Сунгги ўйинлар |
17 тур 23 апрель (шанба)
2:1 Навбахор Суғдиёна
|
Ёшларнинг уйинлари |
7 тур 22 апрель (жума)
1:0 Навбахор Олмалик
6 тур 16 апрель (шанба)
0:1 Кизилкум Навбахор
5 тур 8 апрель (жума)
1:0 Навбахор Андижон
4 тур 1 апрель (жума)
0:1 Динамо Навбахор
|
Тўпурар ўйинчилар |
Р. Курбонбоев (1 пен) О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол |
|
Главная » 2009 » Июнь » 9 » Носир ОТАҚЎЗИЕВ: «Қисман айбдорман, лекин...»
11:49 Носир ОТАҚЎЗИЕВ: «Қисман айбдорман, лекин...» |
Бу йилги баҳсларни нисбатан яхши ўтказаётган «Навбаҳор» 11-турдан сўнг турнир жадвалида 6-поғонада бормоқда. Бироқ сафар учрашувларида наманганликларнинг унчалик омадлари юришмаяпти. Зарафшонда ўтказилган 11-тур доирасидаги ўйинда Мустафо Байрамов шогирдлари мезбонларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бердилар. Ўша ўйинда меҳмонлар вакили Носир Отақўзиев рақибига қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатилганди (кейинчалик ЎФФ «Тартиб-интизом» қўмитаси футболчига ўша хатти-ҳаракати учун жарима солиб, иккита ўйинга дисквлификация қилди). Шундан сўнг наманганлик мухлислар орасида Носир тўғрисида баъзи бир миш-мишлар тарқалди. Биз бунга ойдинлик киритиш мақсадида Отақўзиев билан боғланиб, унга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.
- Жорий мавсум баҳслари борасидаги фикрларингиз...
- Ортда қолган учрашувлардан хулоса чиқариб, айтиш мумкинки, олдинги йилларга қараганда, савиянинг ошганлиги яққол билинмоқда. Авваллари ўз майдонида тўп сурадиган жамоада бироз устунлик бўларди. Ҳозир эса майдоннинг деярли аҳамияти қолмади. Ўйинлар натижаларини олдиндан башорат қилиш қийин. Тахминлар ҳам ўзини оқламаяпти.
- Бироқ «Навбаҳор» ўз майдонида яхши натижаларни қайд этаётган бўлсада, сафар ўйинларида бунинг акси бўл-япти...
- Ўзингизга маълум, Наманган футболсеварлар юрти. Ўз майдонимизда, ҳаттоки, сафардаги айрим учрашувларда ҳам жамоамиз мухлислари 12-ўйинчи бўлиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришади. Намангандаги ҳар бир учрашувда ўйингоҳ мухлислар билан гавжумлашади. Табиийки, жамоа уларга қувонч улашиш мақсадида икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади. Ишқибозларнинг кучли босимлари остида тўп суриш эса рақиб жамоаларга анча қийинчилик туғдиради. Бир сўз билан айтганда, ишқибозларимизнинг қўллаб-қувватлашлари ғалабаларимиз омили бўлмоқда.
Аслида сафар ўйинларида ҳам чакки ўйнамаяпмиз. Аммо кўпинча мезбонлар биринчи тўпни киритадиган бўлишса, ҳимояга «ётиб» олишяпти ва уни ёриб ўтишда муаммоларга дуч келяпмиз. Буни аксарият ўйинларда кичик ҳисобда имкониятни бой берганлигимиздан ҳам билса бўлади.
- 11-тур доирасидаги «Қизилқум» - «Навбаҳор» (1:0) баҳсида рақибингизга қўполлик ишлатганингиз учун майдондан четлатилдингиз...
- Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ майдон эгалари тўп киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. Ҳисобни тенглаштириш учун қилган барча уринишларимиз самарасиз якунланди. Танаффусдан ке-йин ҳам бу ҳол давом этди. Оқибатда асабийлаша бошладим ва рақиб ярим ҳимоячиси Азиз Абдуллаев билан тўқнашувда қўполликка йўл қўйдим. Учрашув бош ҳаками Бахтиёр Тоғаев чўнтагидан қизил карточка чиқариб, мени майдондан четлатди. Бир киши кам бўлиб қолган ҳолда жамоадошларим яна 25 дақиқа тўп сурдилар. Зарафшондаги мағлубиятда менинг ҳам қисман айбим бор. Асабимни жиловлай олмаганим қимматга тушди. Фурсатдан фойдаланиб, мураббийлар, жамоадошларим ва мухлислардан узр сўрайман. Мен қўпол футболчилар сирасига кирмайман ва олий лига учрашувларида илк марта майдондан четлатилдим. Буни энди такрорламасликка ҳаракат қиламан.
«Қизилқум» билан бўлган ўйиндан сўнг ишқибозлар орасида мен ҳақимда турли-туман миш-мишлар «урчиди». Боиси, клубимиз кейинги учрашувни «Нефтчи»га қарши ўтказиши лозим эди. Гўёки мен собиқ жамоамга қарши кечадиган ўйинда майдонга тушмаслик учун Зарафшонда атайин қўполлик ишлатган эмишман. Буларнинг бари бўлмағур гаплар. Хабарингиз бор, трансферим «Нефтчи»га те-гишли ва «Навбаҳор»да ижара асосида мавсум якунига қадар тўп сураман. Келишувга кўра, фарғоналикларга қарши кечадиган ўйинларда майдонга тушмайман. Шундай экан, атайин қўполлик ишлатишимнинг ҳожати йўқ эди. Ўз ўрнида шуни таъкидлашим жоизки, айни пайтда «Навбаҳор» аъзосиман ва шу жамоа учун жон куйдираман.
- Тўғри, амплуам бўйича ҳужумчиман. Аммо 2-тургача ҳужум чизиғида тўп сурдим, холос. 3-турдан буён эса ярим ҳимояда ўйнаяпман. Олдинги чизиқда Магомедали Караданов ва Гуванчмуҳаммад Овековлар ҳаракат қилишмоқда. Мен эса улардан бироз ортда ўйнаяпман. Кам тўп киритганимнинг сабаби шундадир, балки? Нав-батдаги ўйинларда ишончни оқлаб, кўпроқ гол уришга интиламан.
- Собиқ жамоангиз «Нефтчи» миллий чемпионатимиз баҳсларида унчалик яхши иштирок этолмаяпти...
- Бироқ жамоа ОФК кубоги турнирида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Шунингдек, ички биринчилигимизда ҳам «Нефтчи» аста-секин ўз ўйинини топиб бормоқда. Фарғоналиклар сафида етти йил тўп сурган футболчи сифатида айтишим мумкинки, «Нефтчи» ҳозирги қийин ҳолатидан чиқиб кетишга қодир жамоа. Мавсум якунида клубнинг юқори поғоналарни банд этишига ишонаман. Ахир айтишади-ку, жўжани кузда санаймиз...
- «Нефтчи» ва «Навбаҳор»нинг қандай ўхшаш томонлари бор?
- Ҳар икки жамоанинг молиявий аҳволи, ўйин савияси деярли бир хил. Иккала клубни ҳам ашаддий мухлислари кўпчиликни ташкил этишади. - Жамоангиз мураббийлари тўғрисида нима дея оласиз?
- Машғулотларни туркманистонлик мутахассислар - Раҳим Қурбонмамедов ва Александр Клименко, шунингдек, Мустафо Байрамовлар олиб боришмоқда. Раҳим Муҳаммедович нафақат мураббий, балки кучли руҳшунос ҳамдир. У барчанинг қалбига йўл топа олади, ҳар бир ўйинчининг характерига қараб, муомала қилади. Умуман, барча устозларимиз ўз ишларининг ҳақиқий фидоийлари. - Жамоада кимлар билан яқин дўстсиз?
- «Навбаҳор»да ички муҳит жуда яхши. Ҳамма бир-бири билан аҳил. Ботир Носиров, Юрий Шеленков, Дилшод Жабборов, Отабек Пирматов ва Акмал Рисқуллаевлар билан ҳамиша биргаман. Бир-биримизни нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам доимо қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз. - Жорий мавсумда «Навбаҳор»нинг олдига қандай вазифа қўйилган?
- Камида 5-ўринни банд этиш. Ўйлайманки, буни амалга ошириш қўлимиздан келади.
|
Просмотров: 743 |
Добавил: jamcoolboy
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Кейинги учрашувлар |
18 тур 25 август(пайшанба)
: Насаф Навбахор
|
Жамоа трансфери |
Mavsum orasida o'tishlar
Kelganlar : noma'lum
Ketganlar : noma'lum |
Жарималар жафоси |
Жарималар жафоси
Сарик карточка : -
Кизил карточка : - |
Иштирок этмайдилар |
Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:
Бундай уйинчилар йук |
Статистика |
Сайтда хозир жами: 1 Мехмонлар: 1 Хурматли инсонлар: 0 |
|