Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Июнь » 22 » Бунёдкор Навбахорнинг "патини ёйди"!
    19:53
    Бунёдкор Навбахорнинг "патини ёйди"!
    НавбахорМавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган амалдаги мамлакат чемпионлари - «қалдирғочлар» навбатдаги йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилдилар. Улар «Навбаҳор» дарвозасига оз эмас, кўп эмас жавобсиз 6 (!)та тўп йўллашди. Ўйин якунида таблода порлаган ҳисоб «Бунёдкор»нинг кучлилигидан дарак берса, «Навбаҳор»ни эса... Шу куни Мустафо Байрамов шогирдларини умуман таниб бўлмай қолди.

    Наманганликлар сўнгги бор 16 май куни 10-тур доирасида Самарқанднинг «Динамо»сини 1:0 ҳисобида таслим этишганди. «Бунёдкор» эса бугунгача барча учрашувларда юз фоизлик натижага эришиб келмоқда. Эътиборлиси, якшанба оқшомидаги ғалаба «Бунёдкор» тарихидаги энг йириги эмас. Ўтган йили пойтахтликлар МҲСК стадионида Ғузорнинг «Шўртан» жамоасини 7:0 ҳисобида ютишганди. Яна бир эътиборга молик маълумот - «Навбаҳор» бугунгача ўтказилган 11та ўйинда ўз дарвозасидан бор-йўғи 6та тўп ўтказиб, бу борада «Пахтакор» ва «Бунёдкор»дан сўнг учинчи натижани қайд этиб келаётганди. Бу сафар эса бир ўйинда 6та гол.

    Энди бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, Ҳикмат Эргашев аввалги учрашувлар билан солиштирганда тактикага бироз ўзгартириш киритди. Футболчилар майдонда олдингидек 4-5-1 эмас, 3-5-2 схемасида ҳаракат қилишди. Хосе-Луис Вильянуэва ҳамда Анвар Солиевлар дастлабки дақиқалардан ҳужум чизиғида тўп суришди. Бу ўзгариш тез орада ўз самарасини берди. 13-дақиқада Сервер Жепаров Анвар Солиевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Солиев тўпни ўзидан кўра қулайроқ вазиятга чиқиб бораётган Хосега етказиб берди. Чилилик ҳужумчи эса имкониятни йўққа чиқармади - 1:0. 16-дақиқада у ўз «дубл»ини расмийлаштирди. Бу вазиятда Хосе Сервернинг жарима зарбасидан узатган тўпини инглизча усулда дарвозага жойлаб қўйди. 24-дақиқада тўп киритиш навбати жамоа сардори Ривалдога етиб келди. Бразилиялик иқтидор эгаси ҳам Байрамниёз Бердиев дарвозасини бош билан нишонга олди. 29-дақиқага келибгина меҳмонлар Мурод Зуҳуров дарвозаси томон илк зарбани йўллашга муваффақ бўлишди. Бироқ Акмал Рисқуллаевнинг кучсиз зарбаси дарвозабонга қийинчилик туғдирмади. 40-дақиқада энди Ривалдо «дубл»ни тантана қилди. Бу сафар ҳам голга Жепаров ассистентлик қилди. Шу тариқа жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

    Иккинчи бўлимда ҳам сценарий деярли ўзгармади. 57-дақиқада стадионга йиғилган мухлислар Сервер ижросидаги сальтодан баҳраманд бўлишди. Жепаров индивидуал ҳаракатлари эвазига дарвозабоннинг ортига қарашига мажбур қилди. Керагидан ортиқ натижа қўлга киритилганидан сўнг «Бунёдкор» мураббийлари асосий таркиб футболчиларига дам беришни лозим топишди. Аввалига жамоа сардори Ривалдо, кейин вице-сардор Жепаров майдонни тарк этди. Бутун ўйин давомида гол уришга ҳаракат қилган Анвар Солиев эса ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада бош билан тўпни ўз «манзили»га кузатиб қўйди - 6:0. Дарвоқе, бу «Навбаҳор» тарихидаги энг йирик мағлубият бўлди. Ҳисоб футболчилардан кўра бош мураббийга таъсир қилган шекилли, ҳар ҳолда Мустафо Жеферович учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманига ташриф буюрмади.

    Ўйиндан кейинги фикрлар

    Ҳикмат Эргашев («Бунёдкор» бош мураббийи вазифасини бажарувчи): - Ўтган гал «Шўртан»га қарши кечган Ўзбекистон кубоги учрашувида футболчиларимиз кўплаб хатоларга йўл қўйишганди. Бу сафар шогирдларимиз юзага келтирилган вазиятлардан максимал даражада фойдаланишди.

    - Аввалги ўйинлар билан солиштирганда, жамоа дастлабки дақиқалардан икки ҳужумчи билан ҳаракат қилди. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

    - Бугун биз ўз майдонимизда тўп сурдик. «Навбаҳор»нинг олдинги ўйинларини таҳлил қилиб, жамоа ҳимояда яхши ўйнашига гувоҳ бўлгандим. Шу сабабдан ҳужумкор ўйин кўрсатиш учун икки ҳужумчини майдонга туширдик. Кўриб турганингиздек, танланган тактика ўзини оқлади.

    - Ривалдо, Жепаров ва Ҳасановларнинг алмаштирилишлари вазифанинг муддатидан аввал бажарилгани билан боғлиқми?

    - Шундай деса ҳам бўлади. Биз тўрт кундан сўнг «Металлург» майдонига сафар уюштирамиз. Шу боисдан етакчи футболчиларимизга дам беришга қарор қилдик.

    21 июнь

    «БУНЁДКОР»-«НАВБАҲОР»-6:0 (4:0)

    Тошкент. 5815 томошабин.

    Ҳакамлар: Р.Ҳамидов-9,2; И.Куцило-8,5; Э.Миробидова-8,4; Н.Мешков-9,0.

    Голлар: Х.Вильянуэва (13, 16), Ривалдо (24, 40), С.Жепаров (57), А.Солиев (90}2).

    «Бунёдкор»: М.Зуҳуров, С.Жўраев, Луизао, А.Ғо-фуров, Виктор, Ж.Ҳасанов (Ш.Саломов, 46), С.Жепаров (К.Тожибоев, 74), Ривалдо (А.Ҳайдаров, 46), Рамос, Х.Вильянуэва, А.Солиев.

    «Навбаҳор»: Б.Бердиев, Ю.Шеленков, О.Пирматов (Э.Низомбоев, 72), Д.Ҳожиев, Д.Жабборов, А.Рисқуллаев, Б.Йўлдошев (Т.Султонов, 46), И.Бойдедаев (М.Фозилов, 58), М.Караданов, А.Маҳмудов, Ж.Меҳмонов.

    Огоҳлантириш: Ю.Шеленков (69, Н.).

    Назоратчи: Б.Галеев.

    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 725 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 umidbek  
    0
    hudoga shukr qilaylik navbahorni muhlislari. 6-0 ga qolganiga 10-0 bo'lmadiku

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Июнь 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
    1234567
    891011121314
    15161718192021
    22232425262728
    2930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz