Главная » 2009 » Июль » 6 » Қозоғистонда улкан иншоот: «Astana Arena»
01:29
Қозоғистонда улкан иншоот: «Astana Arena»
Кеча Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида "Astana Arena" ўйингоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 2006 йилда қурилиши бошланган 30 минг томошабинга мўлжалланган ушбу ўйингоҳга 185 миллион доллар маблағ сарфланди. Лойиҳани Туркиянинг "Sembol İnşaat” қурилиш фирмаси амалга оширди. Ўйингоҳнинг ўзига хослиги бу ерда баскетбол ва теннис мусобақаларини ҳам бемалол ўтказиш мумкин бўлади. Очилиш маросимида пойтахтнинг “Локомотив” ва Қозоғистон ёшлар миллий терма жамоалари ўртасида ўзаро ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирилди. Учрашувни италиялик машҳур ҳакам Пьер Луижи Коллина бошқарди. Тўпни тепиб бошлаб бериш Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев зиммасига юклатилди. Максим Шацких тўп сурадиган “Локомотив” клуби сафида машҳур турк футболчилари Ҳоқон Шукур ва Ҳасан Шашлар ҳам иштирок этишган бўлса, Қозоғистон ёшлар термасида Андрей Шевченко ва Каха Каладзелар иштирок этди. Учрашувда “Локомотив” жамоаси вакиллари 5-2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Максим Шацких иккита гол муаллифига айланди.