл тутган дея айблашди. Сухбатимиз чоғида Носир ўша холатга хам изох бериб ўтди. - Учрашувдаги ғалаба билан табриклайман. Жамоа мухлислари ўйиндан хавфсираб туришганди. Айтингчи, ушбу жамоага қарши учрашувга тайёргарлик кайтарзда кечди? - Тўғри айтдингиз. Буни ҳис қилган ҳолда «Хоразм» билан буладиган учрашувга ўзгача руҳда тайёргарлик кўрдик. Тошкентга сафар амалга ошмаган бўлсада, қароргоҳимизда мунтазам машғулотлар ўтказдик. Ўртоқлик учрашувлари ҳам кам бўлди. Лекин, шуни айта оламанки, «Навбаҳор» анча шаклланиб қолди. - Учрашув натижаси билан бирга ажойиб хавфли вазиятлари билан хам ёдда қолди. Айниқса Сизда бир неча имконият бўлди... - Футболда омад деган тўшунча мавжуд. Ўша вазиятларда менга омад етишмади. Ғайрат Ҳасановни қўлига тўпни бериб қўйганимни нотўғри тушунмасликларингизни илтимос қилардим. Тўғри у яқин дўстим,. Пекин, майдонда бу нарсалар эсдан чиқарилиши шарт. Ўша вазиятда ноодатий ҳолда гол уришни ўйлагандим. Режам эса амалга ошмай қолди. Шукрки, кейинги ҳужум чоғида ҳисобимга навбатдаги голни ёзиб қўйишга эришдим. - «Навбахор» жамоасида бугун хужум ташкил килиш яхши йўлга қўйилгани кўзга ташланди. Лекин, бирин чи даврада бу боради муаммолар мавжуд эди? Ҳақсиз. Ўтган даврада ҳужум ташкил этишда бироз оқсагандик. Таътилда барчамиз шу муаммони биргаликда бартараф қилишга ҳаракат қилдик. Бу эса ўз самарасини берди. Келгусида ҳам ушбу суръатни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. - Олдинда эса жамоани бир қатор қийин учрашув лар кутиб турибди... Албатта. Навбатдаги турни «Машъал»га қарши сафарда ўтказамиз. Сўнгра «Бунёдкор» жамоасини қабул қиламиз. Жамоамиз билан бўлажак ўйинларда фақат ғалаба ни кўзлаб майдонга тушамиз. Иккинчи даврада барча очко учун кураш.ади. Шуни инобатга олган ҳолда ҳар бир очко ни олтинга тенг деган бўлардим. Мухлисларга минг раҳ мат, улар бизни муносиб тарзда қўллаб туришди. Ишқи бозларимизнинг далдаси ҳам ғалабамизга асос бўлди. "Аср футболи" мухбири Икром ИСОҚЖОНОВ сухбатлашди.
|