Олдинги мавсумни «Андижон» таркибида ўтказган тажрибали ярим ҳимоячилардан бири Мухтор Фозилов 2009 йилги чемпионат арафа-сида яна қадрдон жамоаси «Навбаҳор»га кайт-ди. Футболчи биринчи давранинг барча учра-шувларида иштирок эта олмаган бўлсада ўз хисобига учта гол ёзиб қўйишга эришди. Агарда ярим химоячи жарохат олмаганида, жамоага теккан фойдаси янада салмоқлироқ бўларди. Биринчи давра учрашувлари якунига етгач, Фозилов билан сухбатда бўлдик.
- Мухтор ака, «Навбахор» учун 13-тур мавсумнинг биринчи қисмидаги энг кўнгилсизи бўлди десак бўлади. «Бунёдкор»ни бугунги кундаги кучини тўғри бахолаган холда нима сабабдан бундай бўлганлигини айта оласизми? - Ўзингиз таъкидлаганингиздек, «Бунёдкор» мамлакатимизнинг энг кучли жамоаси ҳисобланади. Айнан шу ҳолат ҳам ўйиндан олдин руҳий ҳолатимизга таъсир кўрсатган кўринади. Бундан ташқари рақиб футболчила рининг дарвозамиз томон тепган тўплари ҳам тўрга бориб тушаверди. Бу каби шароитда муносиб ўйин кўрсатиш мушкул ҳисоблансада, биз ҳам хавфли вазиятларни юзага келтирдик. Аммо, имкониятларни голга айлантира олмай иирик ҳисобдаги мағлубиятни тан олишдан ўзга чора топа олмадик. - Сўнгги пайтларда жамоада ички мухит ҳақида турли хил фикрлар билдирилмоқда. Аслида жамоа даги мухит қай даражада? - Жамоадаги муҳит яхши. - Шунчаки яхшими ёки... - Тўғри маънода яхши деб айтмоқдаман. Жамоамиз-нинг барча аъзолари бирбирлари билан дўстона му-носабатда бўлишади. - Айни пайтда жамоада қандай муаммолар бор? - Ҳар бир жамоанинг ўзига яраша муаммолари бўлади. Пекин, уларни бартараф этса бўлади. - «Навбахор» водий «дер-би»сида ғалаба қозона ол-мади... - «Нефтчи»га қарши ўйин-га муносиб_тарзда ҳозирлик кўргандик. Ўз навбатида ол-димизга фақат ғалаба қозо-нишни мақсад қилиб қўйгандик. Бироқ, футболда ҳар доим ҳам кўзланган натижа-га эришиб бўлмаслигини фарғоналикларга қарши учрашув ҳам кўрсатиб берди. - Чемпионат турлари орасидаги танаффуслар ва сўнгги турларни қисқа вақт оралиғида ўтказилиши футболчиларга қандай таъсир кўрсатмоқда? - Узоқ муддат давомида ўйин амалиётисиз бўлиш мушкул ҳисобланади. Уз навбатида ўйинларни уч-тўрт кун оралиғида ўтказилиши ҳам ўзига хос чарчоқ аломатларини келтириб чиқаради. Йўл азоби ҳам айрим ҳол-ларда оғирлик қилмоқда. Шу сабабли ҳам бир маромда ўйин намойиш қила олмаяп-миз деб ўйлайман. - Кўп холларда жарима тўпларини амалга ошира-сиз. Жамоада бу борада Сизга рақобатчилик қила-ётган футболчи Бердимуро-дов хусусида нима дея ола-сиз? - Раҳматиллога қойил қолиш керак. ЁШ бўлишига қарамасдан ишончли ўйин намойиш этяпти. Қолаверса жарима тўпларини голга айлантиришда ҳам ўзига хос қобилиятга эга экан. Берди муродов майдонга тушмаса, унинг ўрни яққол сезилмоқда. «Бунёдкор» билан бўлган ўйинда ҳам майдонда бўлга-нида, балки йирикҳисоб қайд этилмаган бўлармиди? - Майдонда ким билан бирга тўп суриш Сиз учуй қулайроқ деб ўйлайсиз? - Менга фарқи йўқ. Ҳеч кимнй алоҳида ажратиб кўрсатмайман. Бир жамоада тўп суряпсанми ҳамма билан ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилиш талаб этилади. - Ўзингизни қайси чизиқ-да эркин хис қиласиз? - Чап қанот ярим ҳимояси-да ҳаракат қилиш қулайроқ. «Андижон» таркибида ҳам айнан чап қанотда ҳаракат қилгандим. - «Андижон» хақидаўзингиз сўз очдингиз. Жамоадан кетишингизга мураббий сабаб бўлганмиди ёки... - Ҳозирда жамоадан нима сабабдан кетганимни гапирадиган пайт эмас. Келинг яхшиси бу сйр бўла қолсин. Бўлар иш бўлиб ўтди. Уни орқага қайтариб булмайди. - Собиқ жамоангизни ахволи хозирда яхши эмас. «Андижон» жамоаси биринчи даврани 14-ўринда якунлади. Жамоа шунга лойиқми? - Албатта йўқ. Клуб раҳ-барлари мавсум арафасида таркибга маҳоратли футбол-чиларни жалб этишганди. Пекин, нимагадир андижон-ликларнинг ишлари юришма-япти. Балки жамоада қандай-дир муаммо бордир. Бунинг устига клуб куп учрашувлар-ни сафарда ўтказди. Мағлу-биятга учрайверсанг руҳан тушкунликка тушиб қоласан. Шу ҳолат ҳам уларга ўз таъ-сирини ўтказаётган бўлса ке¬рак. - Собиқ жамоадошларин-гиз билан хам алоқа қилиб турасизми? - Деярли ҳаммаси билан дўстман. Кўпроқ Мирхолдир-шоев, Жадигеров, Камолов-лар билан гаплашиб тура-миз. - Шу пайтгача бир нечто мураббийлар қўл остида туп сургансиз. Уларни қайси бирларининг иш услублари Сизга ёққан? - Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша иш услуби, кара-ши ва устунлик томони бор. Ҳозирги мураббийимиз Ра¬хим Қурбонмамедов билан олдин ҳам ишлаганман. Қолаверса айни пайтда «Шўртан»ни бошқараётган Эдгар Гессни ҳам кучли му-тахассислардан бири деб биламан. Эдгар Яковлевич-дан кўп нарсаларни ўрганган-ман. Ориф Маматказин ҳам яхши мураббий. Фақат унга бироз тажриба етишмайди холос. Пекин, келажакда кучли мураббий бўла олса ке¬рак. Бир сўз билан айтганда шу кунга қадар бирга ишла-ган устозларимнингҳар бири-дан ўзим учун лозим бўлган жиҳатларни ўрганғанман. - Кўпинча иккинчи даврада футболчилар бошқа жамоаларга ўтиб кетишади. Сиз ёки бошқа жамоадошларингиз «Навбахор»ни гарк этиши мумкинми? - Олдиндан бир нарса дея|олмайман. Уз навбатида бошқа жамоадошларим хусусида ҳам гапира олмайман. Шахсан ўзимга келсак, мен жамоада қоламан. - Клуб билан неча йиллик шартномага эгасиз? - Чемпионат бошланмас-дан олдин «Навбаҳор» би¬лан бир йиллик шартномага имзо чекканман. Муддат яку¬нига етгач ҳам жамоада қола-манми ёки йўқми буни вақт кўрсатади. - Фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг қайси соҳада ўзингизни синаб кўрмоқчисиз? - Фаолиятимни якунлагаһимдан кейин ҳам фўтболда қоламан. Яъни мураббийлик роҳасида ўзимни синаб кўрмоқчиман. - Оилангизда спортчилар борми? - Укам Азиз ҳам футбол билан шуғулланганди. Пекин, кейинчалик қизиқиши йўқо-либ футболни ташлаб юбор-ди. - Агар футболчи бўлма-ганингизда ким бўлар эдин-гиз? - Ўзимни футболдан бо-шқа соҳада тасаввур қила олмаганман. Абдухарим БОБОХОНОВ сухбатлашди. Аср футболи газетаси мухбири
|