Хабарингиз бор жамоамизнинг келгуси турдаги рақиби, амалдаги чемпион, Луис Фелипе Сколари шогирдлари ҳимсобланмиш “Бунёдкор” жамоаси ҳисобланади. Осиё Чемпионлар лигаси чорак финалчиси (ўтган йили ярим финалчиси) бўлган ушбу клуб ўтган ҳафтада кубок баҳсларини ўтказди.
Ўзбекистон кубоги чорак финалида Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси Ғузорнинг «Шўртан»ига қарши баҳс олиб борди. Хабарингиз бор, мусобақа регламентига кўра, ярим финалгача бўлган баҳслар бир ўйиндан иборат бўлади. Унда қайси жамоа мезбон бўлишини эса қуръа аниқ-лаб беради. Унга кўра тошкентликлар «Шўртан»ни ўз майдонларида қабул қилишди. Учрашувда ғалаба қозонган «Бунёдкор» Ўзбекистон кубоги-2009нинг дастлабки ярим финалчисига айланди.
Фаворит сифатида, мезбонлар ўйин бошиданоқ ҳужумга зўр беришди. Натижада, ҳисобни очиш учун уларга айтарли кўп вақт керак бўлмади. 16-дақиқада ўнг қанот бўйлаб ўтиб борган Виктор Карпенко, тўпни чилилик Хосе-Луис Вильянуэвага узатди. Ҳужумчининг яқин масофадан зарбасини қайтариш бу вазиятда «Шўртан» посбони Дилмурод Тошматовга қийин эди. Яна ўн дақиқа ўтиб, пас узатувчи ролини энди Вильянуэванинг ўзи бажарди. Ундан тўпни қабул қилиб олган Шавкат Саломов уни дарвоза томон йўллаб, Тошматовни яна бир бор ожиз қолдирди - 2:0.
Икки голдан сўнг «Бунёдкор» футболчилари бироз хотиржамликка берилдилар. Бундан унумли фойдаланган меҳмонлар эса секин-аста ташаббусни ўз қўлларига ола бошлашди. Бунинг натижаси ўлароқ, «Шўртан»нинг туркманистонлик легионери Артур Геворкян Павел Бугало қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Ўша пайтда учрашувнинг 40-дақиқаси давом этаётганди.
Иккинчи бўлимда ҳам «Бунёдкор» кўплаб имкониятларга эга бўлди. Бироқ уларни самарали якунлаш жамоа футболчиларининг ҳеч бирига насиб этмади. Шунингдек, «Шўртан» ҳам танаффусдан сўнг анча мазмунли ўйнади. Шунга қарамай, жамоа рақиб дарвозасига йўл топа олмади.
Миллий терма жамоамиз ва етакчи клубларимизнинг қитъа миқёсидаги турнирлардаги иштироклари туфайли, Ўзбекистон кубогининг тақвимида бир қатор ўзгаришлар юз берган. Шу боис ҳам ярим финалга йўл оладиган иккинчи жамоани номини биз 16 июнь куни билиб оламиз. Шу куни «Насаф» Қаршида «Хоразм»ни қабул қилади. Айнан ушбу жуфтлик ғолиби 1|2 финалда «Бунёдкор»га тўғри келади. «Қалдирғочлар» биринчи ўйинни сафарда ўтказишади.
Bunyodkor hozirgi kuchi va Navbahorning hozirgi holatiga qarab uyinni Bunik 5-0 emas,xatto 7 yoki 8- yutsa keragov...
esiz Navbahor..qani usha kunlaring.. qanisan Saydullo Tursunov,qanisan Oleg Shatskix,qanisan D.Bashkevich.... Saydullo Tursunov nima bilan shugullanayotgan hozir?? Bo'sh yurgan bulsa klubga jalb qilish kerak..murabbiylarga yordamchi bulib yoki o'rinbosarlarga trener bulib ishlardi..yaxshi uyinchi bulgan.