Ҳурматли наманганликлар, "Навбаҳор-Н" жамоаси тақдирига бефрқ бўлмаган футбол ишқибозлари! Мана биринчи давра ўйинлари тугуганига 1 ойча вақт бўлибди. Барча жамоалар аввал дам олишди, сўнгра ўтган даврадан хулоса чиқариб, керакли чизиқларга ўйинчилар жалб эта бошлашди. Бу борада ишончни оқлай олмаётган "Андижон", чемпионликни деярли нақд қилган "Бунёдкор", 1 га имкон йўқ, лекин 2 нақд қабилидаги "Пахтакор" жамоалари бошқаларга ўрнак бўлмоқда. Умуман олганда барча жамоалар иккинчи даврага янги ғайрат, янги куч билан кириб келишмоқда.
Шулар қаторда Ўзбекистоннинг 1996 йилга чемпиони, 7 карра бронза медали соҳиби, 3 марта кубок эгаси бўлган севимли жамоамиз "НАВБАҲОР" ҳам 2-даврага "ҳозирлик кўрмоқда". Қўштирноқ ичида бу гапларнинг маъносини топқир мухлисларимизи аллақачон билиб олишган бўлса керак.
Биринчи давра охирларига келиб жамоада бошланган молиявий инқироз бугунги кунда ўзининг юқори чўққисига чиқди шекилли. Бу кетишда жамоамизни йўқотиб қўймасак бўлгани. Битта вилоятга битта жамоа оғирлик қиляпти экан деган гапларни эшитсам, қоним қайнаяпти. Қандай кунларга қолдик, ахир. Президентимизнинг спортни ривожлантириш, айниқса миллионлар ўйини бўлмиш футбол борасида чиқараётган қарорларини бажариш бизда тўғри кечмоқдами. Футбол клубларини акциядорлик жамиятларига айлантириш борасида қандай ишлар қилинмоқда. Раҳбарларни ҳам тўғри тушуниш лозим. 2-3 миллиард сўм пул кичик маблағ эмас ахир. Олма пиш оғзимга туш деб ўтираверилса, вилоят ҳокими қаон пул топиб берса кейин ўйин бўлади деяверилса, бу жамоанинг боридан йўғи яхши. Раҳбарлар ғалла, пахта, бу ёғида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ободонлаштириш ишлари... Булар олдида ПУЛ УЧУН ЎЙНАЙДИГАН, мухлисларни ҳурмат қилмайдиган, юракдан тўп тепмайдиган жамоанинг кимга кераги бор. Шахсан мен бундай жамоадан кўра, мухлисларга ачинаман. 1-даврадан сўнги энг кўп мухлис айнан НАВБАҲОР ўйинларига ташриф буюрибди. СИЗ ҲАМ ФИКР БИЛДИРИНГ-ЧИ?
|