Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Июнь » 8 » “НАВБАҲОР” ДА НИМА ГАП?
    21:38
    “НАВБАҲОР” ДА НИМА ГАП?

    Бу йилги мавсумда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўз олдига юқори ўринларга даъвогарлик қилиш вазифасини қўйганди.

    Чемпионатнинг шу кунга қадар ўтказилган учрашувларида Мустафо Байрамов ва Раҳим Қурбонмамедов бошлчилигидаги жамоа аъзолари 15 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалидаги олтинчи ўринда боришмоқда. Ўтган йилги кўрсаткич билан таққослаганда, бу натижани яхши, деб айтиш мумкин.

    Лекин жамоани бунданда юқори ўринлардан бирини банд этишининг эҳтимоли юқори эди. Кутилмаганда бой берилган очколар “Навбаҳор”нинг юқорилишига имкон бермади. Агарда ўйинларга назар ташлайдиган бўлсак, наманганликлар ўз майдонларида нақд етти очкони (!) йўқотишди.
    Жамоанинг сафардаги кутилмаган омадсизликлари мухлисларни ранжитгани бор гап. Бунинг замирида нималар ётибди экан қабилида савол туғилиши мумкин. Биринчи навбатда жамоада юзага келган иқтисодий тангликни айтиш мумкин. Тўғри, клуб раҳбарияти мавсум аввалида бошланган ишларни муносиб якунига етказиш мақсадида ҳаракат қилишмоқда. Бурчага маълумки, футболчиларни вақтида моддий томондан қўллаб турилмаса, ижобий натижага эришиш қийин кечади. Айни шу ҳолатнинг юзага келиши оқибатида жамоадаги тартиб-интизом бироз бўшашиб кетгандек туюлмоқда. Негаки бундан бироз олдинроқ, аниқроғи жамоанинг сафардаги ўйинлари чоғида жамоа аъзоларининг бир-бирлари билан уришиб ёки тортишиб қолганликлари ҳақидаги хабарни эшитгандик. Бу каби маълумотларга ойдинлик киритиш мақсадида клуб рамийларига мурожаат қилишимиз мумкин эди. Бироқ, улардан жўяли жавоб олишимизга кўзимиз етмади. Негаки ҳар қандай жамоанинг ички сирлари бўлади. Шундай экан, юқоридаги сингари воқеалар оммага ошкор қилинмайди. Аммо ойни этак билан ёпиб бўлмайди деганларидек, жамоага оид хабарлар қалқиб чиқаверди. Айнан шу ибораларни ўқиган жамоа раҳбарлари ва мураббийлари тортишувларни инкор этган ҳолда ўз эътирозларини билдришлари мумкин. Лекин халқимизда “шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди” деган нақл бор. Демакки, тортишувларнинг юзага келганлиги билан боғлиқ бўлган хабарлар ўз-ўзидан юзага келмаган. 

    Ўтган хафтада тарқатилган хабар эса ушбу мақолани ёзишимизга сабаб бўлди. Чемпионатда юзага келган қисқа танаффусдан кейин жамоа аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинганди. Вазиятдан фойдаланиш мақсадида “Навбаҳор”нинг туркман футболчилари ҳам яқинлари билан кўришиш мақсадида ватанларига йўл олишганди. Белгиланган муддатларда футболчилар машғулотларни бошлаб юборишганига гувоҳ бўлдик. Лекин, йиғин бошлангач, бир неча кун ўтдики, ҳужумчи Мамедали Карадановдан дарак бўлмади. Кейинчалик футболчи жароҳат олганлиги учун таркибда эмаслигини билдиришди. Аслида ҳам шундаймикин, ёки ёки бунинг бошқа сабаби борми, буниси энди бизга қоронғу. Бундан ташқари дарвозабон Байрамниёз Бердиев ва унинг ватандоши Давлет Қличевларни жамоадан четлатилганликлари ҳақидаги хабарлар мухлислар орасида яшин тезлигида тарқади. 

    Миш-миш ва хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида “Навбаҳор”нинг ўтган хафтада ташкил этган сўнгги машғулотини кузатишни лозим топдик. Машғулот чоғида юқорида номлари келтирилган жамоа аъзоларининг йўқлигига амин бўлдик. Шу тариқа юқоридаги хабарларни бежизга юзага чиқмаганлигига яна бир бор амин бўлдик. 



    “ASR FUTBOLI” газетасидан олинди. Ш. Содиков


    Просмотров: 715 | Добавил: vhz13 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 4
    1
    3 TEMUR   [Материал]
    navbahorga menimcha legionerlar kerak. Hamda chetga chiqib o'ynasak ham yaxshiroq bo'lardi. navbahorda pul muommo bo'lsa buning ham yo'lini topsa bo'ladi. muhimi muxlislar ko'magi kerak bo'ladi

    1
    2 ABBOSBEK   [Материал]
    TOG'RI MABLAG' YO'Q LEKIN FUTBOL FAQAT PUL UCHUN O'YNALMAYDI-KU

    0
    4 NVB-16   [Материал]
    tugri...futbol bu muhlislar uyini..
    siz aytgan bulishi uchun Navbahor tarkibida kamida 9-10 ta asli namanganlik kuchli uyinchilar buliwi kerak..ular jonini berib uynardi va boshqalarni ham tortib ketadi uz ortidan..

    0
    1 umidbek   [Материал]
    aytdimku navbahorda pul muammo deb pul yuqligi uchun krtishgan futbolchilar endi bahona klubga tartibni saqlamagani tufayli shetlashtilrildi deydi klub rahbaruyati

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Июнь 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
    1234567
    891011121314
    15161718192021
    22232425262728
    2930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2021-2011
    Сайт создан в системе uCoz