“Милан” ва Бразилия терма жамоаси хужумчиси Алешандро Пато бразилиялик актриса Стефании Брутту билан турмуш қурди. Бу актрисанинг трансфери Патонинг отасига 37,7 млн. Сўмга тушди. 17 млн. Сўмни у саватларга, хотинларни ташийдиган фордчига, сабзи ва нонга, 10 млн. сўмини ЗАГС-пурушчиларга ва янги келин-куёвларнинг совғаси ISUZU автобусига, 9 млн. сўмини Бриттунинг агенти - онасига ва қолган 1, 1 млн сўмини тўйни олиб борувчиси (шархловчиси) Мирзахаким Тўхтамирзаевга ва баъзм кечаси қўшиқчиси Шахзодага сарфлаган.
Тўйни Россиянинг “Спорт” телеканали тўғридан-тўғри олиб кўрсатди. Ўзимизни “Спорт” телеканали доимгидек тўйни ёзиб олинган вариантини тўйдан кейин бир ойдан сўнг намойиш этишни режалаштирган.
Пато Стефании (Stefanii) билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Бу шартномани бир бандига кўра, агар икки йил давомида Пато ва Стефани ўзларини кўрсатишса, Патонинг хўжайини – дадаси уларга яна икки йил шартнома таклиф қилиши белгилаб қўйилган. Яна бир бандига асосан, хар бир фарзанд учун бонус суммаси (ўғил учун 12 млн. сўм ва қиз учун 7 млн. сўм) берилиши кўзда тутилган.
Тўй маросимига қайтсак, бу баъзмда жахон миқиёсида таниқли бўлган инсонлар қатнашишган. Булар айтиб ўтганимиздек Шахзода, Мирзахаким Тўхтамирзаевлар, бундан ташқари таниқли инсонлардан Шухрат Мирхолдоршоев (Навбахорга хиёнат қилганлиги билан у дунёда машхур), Мустафо Байрамов, Бритни Спирс йигити Тимур Султонов билан, Фаррух Соиповлар қатнашишди. Улар Патонинг энг эъзозли мехмонлари бўлишди.
“Бу трансфер амалга ошишининг сабаби Ойпопуқ Эшонқулованинг (баъзилар уни Эшонхўжаева дейишади) Пато билан шартнома имзолашни хохламаганлигидир” - дейди Патонинг хўжайини – дадаси. Ойпопуқ билан Патони шартнома имзоланилмаганлигини асосий сабаби бизнингча Ойпопуқ учун бўлган савдога бўйдоқ Криштиану Роналду ва Мессилар қўшилганидир.
Манба: ВВС телевидениеси.
P.S. Биринчи нуқтагача бўлган гап рост, қолган барчаси эса ғирт ёлғон!