Бир неча кун олдин Элдор Тожибоевнинг иккинчи даврада "Навбаҳор" сафида ижара асосида ўйнашини маълум қилгандик.
Лекин Элдор Наманган жамоаси билан шахсий шартномасини келиша олмаган ва яна "Пахтакор" ихтиёрига қайтган. Унинг қайси клуб таркибида тўп тепиши номаълум. Жамоа спорт директори Григорий Цейтлин Эркин Жабборовнинг таништирув маросимида Тожибоевга икки-уч клублардан таклиф борлигини таъкидлаб ўтганди. Энди дарвозабонимиз ўша таклифларни ўрганиб чиқади.