Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Июнь » 1 » ФАНАТЛИК РОЛИ
    20:18
    ФАНАТЛИК РОЛИ
    Мухлиснинг севимли жамоасига бўлган муҳаббати нафақат ўзини, балки бошқа клубларни ёқтирадиганларни ҳам куйдира оладиган даражада кучли бўлиши мумкинми? Мухлис муҳаббатининг чексизлигидан клуб шаънига айтилган ҳар қандай камситиш ёки ҳақоратдан худди бу гаплар ўзига қаратилгандек таъсирланиши мумкинми? Ана шу муҳаббатни ҳамма нарсадан, ҳатто ҳаётдан ҳам устун қўйиш мумкинми? Умуман, мен учун фақат битта жамоа мавжуд дея оламизми?
     
    Тошкент

    Бугунги кунда пойтахтимиз иккита йирик фанатлар лагерига бўлинган: «Пахтакор» ва «Бунёдкор». «Локомотив» бу борада ҳозирча анча «хом». Мамлакатимизнинг иккита энг кучли жамоаси нафақат футбол майдонидаги баҳсларда, балки мухлисларни ўз фан-клубларига жалб этиш борасида ҳам аёвсиз кураш олиб бормоқда. Гапни амалдаги чемпион - «Бунёдкор»-дан бошлаймиз. 

    2005 йилда ташкил этилганига қарамасдан, клуб ҳозирда салмоқли мухлислар «армия»сига эга. Мамлакат чемпионининг раҳбарияти мухлислар учун ҳаммадан кўра кўпроқ меҳрибонлик қилмоқда. Энг аввало, «Бунёдкор»нинг шиори ҳам барча саъй-ҳаракатлар мухлислар манафаатлари учун хизмат қилишини кўрсатиб турибди. Иккинчи муҳим омил - севимли жамоа-ларини қўллаб-қувватлаш учун мухлисларнинг хорижга бориш-келишларини йўлга қўйиш. «Бунёдкор» ташкил этилгунга қадар мухлисларнинг бунчалик кенг кўламда сафарга чиқишлари кузатилмасди. Уй учрашувларини кўк либосларда ўтказадиган жамоа стадионнинг каттагина қисмини шу рамзий ранг- да кўришга одатланган. Мухлислар экипировкалари хусусида ғамхўрлик қилиш ҳам клуб раҳбарларининг зиммаларида. Кўпинча булар футболчиларнинг аввалги мавсумдаги либосларидан иборат бўлиб, алоҳида фидойилик кўрсатган мухлислар учун ўйинчилар ўз коллекцияларидаги янги формаларни ҳам аяб ўтирмайдилар. Тўғри, садоқатли мухлисларининг сони бўйича «Бунёдкор» «Пахтакор»дан бироз орт- да қолмоқда. Бу ўз-ўзидан тушунарли ахир, жамоанинг «туғилганига» эндигина 3 йил бўлди. Шунга қарамасдан, фан-клуб аъзолари ўзларининг уюшқоқликлари ва бирдамликлари билан бошқалардан ажралиб турадилар. Бу албатта, футбол жамоатчилигининг юксак ҳурматига лойиқ. Уни кўра олмайдиганлар «қалдирғочлар» учун фақат клубнинг асосий ҳомийси ҳисобланган UzGazOil компаниясининг ходимлари мухлислик қиладилар, деб ҳисоблашади. Бироқ аслида мухлисларни қаерда ишлаётганликлари эмас, балки жамоани қандай қўллаб-қувватлашлари муҳим. Айтиш жоизки, «Бунёдкор» фанатлари жамоа учун энг мураккаб вазиятларда ҳам садоқат кўрсатишлари билан ажралиб туришади. Фанатлар учун ажратилган секторда улар ўзларини бир оила аъзоларидек аҳил тутадилар. Ўйин пайтида ҳар бир фанат ўзига яраша юмуш билан банд бўлади. 

     «Пахтакор»нинг фидойи мухлислари хусусида ҳам жуда кўп ва хўп гапириш мумкин. Аввало шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, собиқ иттифоқ даврида жамоа Ўзбекистоннинг энг асосий ва кучли клуби бўлиб келган. Мустақилликка эришилганидан кейин эса, мамлакатнинг энг совриндор жамоаси бўлиб турибди. Шу сабабли, унинг мухлислари орасида узоқ йиллик «стаж»га эга ишқибозлар жуда кўп. «Пахтакор»га мухлислик қилиш «хасталиги» авлоддан авлодга мерос бўлиб келмоқда десак ҳам муболаға бўлмайди. Демак, клубнинг бой тарихи ва қўлга киритган муваффақиятлари мухлислар билан чамбарчас боғлиқ.

    Бироқ уюшган фан-клубнинг фаолият кўрсата бошлаганига унчалик кўп вақт бўлгани йўқ. «Пахтакор» ҳам бу ишга «Бунёдкор» билан деярли бир вақтда қўл ўрди. Шунингдек, жамоа фан-клуби аъзоларининг сони ҳам чемпионникидан унчалик кўп эмас. «Пахтакор»нинг бу борадаги устунлиги ҳам табиий ҳол. Жамоа ҳозирда олий лиганинг кўпгина иштирокчиларидан анча аввал ташкил этилганлиги сабабли кўпчиликнинг меҳрини қозониб улгурган.

    Шунингдек, пойтахтнинг бу икки номдор жамоаси фан-клублари томонидан олиб борилаётган ишлар ўртасидаги фарқ унчалик сезилмайди. Тўғри, «Пахтакор» сафардаги халқаро учрашувларига кўп мухлис олиб бориш имкониятига эга эмас. Бироқ бу мухлисларнинг жамоага бўлган садоқатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатаётгани йўқ. «Пахтакор»нинг барча уй учрашувларида фанатлар учун ажратилган сектор доимо лиқ тўла.

    «Ўзбек классикоси», деб ном олган «Пахтакор»-«Бунёдкор» учрашувларида эса нақд учта секторни ашаддий мухлислар эгаллашади. Бу шундан далолат берадики, жамоа мухлислар кўмагига муҳтож бўлган кезларда фанатлар ҳар қандай зарур ишларини бир четга йиғиштириб қўйишга тайёрлар.
     
    ҚашҚадарё

    Вилоят шарафини олий лигада бир йўла учта жамоа ҳимоя қилади. Бундай кўрсаткич билан фақат пойтахтимиз мақтана олади, холос.

    «Насаф» вилоятнинг энг умидли жамоаси ҳисобланади. Қарши клуби вилоят жамоалари орасида энг кучли мухлислар «армия»сига эга. «Машъал» мураббийлари ва бир қатор футболчилар иш жойини ўзгартиришгач, мухлислар ҳам ўз жамоаларини ўзгартирдилар. Аниқроғи, Муборак жамоаси фанатлари энди кўпроқ «Насаф»га ҳам қайғурмоқдалар. Мухлисларнинг жорий мавсумдаги ташрифлари жамоаларнинг ўз олдиларига қандай мақсадларни қўйганликлари ва нечоғлик ўйнашларига боғлиқ эди. Маълумки, «Насаф» мутасаддилари клубнинг барча вакиллари учун имкони борича қулай шароитларни яратиб берадилар. Жамоа фан-клубида олиб борилаётган ишлар алоҳида таҳсинга сазовор. Қисқа вақт ичида клуб аъзоларининг сони сезиларли даражада ортди. Улар ўз жамоаларини нафақат Қаршида, балки сафар ўйинларида ҳам астойдил қўллаб-қувватламоқдалар. Айниқса, «Пахтакор» стадионида вице-чемпионга қарши кечган учрашув эсда қоладиган бўлди. Пойтахтга Қаршидан 2000дан ортиқ мухлис ташриф буюрди. Бундай кўрсаткич билан ҳатто «Бунёдкор» ва «Пахтакор» ҳам мақтана олмайди.

    «Акалари»нинг намуналаридан ке-йин Ғузорда ҳам уюшган тарзда жамоани қўллаб-қувватлаш бошлаб юборилди. Бугунга келиб «Шўртан» раҳбарлари фан-клуб ташкил этишнинг қанчалик фойдали эканлигини тушуниб етишди. Фан-клубга расман қабул қилиш яқинда, 11 майдан бошланди. У ҳали ўз фаолиятини тўлақонли бошлашга ҳам улгургани йўқ. Лекин бу мухлислар шу пайтгача стадионга тушмасдилар, дегани эмас. Шунчаки, бу ёғига фанатлар ўз жамоаларига уюшган тарзда ёрдам берадилар ва клубдан экипировкаларни қабул қилиб оладилар. Сўнгги турларда «Шўртан» нисбатан муваффақиятли тўп сураётганлиги боис, стадионга тушаётган мухлислар сони ҳам ортиб бормоқда. Табиийки, бундай шароитда фан-клуб аъзоларининг сафи сезиларли даражада кенгаяди. Шуни алоҳида таъкиблаб ўтишни истардикки, мухлисларни фан-клубга расмийлаштириш ишлари билан «Шўртан» матбуот хизмати ҳамда стадион раҳбарияти шуғулланмоқда.

    Мавсумлар оралиғида Муборак клубида юз берган сезиларли ўзгаришлар жамоанинг ўз олдига қўядиган мақсадларига ҳам таъсир этди. Шундан кейин стадионга ташриф буюрадиган мухлислар сони кескин даражада пасайиб кетди. Буни мавсумдаги энг паст кўрсаткич ҳам айнан «Машъал»га тегишли эканлигидан билиб олса бўлади. Жамоанинг ўз майдонидаги битта учрашувида стадионга атиги 3000дан кўпроқ мухлис тўпланди. Ўз тарихида мамлакат кубоги финалига чиққан ва ЧЛ турнирида қатнашишга улгурган жамоа ҳозирда анча мураккаб вазиятларни бошдан кечирмоқда. Фанатлар секторидаги мухлислар сони тобора камайиб бормоқда. Шундай экан, барча мухлисларнинг бошларини бириктириш хусусида клуб раҳбарлари жиддий ўйлаб кўришлари талаб этилади.
     
    ФарҒона водийси

    Водий ҳам мамлакат биринчилигининг олий лигасида ўзининг учта вакилигига эга. Бироқ бу жамоалар учта вилоятга тегишли.

    «Нефтчи» жамоаси ҳам худди «Пахтакор» каби шонли тарихга эга. Фарғо-нада кўпчилик мухлислар стадионга оилавий тарзда ташриф буюрадилар, бутун шаҳар севимли жамоасини қўллаб-қувватлашга интилади. Ўйин кунлари маҳаллий стадион барча мухлисларни ўз бағрига сиғдира олмайдиган вақтлар ҳам бўлади. Фарғоналиклар расман ташкил этилган фан-клубга ҳозирча эга эмаслар. Бу «Машъал»да бўлганидек, мухлисларнинг озлигидан эмас, албатта. Шунчаки, фан-клубни ташкил этиш учун молиявий имкониятлар чекланган. Ахир фан-клуб аъзолари жамоани нафақат Фарғонада, балки сафар ўйинларида ҳам қўллашлари керак-да. Фан-клубга эга бўлган жамоалар мухлисларини бош- қа шаҳарларга сафар қилишлари билан боғлиқ масалаларни мустақил ҳал қиладилар. Бугунги «Нефтчи» эса бундай имкониятларга эга эмас.

    Ҳозирги кунда наманганлик мухлислар таърифини мамлакатимизнинг истаган шаҳрида эшитиш мумкин. Уларнинг асосий қоидалари-севимли жамоаларига қарши майдонга тушиш учун келган ҳар қандай номдор жамоага кучли босим ўтказиш. Жамоа фан-клуби бошқа йирик клублардаги каби фаол эмас. Лекин фидойи мухлислар стадионни лиқ тўлдирган ҳолда ўз жамоалари ғалабаларига муносиб ҳисса қўшадилар. «Нав- баҳор»нинг пойтахт жамоаларига қарши кечадиган сафар учрашувларида мухлислар сони унчалик кўп бўлмайди. Асосан Тошкентда таҳсил олаётган вилоят ёшлари «Навбаҳор»га 12-ўйин- чи бўлишга ҳаракат қиладилар. Шу ўринда жамоа фан-клубининг тинимсиз изланишда ва тўғри йўлда эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Фан-клубнинг оёққа туриб олиши ва севимли жамоасини муносиб қўллаш даражасига чиқиши учун эса бироз вақт керак.

    «Андижон»нинг фан-клуби етакчи жамоалардаги уюшмалар билан муносиб рақобат қилишга қодир. Аввало, жамоадаги ишлар профессионал даражада йўлга қўйилганлигини эътироф этиш лозим. Муҳим учрашувлардан икки кун олдин фан-клуб аъзолари тўпланиб, расман тайёргарлик кўрадилар. Клуб аъзоларининг сони 2000 кишини ташкил этади. Уларнинг баннерлари «Бунёдкор» ёки «Пахтакор»никидан қолишмайди, айримлари ҳатто яхшироқ. Андижонда «Бунёдкор» билан бўлган ўйинда фан-клуб томонидан жамоа логотипи туширилган 2000 дона байроқча тайёрланди ва аъзоларга тарқатилди. Ўйин пайтида фанатлар сектори оппоқ рангга бурканиб, ажиб манзарани кашф этди. Бу каби тадбирлар ўйин арафасидаги тайёргарлик жараёнида мукаммаллаштирилади.
     
    СамарҚанд

    «Динамо» жамиятига тегишли жамоа олий лигада вилоят шарафини ҳимоя қиладиган ягона клуб ҳисобланади. Бу «Динамо» учун албатта, қўл келади. Яъни шундай катта шаҳарда ҳамма битта жамоага мухлислик қилади. Маҳаллий мухлислар севимли жамоаларини кучли эҳтирос билан қўллаб-қувватлашади. Баъзан кескин бақир-чақирлар ёрдамида жамоанинг ўйинидан норози эканликларини изҳор этадилар. Бироқ Самарқанддаги стадионда уюшқоқликни жуда кам учратасиз. Мисол тариқасида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Самарқандга ташрифини келтириш мумкин. Ўшанда стадион жуда чиройли тарзда юртимиз байроғи рангига бурканиб, ажойиб манзара кашф этган эди. Ички чемпионат ўйинларида бу нарсани кузатмайсиз, стадионнинг асосий «қисми» ўз билганича мухлислик қилади.

    Чемпионатимизнинг қолган жамоалари эса юқоридаги клублар тажрибасини ўрганган ҳолда ўзларининг фан-клубларини ташкил этишлари зарур. Сир эмаски, мухлис - 12-ўйинчи! Етарли шарт-шароит яратилмаган жойда фанатлар худди бир аҳил оила, уюшган жамоа сифатида ўз клубларига ёрдам бера олмайдилар. Шундай экан, фан-клубларни ташкил этиш билангина чекланиб қолмасдан, уларни имкони борича қўллаб туриш ҳам жуда муҳим. Чунки футбол энг аввало, мухлислар учун ўйналади! Севимли жамоаларингизга мухлислик қилинг!

    Манба: pfc-navbahor.uz


    Просмотров: 788 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 2
    2 umidbek  
    0
    OLG'A NAVBAHOOOOOR PAHTAKORNI YUTSINDA KUBOK UYINIDA SHU ORQALI CH LIGAGA CHIQSA BULADI BU YIL YULLANMA OLSA BULADI RAHBARLAR HAM TUSHUNISHAR

    1 NVB-16  
    0
    [color=orange][size=10]Hali biz - Navbahor muhlislari kursatamiz hammasiga..
    qanchalik she'r to'qi,millionlab pul sarfla muhlislar uchun...baribir bizanikiga uxshash sevimli jamoaga bulgan sadoqatni topa olmaydi hech bir klub O'zbekistonda.

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Июнь 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
    1234567
    891011121314
    15161718192021
    22232425262728
    2930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz